ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КОРВАЛОЛ®
CORVALOLUM®
Препаратнинг савдо номи: Корвалол®
Дори шакли: перорал қўллаш учун томчилар
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: 20 мг a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири, 18,26 мг фенобарбитал, 1,42 мг қалампир ялпиз мойи;
Ёрдамчи моддалар: ректификатланган этил спирти, стабилизатор, тозаланган сув сақлайди.
Таърифи: ўзига хос ҳидли, рангсиз тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ухлатувчи ва седатив воситалар.
АТХ коди: N05C B02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Корвалол® – тинчлантирувчи ва спазмолитик препарат бўлиб, унинг таъсири, мажмуавий препарат сифатида унинг таркибига кирувчи компонентлар билан бергиланади.
a-бромизовалериан кислотасининг этил эфири асосан оғиз бўшлиғи ва бурун-ютқуннинг рецепторларининг таъсирланиши билан боғлиқ бўлган рефлектор тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
Фенобарбитал ўрта ва узунчоқ миянинг ретикуляр формациясидаги марказларнинг бош мия ярим шарларининг пўстлоғига фаоллаштирувчи таъсирини сусайтиради, шу йўл билан бош миянинг пўстлоғига ва пўстлоқ ости тузилмаларига қўзғатувчи таъсирларнинг оқимини камайтиради. Фаоллаштирувчи таъсирларни камайиши, дозага қараб, тинчлантирувчи, транквилизатор ёки ухлатувчи самараларни чақиради. Корвалол® томирларни харакатлантирувчи марказлар, коронар ва периферик томирларга қўзғатувчи таъсирларни камайтириб, умумий артериал босимни пасайтиради, томирларнинг, айниқса юрак томирларининг спазмини олдини олади ва енгиллаштиради.
Қалампир ялпиз мойи катта миқдорда эфир мойларини, шу жумладан тахминан 50% ментол ва 4-9% ментол эфирларини сақлайди. Улар оғиз бўшлиғидаги “совуқ” рецепторларини таъсирлаш ва асосан юрак ва миянинг томирларини рефлектор кенгайтириш қобилиятига эга бўлиб, силлиқ мушакларнинг спазмларини олади, тинчлантирувчи ва енгил сафро ҳайдовчи таъсир чақиради.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилганда сўрилиши тил ости соҳасидаёқ бошланади, таркибий қисмларнинг биокираолишлиги юқори (тахминан 60-80%). Самара айниқса оғизда ушлаб турганда ёки қанд бўлагига томизиб қабул қилинганда тез (5-10 минутдан сўнг) ривожланади. Таъсири 15-45 минут ўтгач ривожланади ва 3-6 соат мобайнида давом этади. Илгари барбитурат кислотасининг препаратларини қабул қилган шахсларда фенобарбитални жигардаги тезкор метаболизми ҳисобига таъсир давомийлиги қисқаради. Кекса ёшдаги одамларда ва жигар циррози бўлган пациентларда Корвалол®нинг метаболизми пасаяди, шунинг учун уларда Т½ узаяди, бу дозани камайтириш лозимлигини ва препаратни қабул қилишлар орасидаги интервални узайтиришни талаб этади.
Қўлланилиши
– кучли таъсирчанлик билан кечувчи неврозлар
– уйқусизлик
– гипертония касаллиги ва вегетотомир дистониясини мажмуавий даволашда;
– коронар томирларнинг яққол намоён бўлмаган спазми, тахикардия;
-ичак спазмлари (спазмолитик препарат сифатида).
Қўллаш усули ва дозалари
Корвалол® ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар 15-30 томчидан кунига 2-3 марта сув билан ёки қанд бўлагида қабул қилинади. Зарурати бўлганида (яққол тахикардия ва коронар томирларнинг спазми) бир марталик доза 40-50 томчигача оширилиши мумкин. Болаларни даволаш учун қўллаш тажрибаси йўқ.
Ножўя таъсирлари
Корвалол®, одатда яхши ўзлаштирилади. Айрим ҳолларда уйқучанлик, енгил бош айланиши кузатилиши мумкин, улар дозани камайтириш билан бартараф этилади. Узоқ муддат қўлланганда препаратга қарамлик ва бромизм пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига, бромга юқори сезувчанлик, оғир юрак етишмовчилиги, буйраклар ва жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Марказий сусайтирувчи таъсирга эга препаратлар Корвалол®нинг таъсирини кучайтиради. Препаратнинг таркибида фенобарбиталнинг бўлиши жигар ферментларини индукциялаши мумкин, бу уни жигарда метаболизмга учрайдиган медикаментлар (кумарин ҳосилалари, гризеофульвин, глюкокортикоидлар, перорал ҳомилага қарши воситалар) билан бир вақтда қўллашни номаъқул қилади, чунки метаболизмининг даражаси юқорироқлиги сабабли уларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат 58 ҳажм % алкогол, ҳамда фенобарбитал сақлайди, улар координацияни ва психомотор реакциялар тезлигини бузилишини чақириши мумкин, шунинг учун препаратни қабул қилганда, механизмлар билан ишлайдиган шахслар, автотранспорт ҳайдовчилари ва ҳоказолар эҳтиёткорликка амал қилишлари лозим. Бир вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Узоқ муддат қўлланганида ва доза ошириб юборилганида МНТ яққол сусайиши кузатилиши мумкин, у МНТ ни рағбатлантирувчиларни (кофеин, кордиамин ва ҳоказолар) қўллаш билан бартараф этилади. Бошқа кўринишларда – симпоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
25 мл дан флаконларда, қутиларга жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил 6 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.