ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДЕКСАМЕТАЗОН-БИОФАРМА
DEXAMETHASONE-BIOPHARMA
Препаратнинг савдо номи: Дексаметазон-Биофарма
Таъсир этувчи модда (ХПН): дексаметазон натрий фосфати
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дексаметазон натрий фосфати – 1 мг;
ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, натрий тетраборати, динатрий эдетати (трилон Б), бензалконий хлориди, инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Яллиғланишга қарши воситалар. Кортикостероидлар, оддий препаратлар.
АТХ коди: S01BA01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Эозинофиллар томонидан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини сусайтирилиши; липокортинларнинг ҳосил бўлишини индукциялаши ва гистамин ва гиалурин кислотасини ишлаб чиқарувчи семиз хужайралар сонини камайиши, капиллярлар ўтказувчанлигини камайиши; хужайра мембраналарини (айниқса лизосомаларни) ва органеллаларнинг мембраналарни барқарорлашиши билан боғлиқ бўлган яққол яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсирларни намоён қилади.
Фармакокинетикаси
Кўзга инстилляция қилинганида дексаметазон соғлом эпителийли шох парда орқали олд камера cуюқлигига сўрилади. Кўз тўқималарининг яллиғланишида ёки шиллиқ қаватини ва шох пардани шикастланишида дексаметазоннинг сўрилиш тезлиги ошади.
Қўлланилиши
Конъюнктива кўзнинг шох пардаси ва олд сегментининг Стероидларга сезувчан ноинфекцион яллиғланиш ва аллергик ҳолатларини, жумладан операциядан кейинги даврдаги яллиғланиш реакцияларини даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарда, жумладан кекса ёшдаги пациентларда қўлланилиши
Оғир ёки ўткир яллиғланишда шикастланган кўзнинг (кўзларни) конъюнктивал бўшлиғига ҳар 30-60 минутда бошланғич терапия сифатида 1-2 томчидан томизиш лозим. Ижобий самара бўлган ҳолларда шикасталанган кўзнинг конъюнктива бўшлиғига томизиладиган дозани ҳар 2-4 соатда 1-2 томчигача камайтириш лозим.
Агар яллиғланишни назорат қилиш учун бу доза етарли бўлса, кейинчалик дозани 1 томчидан кунига 3-4 мартагача камайтириш мумкин.
Агар ҳоҳланган натижага 3-4 кун давомида эришилмаса, қўшимча тизимли ёки субконъюнктивал даволашни буюриш мумкин.
Сурункали яллиғланишларда доза шикастланган кўзнинг (кўзларни) конъюнктива бўшлиғига ҳар 3-6 соатда, агар бу зарур бўлса, 1 ёки 2 томчини ёки ундан кўпроқни ташкил қилади.
Аллергияда ёки аҳамиятсиз даражадаги яллиғланишда доза исталган самарага эришгунга қадар шикастланган кўзнинг (кўзлар) конъюнктива бўшлиғига ҳар 3-4 соатда 1 ёки 2 томчини ташкил қилади.
Даволашни муддатидан олдин тўхтатиш мумкин эмас. (“Қўллашнинг ўзига хослиги” бўлимига қаранг).
Кўз ички босимини доимо назорат қилиш тавсия қилинади.
Инстилляциядан кейин қовоқларни эҳтиёткорлик билан ёпиш ёки кўз ёшини бурун йўли бўйлаб ўтишини окклюзияси тавсия қилинади. Бу кўзларга юборилган дориларни тизимли сўрилишини тизимли пасайтиради, бу ножўя самараларни пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради.
Агар бир вақтда бир неча кўзларга маҳаллий қўллаш учун дори воситаларни қўлланса, уларни қўллаш орасидаги интервал камида 5 дақиқани ташкил қилиши керак. Кўз суртмалари энг охирида қўлланиши лозим.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланилиши
Дексаметазон-Биофармани буйрак ва жигар касалликлари билан оғриган пациентларда қўлланилиши текширилмаган. Аммо маҳаллий қўллангандан кейин дексаметазонни тизимли сўрилишини пастлиги туфайли, дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ.
Қўллаш усули
Қўллашдан аввал флакон қопқоғини ечиш ва томчилатгичли қопқоқни кийгазиш керак.
Томчилатгичнинг четлари ва суспензияни ифлосланишини олдини олиш учун эҳтиёткорликка риоя қилиш ва томчилатгичли флакон четларини кўз қовоқларига ёки бошқа юзаларига тегиб кетмаслик керак.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик.
Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм билиш ҳиссини бузилиши), бош айланиши, бош оғриғи.
Офтальмологик бузилишлар: кўзларда дискомфортни ҳис қилиш, кератит, конъюнктивит, қуруқ кератоконъюнктивит, шох пардани бўялиши, фотофобия, кўришни хиралашиши, кўзларни қичишиши, кўзларда ёт жисмларни ҳис қилиш, кўзни кўп ёшланиши, кўзларда ғайри-оддий ҳислар, қовоқларни четларида қипиқланиш ҳосил бўлиши, кўзларни таъсирланиши, кўзларни қизариши, кўз ички босимини ошиши, кўриш ўткирлигини пасайиши, шох пардани эрозияси, қовоқларни птози, кўзларда оғриқ, мидриаз.
Кортикостероидларни кўзларга маҳаллий узоқ вақт қўллаш кўз босимини ошишига, кейинчалик кўрув нервини шикастланишига, кўриш ўткирлигини ёмонлашувига ва кўриш майдонини бузилишига, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. (“Қўллашнинг ўзига хослиги бўлимига қаранг”).
Препарат кортикостероидларни сақлаганлиги туфайли, шох парданинг ёки склеранинг юпқалашувига олиб келувчи касалликлар бўлганида узоқ қўллангандан кейин перфорация хавфи ортади.
Кортикостероидлар инфекцияларга бўлган резистентликни камайтириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
- Препаратнинг фаол моддасига ёки бирон-бир ёрдачи компонентларига юқори сезувчанлик.
- Даволанмаган ўткир бактериал инфекциялар.
- Herpes simplex томонидан чақирилган ўткир юза кератит.
- Сигир чечаги ва сувчечак ва кўзнинг шох пардаси ва конъюнктиванинг бошқа вирусли инфекциялари (herpes zoster томонидан чақирилган кератитдан ташқари)
- Кўз тузилмаларининг замбуруғли касалликларида қўллаш мумкин эмас.
- Кўзнинг микобактереиал инфекциялари.
Дорилариннг ўзаро таъсири
Дексамептазон-Биофарма препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида тадқиқотлар ўтказилмаган.
Номутаносиблиги. Препаратни бошқа бир вақтда буюрилган дори воситалари билан аралаштиришга йўл қўйилмайди.
Махсус кўрсатмалар
- Фақат офтальмологик қўллаш учун буюрилади.
- Кортикостероидларни кўзга маҳаллий узоқ вақт қўллаш кўз гипертензиясига ва/ёки глаукомасига, кейинчалик кўрув нервини шикастланишига, кўриш ўткирлигини ёмонлашувига ва кўриш майдонини бузилишига, шунингдек орқа субкапсуляр катарактани ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Кортикостероидларни кўзга маҳаллий узоқ вақт қўллаган пациентларда кўз ички босимини мунтазам назорат қилиш лозим. Даволаш курсини давомийлиги 4 ҳафтадан ошмаслиги керак.
- Кортикостероидлар бактериал, вирусли ёки замбуруғли инфекцияларга чидамлиликни камайтириши ва бундай инфекцияларни аниқланишига ҳалақит қилиши мумкин, ҳамда инфекцияларнинг клиник белгиларини ниқоблаши, антибиотикларни самарасизлигини аниқланишига ҳалақит қилиши мумкин. Кортикостероидалар билан даволаш амалга оширилган ёки амалга оширилаётган пациентларнинг кўз шох пардасида турғун яра ҳосил бўлганида замбуруғли инфекцияларини юз бериши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Замбуруғли инфекциялар пайдо бўлган ҳолларда даволашни тўхтатиш лозим.
- Кўзларга маҳаллий қўлланадиган кортикостероидлар шох парданинг жароҳатини битишини секинлаштириши мумкин.
- Маълумки, кортикостероидларни шох пардани ёки склерани юпқалашувига олиб келувчи касалликлар бўлган ҳолларда маҳаллий қўллаш перфорацияни чақириши мумкин.
- Препаратни ўта эҳтиёткорлик билан ва фақат herpes simplex томонидан чақирилган стромал кератитни ёки увеитни даволашда вирусларга қарши даволаш билан бирга қўллаш лозим; вақти-вақтида ёриқ лампасини қўллаган ҳолда биомикроскопияни амалга ошириш керак.
- Яллиғланган кўзларга контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.
- Бундан ташқари, препарат бензалконий хлоридни сақлайди, у кўзни таъсирланишини чақириши ва маълум бўлишича юмшоқ контакт линзаларни рангсизлантириши мумкин. Юмшоқ контаклт линзалари билан контактдан сақланиш лозим. Пациентларни Дексаметазон-Биофарма кўз томчиларини қўллашдан аввал контакт линзаларни ечиш ва инстилляциядан кейин 15 минутдан сўнг контакт линзаларни тақиш кераклиги тўғрисида огоҳлантириш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши:
Ҳомиладорлик
Дексаметазон-Биофарма препаратини ҳомиладорлик даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Эмизиш
Дексаметазон-Биофарма препаратини қўллаш вақтида эмизишни вақтинчалик тўхтатиш эҳтимолини кўриб чиқиш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш/тўхтатмасликни она учун препаратни қўллашдан бўлган потенциал фойда ва эмизишдан болага бўлган фойдани ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш лозим.
Болалар. Препаратни болаларда қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Дексаметазон-Биофарма автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки шу жуда оз таъсир қилади. Бошқа кўз томчилари каби, кўришни вақтинчалик хиралашуви ёки кўришни бошқа бузилилишлари автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агар кўришни хиралашуви томизиш вақтида пайдо бўлса, пациент автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришдан олдин кўриш аниқлиги тикланмагунича кутиб туриши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг ҳеч-қандай ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган. Маҳаллий қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг кўздаги (кўзлардаги) ортиқча миқдорини илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.
Чиқарилиш шакли
5 мл ёки 10 мл дан шиша флаконларда; томчилагич–қопқоқли бир флакондан қутида.
10 млдан пластик флаконларда. 1 флакондан картон қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимоялаш учун мўлжалланган оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати – 14 сутка.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.