ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛАКТУМАКС
LAKTUMAKS
Препаратнинг савдо номи: Лактумакс
Таъсир этувчи модда(ХПН): Лактулоза
Дори шакли: ичга қабул учун эритма
Таркиби:
Ҳар 5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Лактулоза концентрати (USP) лактулозага эквивалент …….. 3,35 г
Сувли асос ………………… q.s
Таърифи: сариқ рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситаси
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг таъсири остида йўғон ичак флорасини ўзгариши (сут кислотасини ҳосил бўлиши билан углеводларни парчалайдиган лакто-бактерияларининг миқдорини ошиши) юз беради, бу йўғон ичак бўшлиғида кислоталилигини ошишига олиб келади ва унинг перистальтикасини рағбатлантиради (тўлқинсимон ҳаракатлар). Шу билан бир қаторда аҳлатнинг ҳажми ошади. Натижада препарат ични сурувчи самара кўрсатади, бунда у ичак шиллиқ қавати ва мушакларига таъсир қилмайди. Шунингдек препаратнинг таъсири остида йўғон ичакда аммиакни сўрилиши, унинг проксимал бўлимида азот сақловчи токсик моддаларни ҳосил бўлишини (йўғон ичакнинг бошланғич бўлимида), ва уларни мувофиқ кавак вена тизимига сўрилишини камайиши юз беради. Препарат йўғон ичакда сальмонеллаларни ўсишини ингибирлаш (сусайтириш) қобилиятига эга. Витаминларни сўрилишини камайтирмайди ва ўрганиб қолишни (узоқ муддат такрорий қўлланганида сурги самарани сусайиши ёки бўлмаслиги) чақирмайди. Амалда ичакдан сўрилмайди.
Фармакокинетикаси
Лактулоза ичга қабул қилинганидан кейин секин сўрилади ва йўғон ичакка ўзгаришсиз етиб боради. 40-75 мл гача дозада қабул қилинганидан кейин йўғон ичакда бактериал флора иштирокида метаболизмга учрайди. Юқорироқ дозаларда қўлланганида, бир қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Қўлланилиши
Сурункали қабзиятлар, жигар энцефалопатияси (нерв-психик бузилишлар билан бирга кечувчи жигарнинг оғир касалликлари); сальмонеллез (меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцион касалликлари), ёйилган шаклларидан ташқари (инфекцияни қўзғатувчиларини қонга тушиши билан бирга кечувчи сальмонеллезлар), эмизикли болалалар ва 10 ёшгача бўлган болаларда овқатдан заҳарланишлар натижасида чириш жараёнлари билан боғлиқ бўлган овқатни ҳазм бўлишини бузилишлари. Лактулозани ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, 6 ҳафталикдан катта болаларда, кекса одамларда, шунингдек геморроидал тугунларнинг резекциясини ўтказган шахсларда (тўғри ичакнинг шишган ва яллиғланган веналарини олиб ташлаш) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади. Суткалик доза шахсий танланади. Қабзиятларда ва ични юмшатиш (тиббий мақсадларда) учун қуйидаги дозаларда буюрилади:
Бошланғич доза | Бир маромда ушлаб турувчи доза | |
катталар | 10-45 мл | 10-25 мл |
болалар (7-14 ёш) | 15 мл | 10-15 мл |
болалар (1-6 ёш) | 5-10 мл | 5-10 мл |
чақалоқлар (6 ҳафталик – 1 ёш) | 5 мл | 5 мл |
Одатда бир неча кундан кейин пациентнинг эҳтиёжини тутиб туриш учун дозани камайтириш мумкин. Клиник самараси юз бериши учун бир неча кун талаб қилиниши мумкин. Агарда биринчи 2 кун қабул қилинганидан кейин ижобий самара бўлмаса, юқорироқ дозаларни кўриб чиқиш мумкин.
Жигар энцефалопатиясини (кома ва прекома) даволаш учун препарат суткада 30-50 мл дан 2-3 марта буюрилади. Дозани 190 мл гача ошириш мумкин. Жигарни оғир шикастланишлари бўлган беморларда жигар комасини ривожланишини олдини олиш учун, препарат 25 мл дан суткада 3 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Қоринда оғриқ, метеоризм, диарея, баъзида кўнгил айниши, қусиш, анорексия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– Галактоземия,
– Ўткир ичак тутилиши;
– Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Йўғон ичакнинг рН га боғлиқ препаратларининг таъсири (5-ASA каби агентлар) пасаяди, чунки Лактумакс йўғон ичакда рH даражасини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Лактулозани галактоземияли ёки ичакни тутилиши бўлган пациентларга, шунингдек юқори галактозали пациентларга буюриш мумкин эмаас. Лактозани ўзлаштираолмаслиги ёки қандли диабети бўлган беморларда, бироз эркин галактоза ва лактоза бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва у яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препарат узоқ муддат қўлланганида диарея (сувсизланиш, гипокалиемия) бўлиши мумкин.
Даволаш: дарҳол препаратни бекор қилиш.
Чиқарилиш шакли: Ичга қабул учун эритма 100 мл, 200 мл дан пластик флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Флакон очилганидан кейин – 1 ой.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.