ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
ЭСПУМИЗАН® КАПСУЛАЛАР
юмшоқ капсулалар, 40 мг
Симетикон
Препаратни қабул қилишдан олдин илова-варақанинг хаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади.
Ушбу препаратни берилган илова-варақада баён этилган кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда, ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ходими кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак.
|
Ушбу илова-варақанинг мазмуни:
- Эспумизан® капсулалари препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Эспумизан® капсулалари препаратини қабул қилишдан олдин нимани билиш керак
- Эспумизан® капсулалари препаратини қандай қабул қилиш керак
- Мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- Эспумизан® капсулаларини қандай сақлаш керак
- Ўрам таркиби ва бошқа маълумотлар
- ЭСПУМИЗАН® КАПСУЛАЛАРИ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
Эспумизан® капсулалари препаратида меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларни бартараф қилувчи ва диагностик текширувлар учун ёрдамчи восита бўлган таъсир қилувчи модда симетикон сақланади. Таъсир қилувчи модда – симетикон – овқат бўтқасида ва овқат хазм қилиш йўллари шиллиқда бўлган газ пуфакларини парчаланишига олиб келади. Бунда ажралиб чиққан газлар кейин ичак деворидан сўрилиши ва ичак перистальтикаси таъсири остида чиқарилиши мумкин.
Қўллаш соҳаси
- Кўп газ ҳосил бўлиши, масалан қоринни дам бўлиши (метеоризм), ёки газларни кўп тўпланиши, тўлиб кетиш ҳисси билан чақирилган меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар бўлганида симптоматик даволаш учун
- Қорин бўшлиғи соҳасида масалан, рентгенография текшириш ва сонография (УТТ) каби диагностик текширишларга тайёрлаш учун.
Эспумизан® капсулалари препарати 6 ёшдан катта болалар, ўсмирлар ва катталарни даволаш учун қўлланилади.
Кўп газ ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ шикоятлар, меъда-ичак томонидан функционал бузилишларнинг белгиси бўлиши мумкин ва босим ва тўлиш ҳисси, барвақт тўйиш ҳисси, кекириш, қоринда қулдираш, қоринни дам бўлиши билан намоён бўлиши мумкин.
Агар Сиз ўзингизни яхшироқ ҳис қилмасангиз ёки ёмонлашишни ҳис қилсангиз, даволовчи шифокорга мурожаат қилинг.
- Эспумизан® капсулалари препаратини қабул қилишдан олдин нимани билиш керак
Эспумизан® капсулаларини қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:
Агарда Сизда симетиконга, сариқ “қуёш ботиши” FCF (Е 110), метилпарагидроксибензоат (Е218) ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6 бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса:
Огоҳлантириш ва эҳтиёткорлик чоралари
Эспумизан® капсулалари препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Корин бўшлиғидан шикоятлар пайдо бўлганида ёки давомли характерга эга бўлганида, Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз керак. У шикоятларнинг сабабини ва даволашни талаб этувчи касаллик борлигини аниқлаши мумкин.
Эспумизан® капсулалари препарати ва бошқа дори препаратларини қабул қилиш
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Симетиконнинг таъсир механизми ва меъда-ичак йўлларидан организмга кам сўрилиши туфайли ҳомиладорлик давридаги ва эмизиш даврида препаратни қўллаш чақирган салбий таъсирлардан хавотирланмаслик мумкин.
Эспумизан® капсулаларини ҳомиладорлар қўллаш бўйича клиник маълумотлар мавжуд эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири.
Эспумизан® капсулалари транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.
- Эспумизан® капсулаларини қандай қабул қилиш керак
Ушбу препаратни қатъий ушбу илова-варақада баён қилинган йўриқнома бўйича ёки шифокор ёки дорихона ходими кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак. Агар ишончингиз комил бўлмаса, шифокор ёки дорихона ходими билан маслаҳатлашинг.
Дозалаш:
Тавсия этиладиган доза:
Кўп газ ҳосил бўлиши, масалан қоринни дам бўлиши (метеоризм) ёки газларни кўп тўпланиши, тўлиш ҳисси чақирган меъда-ичак йўллари томонидан шикоятлар бўлганида даволаш учун:
Ёши | Дозаси | Қабуллар сони |
6 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталар | 2 капсула
(80 мг симетиконга мос келади) |
Суткада 3 мартадан 4 мартагача |
Қорин бўшлиғи соҳасида масалан, рентгенография текшириш ва сонография (УТТ) каби диагностик текширишларга тайёрлаш учун.
Текшириш ўтказилишидан 1 сутка олдин | Текшириш ўтказиладиган кун эрталаб |
2 капсуладан суткада 3 марта
(умумий доза 240 мг симетиконга мос келади) |
2 капсула
(80 мг симетиконга мос келади) |
Болаларда қўлланилиши
Чақалоқлар ва 6 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди. Сотувда бошқа дори шакллари мавжуд.
Қўллаш усуллари
Эспумизан® капсулаларини овқат вақтида ва овқатдан кейин қабул қилинг, шунингдек агарда зарурати бўлса уйқудан олдин қабул қилинг.
Изоҳ: Эспумизан® капсулаларини жарроҳлик муолажаларидан кейин ҳам қабул қилиш мумкин.
Эспумизан® капсулаларини шикоятлар бартараф қилингунича қабул қилинг. Зарурати бўлганида Эспумизан® капсулаларини узоқроқ вақт давомида қўллаш мумкин. Шунингдек 2-бўлим“Огоҳлантириш ва алоҳида эҳтиёткорлик чоралари” ни ўқинг.
Агарда Сизга Эспумизан® капсулалари билан даволаш самараси жуда кучли ёки жуда кучсиз бўлиб туюлса, шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар беринг.
Агарда Сиз Эспумизан® капсулалари препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Эспумизан® капсулалари препаратининг дозаси ошириб юборилганда амалда заҳарланиш мумкин эмас. Хатто Эспумизан® капсулаларининг катта миқдори ҳам муаммолар пайдо бўлишсиз ўзлаштирилади.
Эспумизан® капсулалари препаратининг таъсир қилувчи моддаси симетикон меъда-ичак йўлларидаги кўпикларни фақат физик йўл билан бузади. Ичак орқали ўтганда симетикон организмдан сўрилмайди ва кимёвий ёки биологик ўзгаришларга учрамайди.
Агарда Сиз Эспумизан® капсулаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ҳар қандай вақтда қабул қилиш мумкин
Агар Сизда маҳсулотни ишлатиш бўйича навбатдаги савол пайдо бўлса, уларни шифокорга ёки дорихона ходимига беринг.
- Мумкин бўлган ножўя таъсирлари
Ҳозирги вақтгача Эспумизан® капсулаларини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай ножўя таъсирлар кузатилмаган.
Сариқ “қуёш ботиши” (E110) аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Метилпарагидроксибензоати (Е218) юқори сезувчанлик, шу жумладан секин таъсирли реакцияларни чақириши мумкин.
Ножўя таъсирлари хақида хабарлар
Қандай бўлмасин ножўя таъсирлари пайдо бўлганда шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирларига – шу жумладан, ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларига ҳам тегишлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлари хақида бевосита Ўзбекистондаги “Берлин-Хеми АГ” компаниясининг ваколатхонасига, Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўчаси, 12 (бизнес-марказ) манзилига хабар беришингиз мумкин. Сиз ножўя таъсирлари хақида хабар бериб, ушбу дори препаратининг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот йиғишга ёрдам беришингиз мумкин.
- Эспумизан® капсулаларини қандай сақлаш керак
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
36 ой.
Ушбу препаратни блистерда ёки йиғма картон қутида “Годен до:” сўзидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!
Препаратни утилизация қилишда уни оқава сувларга ва маиший аҳлатга тушишидан сақланиш керак. Сизга бошқа керак бўлмаган препаратни утилизация қилиш бўйича дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Эспумизан® капсулалари препаратида нима сақланади:
Таъсир қилувчи модда симетикон ҳисобланади.
Эспумизан® препаратининг ҳар бир юмшоқ капсуласида 40 мг симетикон сақланади.
Бошқа компонентлари: метилпарагидроксибензоат (МГБ), желатин, глицерин (85%), сариқ “қуёш ботиши” FCF (E 110), хинолин сариғи (Е 104).
Эспумизан® капсулалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси:
Эспумизан® капсулалари препарати деярли думалоқ, юмшоқ, 5 мм номинал диметрли, чок ва силлиқ юзага эга сариқ желатин капсулалардир.
Капсуланинг ичидагиси қуюқ, рангсиз суюқлик бўлиб, бироз лойқа бўлиши мумкин.
Эспумизан® капсулалари препарати қуйидаги ўрамларда чиқарилади:
25 юмшоқ капсулалар
50 юмшоқ капсулалар
100 юмшоқ капсулалар
Сотувда ўрамларининг ҳамма ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.
Бериш тартиби
Ушбу дори воситаси рецептсиз берилади.