📜 Инструкция по применению Абактал®
💊 Состав препарата Абактал®
✅ Применение препарата Абактал®
📅 Условия хранения Абактал®
⏳ Срок годности Абактал®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АБАКТАЛ®

ABACTAL

 

Препаратнинг савдо номи: Абактал®

Таъсир этувчи модда (ХПН): пефлоксацин (pefloxacin)

Дори шакли: инфузиялар учун эритма.

Таркиби:

5 мл инфузиялар учун эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: пефлоксацин мезилати шаклида (80 мг/мл) 400 мг пефлоксацин;

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, бензил спирти, динатрий эдетати, натрий гидрокарбонати (рН ни тартибга солиш учун), натрий метабисульфити, инъекция учун сув.

Таърифи: сарғиш рангдан сариқ ранггача ёки яшилсимон рангдан яшил ранггача бўлган, деярли кўринмайдиган заррачаларсиз тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: хинолонлар гуруҳидан микробларга қарши воситалар, пефлоксацин.

ATХ коди: J01MA03.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Пефлоксацин хинолонлар гуруҳидан бактерияларга қарши синтетик восита бўлиб ҳисобланади. Унинг бактерияларга қарши таъсири механизми дезоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) репликациясини сўндиришга асосланган.

Пефлоксацин ДНК занжирларини парчалашга масъул бўлган топоизомераза II ни (ДНК-гиразани) бостириш йўли билан бактериялар ДНК си репликациясини ингибиция қилади. ДНК-гираза хромосомали ва плазмасимон ДНК нинг ковалент ёпиқ халқасимон молекулалари бактериал ҳужайра ичида жойлашиши мумкин бўлган тарзда манфий ўта ўрамларнинг суперспираллашишини катализация қилади. Пефлоксацин бошқа хинолонлар каби нафақат ДНК-гираза билан, балки ДНК ва ДНК-гираза томонидан ҳосил қилинган комплекс билан ҳам специфик боғланиши мумкинлиги ҳақида тахмин баён қилинган.

Хинолонлар шунингдек тузилиши жиҳатидан ДНК-гираза билан ўхшаш бўлган топоизомераза IV ни ингибиция қилади. Бироқ бу хинолонларнинг бактерияларга қарши таъсирига ёрдам бериши мумкинлиги ҳамон номаълум бўлиб қолмоқда.

Сезувчанлик чегаралари

Микроорганизмлар МПК90 қиймати ≤ 2 мкг/мл бўлганида пефлоксацинга сезувчан, агар МПК90 > 2, аммо ≤ 4 мкг/мл бўлганида ўртача сезувчан ва МПК > 4,0 мкг/мл бўлганида резистент ҳисобланади.

Бактериялар штаммлари орасида орттирилган резистентликнинг тарқалганлиги географик худуд ва вақтга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин, шунинг учун бактерияларнинг барқарорлиги тўғрисида, айниқса оғир инфекцияларни даволашда, маҳаллий маълумотларни олиш мақсадга мувофиқ. Зарурат бўлганида, агар камида инфекцияларнинг бир нечта турларида резистент штаммларнинг маҳаллий тарқалганлиги шундайки, бунда препаратдан фойдаланишдан келадиган фойда шубҳали бўлса, эксперт маслаҳатига мурожаат қилиш лозим.

Одатда пефлоксацинга сезгир микроорганизмлар (МПК < 2 мкг/мл):

Escherichia coli, Klebsiella spp., Enterobacter spp., Serratia spp., Proteus mirabilis, Рroteus нинг индол-мусбат турлари, Citrobacter spp., Salmonella  spp., Shigella spp., Haemophilus influenzae, Staphylococcus aureus, Neisseria spp.

Ўртача сезгир микроорганизмлар (2 мкг/мл < МПК< 4 мкг/мл):

Streptococcus spp., Pneumococci, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter spp., Clostridium perfingens, Mycoplasma spp., Chlamydia trachomatis.

Табиий чидамли микроорганизмлар (МПК > 4 мкг/мл):

Грамманфий анаэроблар, Spirochetes, Mycobacterium tuberculosis.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганида пефлоксацин фармакокинетикаси ичга қабул қилгандаги каби ўхшаш бўлади.

Пефлоксацинни суткада бир ёки икки марта 400 мг дозада соғлом кўнгиллиларга кўп марта юборилганида зардобда энг юқори концентрация инфузиядан кейин дарҳол
5,8 мкг/мл ни, энг кичик концентрация эса инфузиядан кейин 12 соат ўтгач 1,49 мкг/мл ни ташкил этган. Учинчи доза юборилганидан кейин ўртача энг юқори ва энг кичик концентрациялар тегишинча 9,55 мкг/мл ва 4,22 мкг/мл ни ташкил этган.

Плазма оқсиллари билан 20–30% пефлоксацин боғланади. 400 мг ли бир марталик доза қабул қилинганидан кейин тақсимланиш ҳажми 1,7 л/кг ни ташкил этади.

Пефлоксацин вена ичига юборилганидан кейин организм тўқималари ва суюқликларида тез тақсимланади.

Пефлоксацин иккита бош метаболитлар: N-диметил-пефлоксацин ва пефлоксацин-N-оксиди ҳосил бўлган ҳолда жигар метаболизмига учрайди. Фақат уларнинг биринчиси бактерияларга қарши фаолликка эга.

Буйрак орқали ўзгармаган пефлоксацин ва унинг икки асосий метаболитлари кўринишида қабул қилинган дозанинг 59% ажратилади. Умуман олганда дозанинг 60% сийдик билан ва 40% аҳлат билан ажратилади. Пефлоксацин ва унинг метаболитлари 48 соат давомида ажратилади. Сафро билан пефлоксацин ва унинг метаболитларини 20–30% ажратилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин ажратилиш даври 10,5 соатни ташкил этади. Кўп марта қабул қилинганида ярим чиқарилишш даври 12,3 соатгача ошади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида фармакокинетикаси

Буйрак фаолиятини бузилиши зардобда пефлоксацин концентрациясига таъсир кўрсатмайди; препаратни яри чиқарилиш даври етишмовчилик даражасига боғлиқ эмас. Пефлоксацин диализ ёрдамида кучсиз ажратилади.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда пефлоксациннинг плазмадан клиренси сезиларли равишда пасаяди, ва оқибатда, ярим чиқарилиш даври кўпаяди. Сийдикда ўзгармаган пефлоксациннинг кўп миқдори аниқланади.

Буйрак ва жигар фаолияти нормал бўлган кекса ёшдаги пациентларда зардобда энг юқори концентрациянинг ва плазма концентрациясининг вақтга боғлиқлиги эгри чизиғини кичик миқдордаги кўпайиши, шунингдек пефлоксацин клиренсини пасайиши кузатилган.

Қўлланилиши

Пефлоксацинга сезувчан микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни:

  • буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (жумладан простатит);
  • нафас йўлларининг инфекциялари (сурункали бронхитни зўрайиши, муковисцидозни зўрайиши, касалхона ичидаги пневмония);
  • оториноларингологик инфекциялар (сурункали синусит, хавфли ташқи отит);
  • абдоминал ва гепатобилиар инфекциялар;
  • оғир бактериал меъда-ичак инфекциялари;
  • сальмонеллалар ташувчилиги;
  • суяк ва бўғимларнинг инфекциялари (грамманфий микроорганизмлар чиқарган остеомиелит);
  • стафилококкларга қарши пенициллинга резистент бўлган стафилококклар чиқарган тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • септицемия ва эндокардит;
  • менингит (агар касаллик қўзғатувчиси фақат пефлоксацинга сезувчан бўлса);
  • гонорея;
  • жарроҳлик операцияларини ўтказишдаги инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Препарат монотерапия сифатида ҳам, бошқа антибиотиклар билан биргаликда ҳам инфекцияларни даволашда самарали бўлади. У шунингдек иммун танқислиги бўлган пациентларда инфекцияларни даволаш ва олдини олишда ҳам самарали бўлади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат стационар даволаш учун мўлжалланган бўлиб, соғлиқни сақлаш мутахассислари томонидан юборилиши керак.

Абактал 400 мг дозада ҳар 12 соатда аста-секин вена ичига юбориладиган бир соатлик инфузия кўринишида қўлланилади.

Бир ампула ичидаги модда (400 мг) 250 мл глюкозанинг 5% ли эритмасида эритилади.

Абактални натрий хлориди эритмаси ёки хлор ионларини сақлайдиган эритма билан эритиш мумкин эмас.

Қонда самарали концентрацияларга тезда эришиш учун даволашни 800 мг ли кучли дозадан бошланади.

Жарроҳлик операцияларида инфекцияларни олдини олиш учун операциядан бир соат олдин 400 мг дан 800 мг гача пефлоксацинни юбориш тавсия этилади. Энг юқори суткалик доза 1200 мг ни ташкил этади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшли пациентлар

Кекса ёшли пациентларга дозани пасайтириш тавсия этилади. Даволашнинг биринчи куни суткада икки марта 400 мг зарбдор дозани буюриш тавсия этилади, ундан кейин суткада икки марта 200 мг дозага ўтилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Пефлоксацин гемодиализ воситасида ажратилмайди, шунинг учун диализ муолажаси сўнгида қўшимча дозани юбориш талаб қилинмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препарат тана вазнига 8 мг/кг дозада бир соат давомида вена ичига томчилатиб қуйидагича юборилади:

  • суткада бир марта (сариқ касаллигида),
  • ҳар 36 соатда (асцитда),
  • ҳар 48 соатда (сариқ касаллигида ва асцитда).

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини таснифлаш учун қуйидаги тоифалардан фойдаланилган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум тез-тезликда (маълум бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш имконияти йўқ).

Препаратни қўллаш вақтида кузатиладиган энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар: уйқусизлик, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, эшакеми, артралгия ва миалгия. Энг жиддий ножўя реакциялар: панцитопения, анафилактик шок, тиришишлар, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, гравис миастениясини қўзғалиши, пайларни узилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: эозинофилия.

Кам ҳолларда: тромбоцитопения.

Тез-тезлиги номаълум: анемия, лейкопения, панцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: уйқусизлик.

Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи.

Кам ҳолларда: гшаллюцинациялар, жиззакилик.

Тез-тезлиги номаълум: онгни чалкашиши, тиришишлар, дезориентация, бош мия ички босимини ошиши (айниқса, ёш пациентларда пефлоксацин узоқ муддат қўлланганидан кейин учрайди, кўп ҳолларда препаратни қабул қилиш бекор қилинганидан ва керакли даволаш ўтказилганидан кейин яхши якунланади), миоклония, тунги ваҳимали тушлар, парестезия, сенсорли ёки сенсомотор периферик нейропатия, миастенияни қўзғалиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш.

Тез-тез эмас: диарея.

Кам ҳолларда: сохта мембраноз колит.

Жигар ва сафро йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза даражасини ошиши, билирубинемия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез: эшакеми.

Тез-тез эмас: ёруғликка сезувчанлик.

Кам ҳолларда: эритема, қичишиш.

Тез-тезлиги номаълум: томир пурпураси, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез: артралгия, миалгия.

Тез-тезлиги номаълум: тендинит, пайларни узилиши, бўғим бўшлиғида сув йиғилиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Пефлоксацинга, препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига ёки бошқа хинолон препаратларга юқори сезувчанлик.
  • Ҳомиладорлик (шу жумладан мумкин бўлган ёки тахмин қилинган ҳомиладорлик).
  • Эмизиш.
  • Ўсиш давридаги болалар ва ўсмирлар (оғир артропатияни ривожланиш хавфи туфайли, бу айниқса йирик бўғимларга тааллуқли).
  • Анамнезда хинолон препаратлари чақирган пайларни шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кортикостероидлар

Тендинитни ривожланиш хавфи сабабли пефлоксацин ва кортикостероидларни бирга қўллашдан сақланиш лозим.

Теофиллин

Пефлоксацин ва теофиллинни бирга қўллаш қон зардобида теофиллин концентрациясини кичик миқдорда ошишини келтириб чиқариши мумкин. Бу теофиллиннинг ножўя таъсирларини ривожланишига олиб келиши, улар камдан-кам ҳолларда ҳаёт учун хавф солиши ёки ўлим билан якунланиши мумкин. Ушбу препаратларни комбинацияланган ҳолда қўлланганида қон зардобида теофиллин даражасини назорат қилиш ва зарурат бўлганида теофиллин дозасини пасайтириш лозим.

Перорал антикоагулянтлар

Пефлоксацин ва варфаринни бир вақтда қўллаш варфариннинг антикоагулянт таъсирини кучайтириши мумкин.

Бактерияларга қарши препаратларни, шу жумладан фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда перорал антикоагулянтлар фаоллигини ошириши тўғрисида кўпгина хабарлар мавжуд. Пефлоксацинни перорал антикоагулянтлар билан бирга қўллаш вақтида ва улар қўллагандан кейинги қисқа вақт ичида ХМН (халқаро меъёрлашган нисбат) кўрсаткичини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Номутаносиблик

Абактални натрий хлориди эритмаси ёки хлор ионини сақловчи эритма билан эритиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препарат дозасини мувофиқ равишда пасайтириш зарур.

Ёруғликка сезувчанлик

Абактал ёруғликка сезувчанлик реакцияларини чақириши мумкин. Даволаш даврида ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 4 сутка давомида қуёш нури ёки ультрабинафша нури таъсиридан сақланиш ёки қуёшдан ҳимоя қилувчи кийимдан ёхуд қуёш нуридан ҳимоя қилувчи (ультрабинафша нуридан ҳимоя қилиш коэффициенти юқори бўлган) кремдан фойдаланиш зарур.

Скелет-мушак тизими

Пайларни, хусусан ахиллов пайини узилишига олиб келиши мумкин бўлган, кекса ёшдаги пациентларда кўпроқ кузатиладиган тенденит ривожланиши мумкин. Бундай тенденит, гоҳида икки томонлама, даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида, шунингдек препаратни қабул қилиш бекор қилинганидан кейин бир неча ой давомида юзага келиши мумкин. Пайларни узилишини ривожланишига кортикостероидлар билан узоқ муддат даволаш олиб келиши мумкин.

Тендинопатияни ривожланиши хавфини пасайтириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  • кекса ёшдаги пациентларда препарат хавф-фойда нисбати синчковлик билан баҳоланганидан кейин қўлланилади; мазкур гуруҳдаги пациентлар учун хавфни дозанинг ярмидан фойдаланган ҳолда пасайтириш мумкин («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг);
  • анамнезда тендинити бўлган пациентларда, кортикостероидлар билан даволанаётган ёки оғир жисмоний зўриқишларга учрайдиган пациентларга Абактални қўллашдан сақланиш лозим.

Пайларни узилиши хавфи ётоқ беморда яна юра бошлаган ҳолларда ошади. Абактал билан даволаш бошланганидан кейин ахилл пайи соҳасида, айниқса хавф гуруҳидаги пациентларда, оғриқ ёки шиш юзага келишига нисбатан алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида, ҳатто агар шикастланиш бир томонлама бўлса ҳам, Абактални қўллашни тўхтатиш, шикастланган пай тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш ва мос келадиган бандаждан ёки иммобилизация қилувчи боғламадан фойдаланиш зарур. Бундай ҳолларда мутахассис маслаҳати зарур.

Гравис миастенияли пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Нерв тизими

Анамнезда тиришиш касаллиги ёки тиришишлар ривожланиши омилларига мойиллик мавжуд бўлган пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Фторхинолон препаратларини, шу жумладан пефлоксацинни қабул қилаётган пациентларда тезда ривожланиши мумкин бўлган сенсорли ёки сенсомотор периферик нейропатия юзага келиши кузатилган.

Агар пациентда нейропатия симптомлари юзага келса, қайтмайдиган бузилишларни олдини олиш мақсадида Абактални қўллаш тўхтатилиши керак. Кекса ёшдаги пациентларда, бош мия перфузияси пасайган, бош мия тузилмаларида ўзгаришлар ёки инсульт бўлган пациентларда Абактални эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

 

Овқат ҳазм қилиш тизими

Абактал билан даволаш давомида ёки даволашдан кейин (ҳатто даволаш тугаганидан кейин бир неча ҳафта давомида) юзага келадиган диарея, айниқса оғир, узоқ муддат давом этадиган ва/ёки қон кетиш билан кечувчи диарея Clostridium difficile (CDAD) томонидан чақирадиган касаллик симптоми бўлиши мумкин. CDAD енгил шаклда ҳам, оғир, ҳаётга хавф соладиган (сохта мембранозли колит) шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. CDAD га шубҳа қилинганида ёки у тасдиқланганида Абактални қабул қилиш дарҳол бекор қилинади ва зудлик билан зарур бўлган даволаш буюрилади. Ичак моторикасини қўзғатувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Юрак томонидан бузилишлар

Фторхинолонлар синфидаги айрим бошқа препаратлар QT интервалини узайишини чиқаришга қодир.

Ўта юқори сезувчанлик

Абактални қўллашда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар юзага келиши мумкин бўлиб, улар ҳаётга хавф солувчи характерга эга бўлиши мумкин. Бундай реакциялар юзага келганида Абактални қабул қилиш бекор қилинади ва зарур бўлган даволаш бошланади.

Қонда глюкоза миқдорини патологик ўзгариши

Абактални қўллашда қонда глюкоза миқдорини патологик ўзгариши кузатилиши мумкин. Хинолон қаторидаги препаратлар қўлланилганида кўпроқ қандли диабет бўлган ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик препаратларни (масалан, глибенкламидни) ёки инсулинни қабул қилаётган пациентларда гипогликемия ҳақида хабар берилган, шу муносабат билан қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар

Фторхинолон препаратлари билан даволанган, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда гемолитик реакциялар кузатилган. Пефлоксацин қўлланганида гемолиз ҳолатлари кузатилмаганига қарамай, ушбу пациентларда ушбу антибиотикни қўллашдан сақланиш ва имкони борича бошқа мос келадиган препаратлардан фойдаланиш лозим. Агар ушбу препаратни буюриш талаб этиладиган бўлса, гемолизнинг ҳар қандай белгилари юзага келишини диққат билан кузатиш лозим.

Барқарорлиги

Абактални қўллаш, айниқса узоқ муддат давомида қўллаш мазкур препаратга нисбатан сезувчан бўлмаган микроорганизмлар сони ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун препарат билан даволаш вақтида пациент ҳолатини доимо кузатиб бориш муҳим. Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекция ривожланса, тегишли чоралар қабул қилиниши керак.

Лаборатория таҳлиллари натижаларига таъсири

Абактални қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиатлар миқдорига ўтказиладиган тестлар натижалари сохта мусбат бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда яна ҳам махсус бўлган тестларни ўтказиш талаб этилиши мумкин.

Абактал сийдикда глюкоза миқдорини аниқлаш тести натижаларига таъсир кўрсатмайди.

Кўришни бузилиши

Агар кўриш фаолияти бузилса ёки кўзларга бирор-бир таъсир кузатилса, зудлик билан окулистга мурожаат қилиш зарур.

Препарат натрий метабисульфитини (Е223) 0,5 мг/мл миқдорда сақлайди. У кам ҳолларда юқори сезувчанликнинг оғир реакцияларини ва бронхоспазмни келтириб чиқариши мумкин.

Препарат натрийни 1 ммоль/доза миқдорида сақлайди ва шунинг учун натрийни таркибида сақламайдиган бўлиб ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Пефлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратни репродуктив тизимга нисбатан бевосита ёки билвосита токсик таъсири аниқланмаган.

Хинолон препаратлари билан даволанган болаларда бўғимларни шикастланиши ҳоллари кузатилган, аммо ушбу препаратларни ҳомиладорлик даврида таъсири натижасида болаларда бўғим касалликлари ҳақидаги маълумотлар олинмаган.

Эҳтиёткорлик чораси сифатида Абактални ҳомиладорлик даврида қўллашдан сақланиш афзалроқ.

Пефлоксацин сезиларли даражада кўкрак сутига (зардоб концентрациясидан 75%) ўтади. Болада бўғимлар шикастланиши потенциал хавфи туфайли, Абактал билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш зарур.

Болалар

Абактал 18 ёш бўлган болалар ва ўсмирларни даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Неврологик таъсирлар ривожланиши эҳтимоли бор, шунинг учун бундай симптомлар пайдо бўлганида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозаси ошириб юборилишининг ўткир ҳолларида пациентни синчковлик билан кузатиш ва тутиб турувчи даволашни ўтказиш зарур. Гемодиализ самара бермайди.

Чиқарилиш шакли

Рангсиз шишадан (I тип) тайёрланган 5 мл ли ампулалар, қутида 10 ампуладан.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Фақат рецепт бўйича берилади. Фақат стационарда даволаш учун қўлланилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.