ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
(пациентлар учун маълумот)
ЭРОЛИН® таблеткалари 10 мг
(лоратадин)
Ушбу дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу йўриқномани тўлиқ ва диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна бир марта ўқиб чиқиш керак бўлади.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Агар Сизда ҳар қандай ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз бу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларини сезсангиз, бу хақида даволовчи шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.
- Агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотни сақлайди:
- Эролин® таблеткалари 10 мг препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.
- Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қандай қўллаш керак
- Мумкин бўлган ножўя реакциялари
- Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қандай сақлаш керак
- Яроқлилик муддати
- Дорихоналардан бериш тартиби
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Эролин® таблеткалари 10 мг препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади
Эролин® таблеткалари 10 мг препарати антигистамин препаратдир. Антигистамин дори воситалари организм томонидан ишлаб чиқариладиган ва гистамин деб номланадиган моддани блоклаши ҳисобига аллергик симптомларни камайтирадилар
Эролин® таблеткалари 10 мг препарати аксириш, тумов, бурун ёки кўзларда қичишиш ва кўзларда ачишиш каби аллергик тумовнинг (масалан, пичан иситмасининг) симптомларини енгиллаштириш учун ишлатилади.
У шунингдек, эшакемининг аллергик тери реакцияларини (қичишиш, терини қизариши) енгиллаштириш учун ва тошмани ва унинг ўлчамларини камайтириш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Агар Сизнинг ҳолатингиз яхшиланмаса ёки ёмонлашса, маслаҳат учун шифокорингизга мурожаат қилинг.
- Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қўллашни бошлашгача нимани билиш керак.
Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қабул қилманг:
- Агар Сизда таъсир қилувчи моддага ёки 8 бўлимда келтирилган препаратнинг ёрдамчи моддаларига аллергия бўлса.
Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сизда қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бири бўлса, Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан албатта шифокор билан маслаҳатлашинг:
- агар Сизда жигар касалликлари бўлса,
- агар Сизда тери-аллергик синамасини ўтказиш режалаштирилган бўлса, унда препаратни қўллашни уни ўтказишдан камида 2 кун олдин тўхтатиш керак, чунки бу препаратнинг таъсир қилувчи моддаси текширишнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини 6 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди. 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга препарат сироп шаклида тавсия этилади. 2 ёшдан кичик болаларга Эролин® препарати тавсия этилмайди.
Бошқа дори воситалари ва Эролин® таблеткалари препарати
Даволовчи шифокорга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида хабар беринг. Бу рецептсиз бериладиган препаратларга ҳам тааллуқли.
Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан қабул қилиш
Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини овқатланиш вақтида ёки овқат қабул қилиш орасида қабул қилиш мумкин. Эролин® таблеткалари препаратини алкоголли ичимликларнинг самарасини кучайтириши кузатилмаган.
Ҳомиладорлик, эмизиш ва фертиллик
Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, эмизсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз, ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.
Ҳомиладорликда Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қўллаш тавсия этилмайди.
Эмизиш
Эмизишда Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қўллаш тавсия этилмайди, чунки лоратадин кўкрак сутига чиқарилади.
Дори воситасини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Тавсия этилган дозаларда қўлланаётган Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини, уйқучанлик чақириши ёки диққатни жамлашни пасайтиришини эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, айрим ҳолларда, уйқучанликни ривожланиши кузатилган, бу Сизнинг автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин.
Эролин® таблеткалари 10 мг препарати ёрдамчи восита сифатида лактоза сақлайди. Агар даволовчи шифокор Сизни қанднинг айрим турларига сезувчанлигингиз ҳақида огоҳлантирган бўлса, бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Эролин® таблеткалари 10 мг препарати қандай қўллаш керак.
Бу препаратни доимо ушбу йўриқнома ёки шифокорнинг буюришига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Дозалаш тартиби
Катталар ва 12 ёш ва ундан катта болалар:
1 таблеткадан кунига бир марта.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга препарат тана вазнига мувофиқ буюрилади:
– вазни 30 кг дан ортиқ болалар – 1 таблеткадан кунига бир марта.
– вазни 30 кг дан кам болалар – ½ таблеткадан кунига бир марта.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – қатьий шифокор буюриши бўйича – Эролин® препарати сироп шаклида тавсия этилади.
2 ёшдан кичик болаларга препарат тавсия этилмайди.
Жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентлар
Катталар ва вазни 30 кг дан ортиқ болалар:
1 таблетка кунора, овқат қабул қилишдан қатьий назар буюрилади.
Вазни 30 кг дан кам болалар:
½ таблеткадан кунига бир марта, овқат қабул қилишдан қатий назар буюрилади.
Агар самара етарли бўлмаса, дозани аста-секин одатдаги тавсия этилган дозагача ошириш мумкин.
Агар уч кун ўтказилаётган даволашдан кейин пациентнинг ҳолати яхшиланмаса, унда кейинчалик мувафақиятли даволашнинг эҳтимоли камаяди.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.
Таблеткаларни овқат қабул қилишдан қатьий назар, бир стакан сув билан бирга қабул қилиш мумкин.
Агар Сиз Эролин® таблеткалар препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз
Доза тасодифан ошириб юборилганида оғир асоратлар ривожланишини эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, агар Сиз Эролин® таблеткаларини шифокор тавсия этган дозадан ортиқ қабул қилган бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Эролин® таблеткалар препаратининг дозаси ошириб юборилганида уйқучанлик, пульсни тезлашиши ва бош оғриғи кузатилган.
Агар Сиз Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агар Сиз бир дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, иложи борича тезроқ қабул қилинг ва кейин препаратни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун Эролин® таблеткалари препаратининг иккиланган дозасини қабул қилманг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Мумкин бўлган ножўя реакциялар
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳамма пациентларда ҳам пайдо бўлавермайди.
2 ёшдан12 ёшгача бўлган болаларда кўпинча қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган: бош оғриғи, асабийлик, чарчоқлик. Катталар ва ўсмирларда кўпинча уйқучанлик, бош оғриғи, иштаҳани ошиши ва уйқусизлик кузатилган.
Эролин® таблеткалари препарати қайд қилинганидан кейин жуда кам холларда оғир аллергик реакциялар, бош айланиши, мунтазам бўлмаган ёки тезлашган пульс, кўнгил айниши, оғизни қуриши, меъда соҳасида нохуш туйғулар, жигар фаолиятини бузилиши, сочларни тўкилиши, тошма, чарчоқлик кузатилган. Бу реакцияларни ривожланиш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Агар Сизда бирон-бир ножўя самаралари пайдо бўлса ёки агар Сиз ўзингизда ушбу Йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни аниқласангиз, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.
Ножўя самаралари хақида хабар бериб, Сиз ушбу дори воситасининг хавфсизлиги бўйича қўшимча маълумот олишга ёрдам берасиз.
- Эролин® таблеткалари 10 мг препаратини қандай сақлаш керак.
Препарат 15-25оС ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
- Яроқлилик муддати
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин, бу препаратни ишлатманг.
Агар Сиз бу препаратнинг сифатини ёмонлашганини аниқ белгиларини сезсангиз уни ишлатманг.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни йўқотиш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.
- Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Эролин® таблеткалари препарати нима сақлайди
Таъсир этувчи модда: лоратадин, ҳар бир таблеткада 10 мг лоратадин.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (63,8 мг), микрокристалл целлюлоза, қайта желатинланган крахмал, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Эролин® таблеткалари препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Ташқи кўриниши
Думалоқ, ясси, фаскали, бир томонида Е харфи ва 531 рақами кўринишидаги гравировкали ва бошқа томонида – рискали, оқ ёки деярли оқ, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.
Ўрами
1 ёки 3 блистер (бир блистерда 10 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.