📜 Инструкция по применению Эрол®
💊 Состав препарата Эрол®
✅ Применение препарата Эрол®
📅 Условия хранения Эрол®
⏳ Срок годности Эрол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭРОЛ®

AIROL®

Третиноин

Сиртга қўллаш учун крем

Препаратни ишлатишни бошлашдан олдин мазкур йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.

Йўриқнома сизнинг даволанишингизга тааллуқли муҳим бўлган маълумотни ўз ичига олади.

  • Ушбу йўриқномани сақлаб қўйинг, у Сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар туғилса, маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилинг.
  • Ушбу препарат шахсан Сизга ёзиб берилган ва уни бошқа пациентларга тавсия қилиш керак эмас. Бу, ҳаттоки, уларнинг касаллик симптомлари сизники билан бир хил бўлса ҳам, уларга зарар келтириши мумкин.
  • Агар сизда бирор-бир ножўя таъсир ёки мазкур йўриқномада санаб ўтилмаган ножўя таъсир пайдо бўлса, марҳамат қилиб даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг («Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар» бўлимига қаранг).

Мазкур йўриқномада қуйидагилар келтирилган:

  1. Эрол® 0,05% ли крем ўзи нима ва у нима учун ишлатилади.
  2. Эрол® 0,05% ли кремни ишлатишни бошлашдан олдин пациентлар учун зарур бўлган маълумот
  3. Эрол® 0,05% ли кремни қандай ишлатиш керак.
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
  5. Эрол® 0,05% ли кремни қандай сақлаш керак
  6. Қўшимча маълумот

  1. ЭРОЛ® 0,05% ЛИ КРЕМ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ИШЛАТИЛАДИ

Эрол® 0,05% ли крем терига фақат сиртга қўллаш учун ишлатилади. Фаол модда сифатида таркибида третиноин сақлайди. Третиноин – бу ретиноид (А витаминининг фаол метаболити) бўлиб, у акнеда тери тешикчаларини очиш (комедолитик) таъсирга эга, шунингдек қора нуқталарни (комедонларни) ҳосил бўлишини олдини олиш хусусиятига ҳам эга.

Эрол® 0,05% ли крем комедоген акне ва папулопустулляр акненинг ўртачадан то оғир бўлган шаклларидаишлатилади.

  1. ЭРОЛ® 0,05% ЛИ КРЕМНИ ИШЛАТИШНИ БОШЛАШДАН ОЛДИН ПАЦИЕНТЛАР УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН МАЪЛУМОТ

Эрол® 0,05% ли кремни қуйидаги ҳолларда ишлатманг:

  • Агар Сизда третиноинга ёки ушбу дори воситасининг бошқа ҳар қандай компонентига аллергия бўлса («Қўшимча маълумот» бўлимига қаранг);
  • Агар Сиз қуйидаги тери патологияси: розацеа, ўткир экзема, ўткир тери яллиғланиши, айниқса оғиз атрофида (периорал дерматит) бўлса;
  • Агар Сиз ҳомиладор бўлсангизёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз.

 

Махсус кўрсатмалар ва огоҳлантиришлар

Эрол® 0,05% ли кремни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • Препарат кўзга, оғизга, бурун катакларига ва бошқа шиллиқ қаватларга тушмаганлигига ишонч ҳосил қилинг. Препарат шиллиқ қаватлар билан таъсирлашган тақдирда таъсирлашган юзани сув билан ювиб ташлаш тавсия этилган.
  • Препаратни бир вақтнинг ўзида бошқа маҳаллий қўлланиладиган препаратлар, айниқса пиллинг самарасига эга бўлган моддалар (тиббий совунлар ёки терини кучли равишда қуритадиган косметика, таркибида спирт бўлган маҳсулотлар, парфюмерия вашу кабилар) билан бирга ишлатманг.
  • Агар Сиз ўзингизни даволаниш вақтида ультрабинафша нурлар (масалан, қуёш нурлари, қуёш лампалари, солярий) таъсиридан ҳимоя қилишни истасангиз, Эрол® 0,05% ли кремдан фойдаланиш вақтида махсус ҳимоядан фойдаланинг.

Даволаниш давомида терини шикастланиш эҳтимолини олдини олиш учун Сиз ўзингизни қуёш нури таъсиридан иложи борича асрашингиз ва сунъий ультрабинафша нурлар радиациясидан сақланишингиз керак. Агар Сизнинг ишингиз қуёш нурларининг узоқ муддатли таъсири билан боғлиқ бўлса ва агар ирсий мойиллик туфайли, Сиз қуёш нурлари таъсиридан тери шикастланишларига мойил бўлсангиз ёки агар Сиз нур таъсирига сезувчан бўлсангиз, бу Сиз учун муҳимдир.

Агар Сиз қуёш таъсирида куйган бўлсангиз, Эрол® 0,05% ли крем билан даволанишдан олдин ярани битишига имкон беришингиз лозим.

Рентген нурланиши таъсирида Эрол® 0,05% ли крем терининг шилиниши ва қизаришини кучайтириши мумкинлигини унутмаслик муҳимдир.

Даволашни доимо тери тинч бўлган ҳолатда бошлаш керак.

  • Терини кучли таъсирланиши ҳолларида суртишлар сонини камайтириш учун (масалан, икки кунда бир марта битта аппликация) Сиз ўз шифокорингизни хабардор қилишингиз керак.
  • Ушбу дори воситасини шикастланган терига қўлламанг.
  • Таъсирланган жойни тез-тез ювишдан сақланинг. Ушбу жойни кунига икки мартадан кўп ювмаслик ва яхшилаб қуритиш тавсия этилади.

 

Бошқа дори воситалари ва Эрол® 0,05% ли кремдан фойдаланиш

Агар Сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилганбўлсангиз, илтимос ўз шифокорингиз ёки фармацевтни огоҳлантириб қўйинг.

Сиртга қўллаш учун бошқа дори воситаларини бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки жуда кучли тери реакцияси пайдо бўлиши мумкин. Кортикостероидлар билан узоқ муддатли даволаш қора нуқталарни (комедонларни) пайдо бўлишига туртки бериши мумкинлиги сабабли, даволашни, агар бунга мажбур қилувчи сабаб бўлмаса,Эрол® 0,05% ли кремни қўллаган ҳолларда биргаликда олиб бормаслик керак.

Ҳомиладорлик

Маълумки, орал третиноин тератоген ҳисобланади. Инсонлар учун, маълумотлар маҳаллий қўллаш билан чекланади.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, Эрол® 0,05% ли кремни ишлатманг.

Агар Сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, Сиз даволанишни тахмин қилинаётган ҳомиладорликдан бир ой олдин тўхтатишингиз керак.

Туғруқ ёшидаги аёллар потенциал хавф ҳақида хабардор қилиниши ва Эрол® 0,05% ли кремни қўллаш вақтида тегишли контрацепция чораларини кўришлари керак.

Агар Сиз даволаш курси давомида ҳомиладор эканлигизни аниқлаган бўлсангиз, препаратни қўллашни тўхтатинг ва дарҳол ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Эмизиш

Третиноин кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум.

Эрол® 0,05% ли креми эмизиш вақтида ишлатилмаслиги керак.

Агар Сизга эмизиш вақтида даволаниш зарур бўлса, болани препарат билан бевосита контактда бўлишини олдини олиш учун Эрол® 0,05% ли кремни кўкрак қафаси соҳасига ишлатманг.

Ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автомобилни бошқариш ва мураккаб механизмларни ишлатиш

Эрол® 0,05% ли крем автомобилларни бошқариш қобилиятига ва мураккаб механизмларни ишлатишга таъсир кўрсатмайди.

Эрол® 0,05% ли крем бензой кислотаси ва бутилгидроксианизолни сақлайди.

Ушбу дори воситаси бензой кислотаси сақлайди, у тери, кўз ва шиллиқ қаватларни бироз таъсирланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу дори воситаси бутилгидроксианизол сақлайди, у терини локал таъсирланишига (масалан, контактли дерматитга) ёки кўз ва шиллиқ қаватларни таъсирланишига сабаб бўлиши мумкин.

  1. ЭРОЛ® 0,05% ЛИ КРЕМНИ ҚАНДАЙ ИШЛАТИШ КЕРАК

Препаратни доимо шифокор Сизга қандай тарзда буюрган бўлса, шундай аниқликда ишлатинг. Агар Сиз бунга ишонч ҳосил қилмасангиз, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан текшириб кўринг.

Дозалаш

Тавсия этиладиган доза – суртиш соҳаси яхшилаб тозаланганидан ва қуритилганидан кейин, уйқудан олдин кунига битта аппликация тавсия этилади. Юқори даражада таъсирланиши юз берган ҳолларда, Сиз бу ҳақда шифокорингизни хабардор қилишингиз керак, у суртишлар сонини (масалан, ҳар икки кунда битта аппликациягача) қисқартириши мумкин («Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар» бўлимига қаранг).

Агар даволаш вақтида ҳеч қандай маҳаллий таъсирланиш кузатилмаса, шифокорингиз суртишлар сонини кунига икки мартагача кўпайтириши мумкин.

Эрол® 0,05% ли крем шиллиқ қаватлар, айниқса кўзга тушишига йўл қўймаслик керак. Препарат лабларга ва бурун катакларига жуда яқин жойга суртилмаслиги керак.

Даволаш айнан ўша дозаларда 8 ҳафтадан 12 ҳафтагача давом этиши керак. Даволашнинг муваффақияти кўпинча Сизнинг даволашда собит бўлишингизга боғлиқ.

Соғайишнинг биринчи белгилари комедонлар ўртача камайган ҳолларда 3-5 ҳафтадан кейин кутилиши мумкин.

Қўллаш усули

Терида қўлланилади. Ичга ютилмасин.

Кремни қўл бармоқлари ёрдамида жуда қилиб суртинг. Лосьонни пахта момиқли ёстиқча билан қўлланг. Қўлланилганидан кейин қўлларингизни яхшилаб ювинг.

Агар Сиз Эрол® 0,05% ли кремни керагидан ортиқ ишлатган бўлсангиз

Препаратни жуда кўпишлатиш даволаш натижаларини яхшиламайди, балки терининг таъсирланишига олиб келиши мумкин.

Агар Сиз Эрол® 0,05% ли кремни жуда кўп ишлатган бўлсангиз, бу тўқималарда суюқлик тўпланиши (шишларни ҳосил бўлиши) билан бирга терининг ўткир яллиғланишига (дерматитга) олиб келиши ва терининг намланувчи шикастланишларини (эррозияларни) ҳосил бўлишига, тарқалишига (кучайишига) сабаб бўлиши мумкин.

Ушбу ҳолатда Эрол® 0,05% ли крем камроқ қўлланилиши ёки ҳатто даволаш бир неча кунга тўхтатиб турилиши керак. Бундай ҳолатда симптомлар камаяди.

Агар Сиз Эрол® 0,05% ли кремни суртишни ёддан чиқарган бўлсангиз

Агар Сиз препаратнинг дозасини жадвал бўйича қўллашни ёддан чиқарган бўлсангиз, Сиз уни бир неча соат ўтгач суртишингиз мумкин, аммо кейинги доза аниқ бўлган ҳолат бундан мустаснодир. Сиз қўллаш сонини ёки суртиладиган модда миқдорини оширмаслигингиз керак.

Агар Сиз Эрол® 0,05% ли кремни ишлатишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз даволашни тўхтатмоқчи бўлсангиз, буни ўз шифокорингиз билан муҳокама қилинг. Илтимос, даволашни махсус маслаҳатлашувсиз ўзбошимчалик билан тўхтатиб қўйманг, чунки Сиз даволаш муваффақиятини хавф остига қўйишингиз мумкин.

Агар Сизда ушбу дори воситасини ишлатиш бўйича саволлар бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАР

Барча дори препаратлари каби Эрол® 0,05% ли крем ҳам ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

Жуда ҳам тез-тез юзага келадиган ножўя таъсирлар (10 инсондан 1 тадан кўпроқ ҳолатда юзага келиши мумкин): Эрол® 0,05% ли крем суртилганидан кейин Сиз иссиқлик ёки ачишишни сезишингиз мумкин. Даволашнинг биринчи ҳафтасида терини қизариши, қипиқланиши ва қуриши пайдо бўлиши, ва ҳатто акнени зўрайиши кузатилиши мумкин. Бу нормал ҳолатлар бўлиб, улар препаратнинг самарадорлигини намоён этади ва одатда бир неча кун ўтгач аралашувларсиз йўқолиши мумкин.

Терини яққол ифодаланган таъсирланиши бўлса, бу ҳақида ўз шифокорингизни хабардор қилиш лозим, шифокор терига суртишлар сонини қисқартириши (масалан, ҳар икки кунда битта апликация) мумкин.

Қичишишни юз бериши тез-тезлиги номаълум. Эрол® 0,05% ли крем тери рангини ўзгартириши мумкин.

 

Ножўя таъсирлар бўйича ҳисобот

Агар Сизда ножўя таъсир, жумладан препаратни қўллаш бўйича йўриқномада санаб ўтилмаган ҳар қандай юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлар юзага келган бўлса, бу ҳақида шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг. Сиз шунингдек ножўя таъсирлар ҳақида +99893 380 80 75 телефон рақами бўйича тўғридан-тўғри хабар қилишингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолларда Сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ ахборот олишга ёрдам берган бўласиз.

 

  1. ЭРОЛ® 0,05% ЛИ КРЕМНИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати тугаганидан кейин ишлатилмасин. Яроқлилик муддати ўрамда кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

30оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Агар Сиз туба шикастланганлигини сезган бўлсангиз, Эрол® 0,05% ли кремдан фойдаланилмасин.

Очилганидан сўнг 2 ойдан кейин крем ишлатилмасин.

Препаратни оқава сувларга оқизиб юбориш ва уй чиқиндилари билан бирга жойлаштириш мумкин эмас. Қўллаш учун яроқсиз бўлган препаратдан халос бўлиш йўлини фармацевтдан аниқлаб олинг. Ушбу хатти-ҳаракатлар атроф муҳитни асрашга ёрдам беради.

  1. ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

Эрол® 0,05% ли крем таркибида қуйидагиларни сақлайди

Фаол модда: третиноин.

1 г крем таркибида 0,5 (0,05%) мг третиноин сақлайди.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.