ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЕРФАЛИН
TERFALINUM
Препаратнинг савдо номи: Терфалин
Таъсир этувчи модда (ХПН): Тербинафин гидрохлориди
Дори шакли: Сиртга қўллаш учун спрей.
Таркиби:
Фаол модда: Тербинафин гидрохлорид – 0,30 г.
Ёрдамчи моддалар: 96% этил спирти, цетомакрогол 1000, пропиленгликоль, тозаланган сув.
Таърифи: Рангсиз, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди: D01AЕ15
Фармакологик хусусиятлари
Маҳаллий қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Паст концентрацияларда дерматофитлар (Trichophyton rubrum, Trichophyton mentagrophytes, Trichophyton verrucosum, Trichophyton violaceum, Trichophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum) га нисбатан, моғор замбуруғларига (асосан Candida albicans), Pityrosporum orbiculare га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Ачитқиларга нисбатан фаоллиги замбуруғнинг турига қараб, фунгицидли ёки фунгистатик характерга эга.
Тербинафин замбуруғнинг ҳўжайра мембранасидаги скваленэпоксидаза ферментини (Р450 цитохроми тизимига тааллуқли бўлмаган) ингибиция қилиб, замбуруғларнинг ҳўжайра мембранасида стеролларнинг синтезини илк босқичида специфик равишда сусайтиради, бу эса эргостерол танқислигига, ҳўжайра ичида скваленни тўпланишига ва замбуруғ ҳужайрасининг ҳалок бўлишига олиб келади.
Тербинафин гормонлар ёки бошқа дори воситаларнинг метаболизмига таъсир қилмайди. Trichophyton rubrum учун минимал бостирувчи концентрацияси – 0.001-0.06 мкг/мл. Қўл панжаларининг онихомикозларида даволаш самарадорлиги 95%, оёқ панжаларининг онихомикозларида – 90% дан ортиқ. Силлиқ теринининг сурункали дерматофитияларида 75-95% беморларда ремиссия кузатилади. Силлиқ теринининг кучайиб бораётган кандидозида, йирик ва бармоқлар оралиғидаги бурмаларни, Candida albicans билан боғлиқ бўлган паронихиялар ва нистатин, леворин билан клотримазол ва миконазол билан бирга даволашга резистент бошқа замбуруғларни даволанаётганда кузатилган субъектив яхшиланиш 3-4 суткада, жараённи тўлиқ тўзалиши 3-5 ҳафтадан кейин кузатилади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганда сўрилиши 5% дан камни ташкил қилади, яққол намоён бўлмаган тизимли таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Сезгир қўзғатувчилар томонидан чақирилган (трихофития, микроспория, эпидермофития, руброфития, тери ва шиллиқ қаватини кандидози) тери ва тирноқларнинг замбуруғли касалликларида (онихомикоздан ташқари), ранг-баранг темираткида (фақат маҳаллий қўлланишга мўлжалланган дори воситалар) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга терфалин спрей кунига кўрсатмаларга қараб, 1 ёки 2 марта қўллаш мумкин. Препаратни қўллашдан олдин зарарланган соҳаларни яхшилаб тозалаб қуритиш керак. Препаратни зарарланган соҳаларга яхшилаб намлангунича сепилади ва ундан ташқари зарарланган соҳаларнинг атрофига, хамда интакт терига сепилади.
Даволашнинг ўртача давомийлиги ва препаратни ишлатишлар сони:
- тана, болдир дерматомикози: суткада 1 марта 1 ҳафтани ташкил қилади;
- оёқ панжаси дерматомикозида: суткада 1 марта1 ҳафтани ташкил қилади;
- оёқ панжаси замбуруғи томонидан чақирилган терини йўғонлашувида, ёрилганда, тери қичишиши ва қипиқланишида: 2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади;
- ранг-баранг темираткида: 1-2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади;
- тери кандидозида: 1-2 ҳафта давомида суткада 1-2 марта буюрилади.
Одатда клиник кўринишларнинг яққоллигини камайиши даволанишнинг биринчи кунларидаёқ аниқланади. Агар даволаниш номунтазам ёки олдиндан тўхтатилса, инфекцияни қайта бошланиш хавфи мавжуд. Даволанишни бир-икки ҳафтасидан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, ташхисни қайта кўриб чиқиш лозим.
Кекса ёшдаги шахсларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Ножўя таъсирлари
Препаратни сепилган соҳаларда қизариш, қичишиш ёқи ачишиш хисси пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига ўткир сезувчанликда қўлланилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Спрей учун бошқа дорилар билан ўзаро таъсири номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни спрей кўринишида фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Спрейни терининг шикастланган соҳаларига сепишда эҳтиёркорликка риоя қилиш лозим, чунки спирт таъсирланиш чақириш мумкин.
Препаратни кўзга тушишига йўл қўймаслик керак, чунки у таъсирланиш чақириши мумкин. Препарат кўзга тасодифан тушганида, уни дархол оқар сув билан ювиш керак, турғун таъсирланиш холларида шифокор билан маслахатлашиш керак.
Агар препарат тасодифан нафас йўлларига тушиб қолса ва шу тариқа қандайдир симптомлар кузатилса ва айниқса бу симптомлар турғун сақланиб турса, шифокор билан маслахатлашиш керак.
Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш лозим.
Хомиладорликда препаратни сиртга қўллаш учун клиник қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун препаратни фақат жиддий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади. Аммо эмизикли оналарда препаратни қўлланилганда гўдакка қандайдир салбий таъсир эхтимоли кам, чунки тербинафинни сиртга қўлланганда тери орқали тизимли сўрилиши унчалик катта эмас.
Экспериментал тадқиқотларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Бугунги кунгача препаратни спрей кўринишида қўлланганда қандайдир ривожланиш нуқсонлари хақида маълум қилинмаган.
Спрейни болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шу сабабли уни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши спрейни тасодифан ичга қабул қилинганда кузатилиши мумкин.
Симтомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал сохада оғриқ ва бош айланиши.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
«Терфалин», сиртга қўллаш учун спрей 1%, 30 г флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.