📜 Инструкция по применению Тетракаин
💊 Состав препарата Тетракаин
✅ Применение препарата Тетракаин
📅 Условия хранения Тетракаин
⏳ Срок годности Тетракаин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЕТРАКАИН

TETRACAIN

Препаратнинг савдо номи: Тетракаин

Таъсир қилувчи модда (ХПН): тетракаин

Дори шакли: 1% ли кўз томчилари.

Таркиби:

Фаол модда: тетракаин гидрохлориди – 10 мг;

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 7,2 мг, бензалконий хлориди – 0,05 мг, инъекция учун сув – 1 мл гача.

Таърифи: рангсиз ёки сарғиш тусли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

АТХ коди: S01НА03

 

Фармакологик хусусиятлари

Терминал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. Вольтажга боғлиқ бўлган натрий каналларини блоклайди, бу сезувчан нерв охирларида импульсларнинг генерациясига ва нерв толалари бўйлаб импульсларни ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Анестезия шиллиқ қават юзасига суртилганидан сўнг 0,5-1,5 минутдан кейин бошланади ва 15-20 минут давом этади.

 

Фармакокинетикаси

Шиллиқ қаватлар орқали осон ва тўлиқ сўрилади (сўрилиш тезлиги препаратни қўйилган жойига ва дозасига боғлиқ). Плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Асосан плазмада холинэстераза ёрдамида парааминокислота сақловчи бирикмаларни ҳосил бўлиши билан 1-2 соат давомида ва жигарда тўлиқ гидролизланади. Буйраклар орқали ва сафро билан чиқарилади, бунда қисман жигар-ичак рециркуляциясига учрайди.

 

Қўлланилиши

Офтальмология амалиётида қисқа муддатли операциялар ва муолажаларда юза анастезия учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга препарат жарроҳлик аралашувдан олдин конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан (лекин кўпи билан 2-3 томчи) томизилади, зарурати бўлганида операция вақтида қўшимча 1-2 томчи томизилади.

 

Ножўя таъсирлари

Конъюнктивани ўткинчи ачишиши, санчиш ҳисси, қизариши, ёруғликдан қўрқиш; кам ҳолларда – ўткир аллергик реакциялар (некрозга учраган эпителийни ипсимон ҳосилалари ва/ёки катта қисмини кўчиши билан кечувчи ўткир диффуз эпителиал кератит, тарқоқ стромал шиш, кўз шох пардасининг десцемент қаватини яллиғланиши, ирит).

Узоқ муддат қўлланганида – шох пардани шикастланиши (кератит, шох пардани барқарор хиралашиши, кўриш ўткирлигини йўқолиши билан кечувчи шох пардада чандиқларни ҳосил бўлиши, эпителизацияни секинлашиши). Ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда дерматит ривожланиши мумкин.

Тизимли ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан, эфирлар ёки парааминобензой кислотаси гуруҳига мансуб маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар ва уларнинг ҳосилаларига), шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки яллиғланиши, болаларда (10 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сульфаниламидларнинг микробларга қарши фаоллигини пасайтиради.

Қон томирларини торайтирувчи дори воситалар тетракаиннинг самарасини узайтиради.

Холинэстеразани ингибирловчи препаратлар (антимиастеник, циклофосфамид, инсектицидлар, тиотепа) тетракаиннинг метаболизмини сусайтиради ва унинг заҳарлилигини оширади.

Антикоагулянтлар (далтепарин, эноксапарин, гепарин, варфарин) билан бир вақтда қўллаш қон кетишларни ривожланиш хавфини оширади.

Тетракаин ухлатувчи ва седатив дори воситалари билан бир вақтда буюрилганида, уларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсири кучайиши мумкин.

Моноаминооксидаза ингибиторлари билан бирга ишлатилганида артериал босимни пасайиш хавфи ошади.

Миорелаксацияловчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.

Бета-адреноблокаторлар тетракаиннинг метаболизмини секинлаштиради.

Махсус кўрсатмалар

Офтальмологияда узоқ вақт ёки тез-тез қўлланмасин (шох пардани шикастланиши хавфи мавжуд).

Томчиларни томизиш вақтида ва томизгандан сўнг кўзнинг медиал бурчагидаги кўз ёш қопчасини бир минутга босиш йўли билан препаратни тизимли сўрилишни камайтириш мумкин. Бу томчиларни кўз ёш – бурун канали орқали бурун ва ҳалқум соҳасининг шиллиқ қаватига ўтишини блоклайди. Бу усул айниқса болаларда мақсадга мувофиқдир.

Кўз анестезиясида кўзлар чангдан ва бактериал зарарланишдан ҳимояланиши керак.

Тетракаин билан контактда бўладиган асбоблар ва шприцлар ишқор қолдиқларини сақламаслиги керак (эримайдиган асос ҳосил бўлади).

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган шахсларда қўлланиши

Пациентнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, жуда кичик дозаларда қўллаш тавсия этилади.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Препаратнинг дозаси болаларда ёши, тана вазни ва ҳолатига мувофиқ равишда танланиши керак. 10 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Геронтологияда қўлланиши

Кекса ва ёш пациентларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлигида клиник жиҳатдан аҳамиятли фарқлар йўқ. Бироқ, кекса ёшдаги пациентларда препаратга юқори сезувчанлик бўлиши мумкинлигини инкор қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорликда препаратни фақат жуда зарур бўлган ҳолатда қўллаш мумкин.

Препаратни кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Эмизикли аёлларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлиги вақтинча йўқолган пациентларга, машинани ҳайдаш ва препарат томизилгандан сўнг кўриш ўткирлигини дарҳол талаб қилувчи механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош айланиши, астения, цианоз, қўзғалиш, хавотирлик, тремор, тиришишлар, нафасни бузилиши, коллапс, кўнгил айнаши, қусиш, кома, атриовентрикуляр блокада, метгемоглобинемия.

Даволаш: препаратнинг қолдиқларини тери ва шиллиқ қаватлардан йўқотиш, меъдани фаоллаштирилган кўмир билан ювиш (зонд орқали), тузли сурги воситалари; нафас сусайганида – ўпкани сунъий вентиляцияси, оксигенотерапия, коллапсда – вена ичига қон ўрнини босувчилар (тузли эритмалар, гемодез, декстран препаратлари), вазоконстрикторлар (асосан миокардни рағбатлантирувчи воситалар); тиришишларда – вена ичига диазепам, метгемоглобинемияда – вена ичига 1-2 мг/кг метилен кўки ёки ичга 100-200 мг аскорбин кислотаси буюрилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан полиэтилен флакон-томчилагичларда.

10 флакон-томчилагич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон блокда.

 

Сақлаш шароити

8оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда. Ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Очилганидан кейин флаконнинг ичидагиси бир ой давомида ишлатилсин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.