ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЕРМИКОН®
TERMIKON
Препаратнинг савдо номи: Термикон®
Таъсир этувчи модда (ХПН): тербинафин
Дори шакли: сиртга қўллаш учун спрей
Таркиби:
Бир баллон (флакон) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тербинафин гидрохлориди (тербинафин) – 0,30 г;
ёрдамчи моддалар: этанол (ректификация қилинган этил спирти) – 11,25 г, пропиленгликоль – 0,60 г, полоксамер (проксанол 268) – 0,30 г, тозаланган сув – 17,55 г.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли, ўзига хос этил спирти ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи. замбуруғларга қарши восита.
АТХ коди D01AE15.
Фармакологик хусусиятлари
Замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратдир. Тербинафин паст концентрацияларда дерматофитларга (Trychophyton rubrum, T. mentagrophytes, T. verrucosum, T. violaceum, T. tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғлари (асосан C. albicans) ва баъзи диморф замбуруғларга (Pityrosporum orbiculare) нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Ачитқи замбуруғларига нисбатан фаоллиги уларнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.
Тербинафин замбуруғларда амалга ошадиган стероллар биосинтезининг эрта босқичини специфик тарзда ўзгартиради. Бу эргостерол танқислиги ва хужайра ичида сквален тўпланишига олиб келади, бу замбуруғ хужайрасини нобуд бўлишини чақиради. Тербинафиннинг таъсири замбуруғнинг хужайра мембранасида жойлашган скваленэпоксидаза ферментини сусайтириш йўли орқали амалга оширилади.
Тербинафин одамда цитохром Р450 тизимига таъсир қилмайди ва мувофиқ равишда гормонлар ёки бошқа дори препаратларининг метаболизмига таъсир қилмайди.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида сўрилиши – 5% камроқни ташкил этади, бироз тизимли таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
- Терининг замбуруғли инфекцияларини, шу жумладан:
- панжа микозлари (панжа “замбуруғи”)
- чов эпидермофитиялари
- дерматофитлар чақирган тананинг силлиқ терисини замбуруғли шикастланиши (трихофитиялар, микроспориялар, эпидермофитиялар, руброфитиялар)
- Диморф замбуруғлар чақирган рангбаранг темиратки
- Моғор замбуруғлари чақирган бичилишни олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади.
Катталар. Термикон® спрейни кўрсатмаларга қараб кунига 1 ёки 2 марта қўллаш мумкин. Препаратни қўллашдан олдин шикастланган соҳаларни синчковлик билан тозалаш ва қуритиш керак.
Препаратни бир текис пуркаш учун пуркагич-учликка бир неча марта қисқа босиш керак.
Препарат терининг шикастланган соҳаларига ва атрофдаги соғлом терига уларни намлаш учун етарли миқдорда пуркалади.
Даволаш давомийлиги ва препаратни қўллаш сони:
- тана, болдир дерматомикози: суткада 1 марта 1 ҳафта давомида;
- панжа дерматомикози: суткада 1 марта 1 ҳафта давомида;
- рангбаранг темиратки: суткада 2 марта 1 ҳафта давомида
- чов эпидермофитияси, моғор замбуруғлари чақирган бичилиш: суткада 1 марта 1 ҳафта давомида.
Ножўя таъсирлари
Препарат пуркалган жойларда қизариш, қичишиш ва ачишиш ҳисси. Аллергик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Тербинафин ёки препаратнинг таркибига қирувчи ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, алкоголизм, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўсмалар, моддалар алмашинуви касалликлари, қўл-оёқ қон-томирларини окклюзион касалликларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Термикон® спрей учун бирон-бир дориларнинг ўзаро таъсири номаълум.
Махсус кўрсатмалар
Клиник кўринишларнинг яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунлари кузатилади. Мунтазам даволанмаслик ёки уни муддатидан олдин тўхтатиш ҳолларида инфекцияни қайталаниши хавфи мавжуд. Агар бир ҳафта даволашдан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, диагнозни верификация қилиш керак.
Терининг шикастланган соҳаларига Термикон® спрейини пуркашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки спирт таъсирланишни чақириши мумкин.
Термикон® спрей фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Уни кўзларга тушишидан сақланиш керак, чунки у таъсирланишни чақириши мумкин. Препаратни кўзларга тўсатдан тушишида дарҳол уларни сув билан ювиш, таъсирланишнинг турғун кўринишлари ривожланган ҳолларда эса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар препарат ингаляцияда нафас йўлларига беҳосдан юборилган бўлса, бирон-бир симптомлар пайдо бўлганида ва айниқса улар турғун сақланиб қолганида, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Экспериментал тадқиқотларда тербинафиннинг тератоген хусусиятлари аниқланмаган. Термикон® қўлланилганида ривожланишнинг бирон-бир нуқсонлари ҳақида хозиргача хабар берилмаган. Аммо, Термикон® ни ҳомиладор аёлларда қўллашнинг клиник тажрибаси кескин чегараланганлиги туфайли, уни фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш керак.
Тербинафин кўкрак сути билан ажралади. Аммо, эмизикли она томонидан Термикон® спрейи қўлланилганда фаол модданинг бироз қисми тери орқали сўрилади, шунинг учун чақалоқ учун нохуш таъсирининг эҳтимоли кам.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Агар Термикон® спрей беҳосдан ичга қабул қилинса, Термикон® таблеткасини дозасини ошириб юборилишидаги каби ножўя кўринишларни (бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ ва бош айланиши) ривожланишини кузатиш мумкин. Шунингдек препаратда этил спирти борлигини эътиборга олиш керак.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, зарурати бўлса – симптоматик тутиб турувчи даволаш.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун спрей 1%. 30 г дан дозаловчи насос, учлик ва ҳимоя қалпоқча билан алюмин баллон ёки полипропилен флаконда ёки пурковчи насос ва ҳимоя қалпоқчали полиэтилен флаконда. Бир баллон (флакон) давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.