ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЕРИКС
TERIX®
Препаратнинг савдо номи: Терикс
Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин (cetirizine)
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: 5 мг цетиризин дигидрохлориди 5 мг
Ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, натрий дигидроортофосфати (сувсиз), сорбитол, ликацин, глицерин, этил спирти, лимон кислотаси моногидрати, қулупнай хушбўйи ароматизатори, тозаланган сув.
Таърифи: рангсиз, қулупнай ҳидили қовушқоқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гистамин Н1-рецепторларининг блокатори. Аллергияга қарши препарат.
АТХ коди: R06AE07
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Терикснинг фаол компоненти – цетиризин – Н1-гистамин рецепторларининг селектив антагонистидир. Ўртача терапевтик дозаларда гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтмайди. Фақат юқори дозаларда ёки кам ҳолларда бироз седатив самара бериши мумкин. Терикс, шунингдек in vivo шароитда эндоген гистамин рецепторларини ингибиция қилади. Препарат вазофаол интестинал полипептидлар (VIP) ва Р-моддалар таъсири оқибатидаги тери реакцияларини олдини олади. Бронхиал астмаси бўлган беморларда цетиризин бронхларнинг гистаминга ўта юқориреактивлигини пасайтиради. Худди шу усул билан специфик аллергик реакцияларни пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: Цетиризиннинг плазмадаги максимал концентрациясига оғиз орқали қўлланганидан сўнг бир соатдан кейин эришилади.
Тақсимланиши: Плазма кўрсаткичлари қабул қилинган дозага қараб ўзгаради. Цетиризиннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 93% ни ташкил қилади.
Метаболизми: Цетиризин бошланғич ўтишида жигарда оз миқдорда метаболизмга учрайди ва жуда оз антигистамин самарага эга бўлган метаболит ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 8-11 соатни ташкил қилади. Болаларда плазма клиренси катталарга нисбатан юқорироқ.
Чиқарилиши: Болаларда, катталарда бўлгани каби, қабул қилинган дозанинг тахминан 2/3 қисми буйрак орқали чиқарилади. Препаратнинг 70% сийдик билан, 10% эса аҳлат билан чиқарилади. Умумий клиренси тахминан минутига 53 мл ни ташкил қилади.
Қўлланилиши
- Поллиноз (мавсумий аллергик ринитлар ва конъюнктивитлар).
- Сурункали аллергик ринит ва бошқа аллергик ринопатиялар.
- Аллергик қичима.
- Идиопатик эшакеми.
- Квинке шишида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Цетиризинни қабул қилиш овқат истеъмол қилишга эмас, балки пациентнинг унга бўлган эҳтиёжига боғлиқ. Агар пациентда кечқурун қўллашга кўрсатмалар бўлимида кўрсатилган касалликларни кўриниши намоён бўлса, препаратни кечки овқат билан қабул қилиш тавсия қилинади.
Поллинозда даволаш давомийлиги асосан 3-6 ҳафтани ташкил этади.
Ёшга қараб қуйидаги даволаш тартибга амал қилиш керак:
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар | 10 мг (2 ўлчов қошиғи) кунига 1 марта |
6-11 ёш | 5-10 мг (1-2 ўлчов қошиғи) кунига 1 марта |
2-5 ёш | Бошланғич доза 2,5 мг (½ўлчов қошиғи) кунига 1 марта; зарурати бўлганида доза 5 мг (1 ўлчов қошиғи) гача оширилади. |
12 ойлик – 2 ёш | 2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) кунига 1 марта; зарурати бўлганида доза кунига 5 мг гача оширилади: 2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) 12 соат интервал билан |
6-12 ойлик | 2,5 мг (½ ўлчов қошиғи) кунига 1 марта |
Ножўя таъсирлари
Психомотор фаолиятларни баҳолаш учун объектив тестларни ўтказишда цетиризиннинг седатив самараси плацебога тенглаштирилган. Кам ҳолларда, одатда кучсиз намоён бўлувчи ва ўткинчи бўлган юқори сезувчанлик реакциялари, бош оғриғи, уйқучанлик, қўзғалиш, оғизни қуриши ва гастроинтестинал бузилишлар кузатилган.
Зарурат туғилганида суткалик дозани иккита тенг – эрталаб ва кечқурун қабул қилишга бўлиш мумкин.
Кутилмаган самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг!
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дориларнинг хеч қандай номутаносиблиги аниқланмаган. Диазепам ва циметидин билан бирга қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда дорилар номутаносиблиги аниқланмади. Цетиризин терапевтик дозаларда (қонда 0,8 г/л) алкоголнинг таъсирини потенциялайди. Териксни седатив препаратлар ва антихолинергик воситалар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки улар цетиризиннинг ножўя таъсирларини кучайтириши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Иши юқори диққатни талаб қиладиган шахсларга препаратнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди.
Буйрак етишмовчиги бўлган пациентларга суткалик дозанинг ярми буюрилади.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик (В тоифаси)
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг биронта ҳам тератоген самараси аниқланмаган. Бироқ Териксни аёлларга ҳомиладорликда буюриш мумкин эмас.
Лактация
Кўкрак сутига ўтиши туфайли лактация даврида қўлланмайди.
Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Клиник тадқиқотлар жараёнида уйқучанлик ҳолатлари аниқланганлиги туфайли, препаратни қабул қила туриб, транспорт воситалари ва механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка амал қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши:
50 мг цетиризин бир марта қабул қилинганида, препарат уйқучанлик ва гипотензия чақириши мумкин. Доза ошириб юборилганида бошқа чора тадбирлар билан бир қаторда, меъдани ювиш лозим. Специфик антидот йўқ. Антихолинергик таъсири билан боғлиқ интоксикация симптомларида физостигминни буюриш мумкин.
Чиқарилиш шакли:
100 мл сироп (5 мг/5 мл) шиша флаконларда. 1 флакон ўлчов қошиғи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Чиқарилишининг бошқа шакллари
Терикс қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.