📜 Инструкция по применению Тенотен
💊 Состав препарата Тенотен
✅ Применение препарата Тенотен
📅 Условия хранения Тенотен
⏳ Срок годности Тенотен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТЕНОТЕН

TENOTEN

 

Препаратнинг савдо номи: Тенотен

Дори шакли: шимиш учун гомеопатик таблеткалар

Таркиби (1 таблеткага):

Фаол моддалар: мия специфик S-100 оқсилига аффин тозаланган антителалар – 0,003 г*.

Ёрдамчи моддалар: 0,267 г лактоза моногидрати, 0,03 г микрокристалл целлюлоза, 0,003 г магний стеарати.

*лактозага таъсир қилувчи модданинг фаол шаклини 10-15 нг/г дан кўп бўлмаган миқдорини сақловчи сувли-спиртла аралашма шаклида киритилади.

Таърифи: Яссицилиндрик шаклли, оқдан деярли оқ ранглигача бўлган фаска ва рискали таблеткалар. Рискали ясси томонига MATERIA MEDICA ёзуви, бошқа ясси томонига   TENOTEN ёзуви туширилган.

Фармакотерапевтик гуруҳи: анксиолитиклар, ноотроплар.

АТХ коди: N05BX, N0BX

 

Фармакологик таъсири

Препарат нохуш гипноген ва миорелаксант самараларни чақирмасдан, тинчлантирувчи, хавотирликка қарши (анксиолитик) таъсир кўрсатади. Психоэмоционал юкламаларга чидамлиликни яхшилайди. Стресс-протектор, ноотроп, антиамнестик, гипоксияга қарши, нейропротектор, антиастеник, антидепрессив таъсирга эга.

Интоксикация, гипоксия шароитларида, мия қон айланишини ўткир бузилишларидан кейинги ҳолатларда нейропротектор таъсир кўрсатади, шикастланиш соҳасини чеклайди, марказий нерв тизимида (МНТ) ўқиш жараёнлари ва хотирани нормаллаштиради.

Липидларнинг перекисли оксидланиш жараёнларини сусайтиради.

Мияда синаптик (информацион) ва метаболик жараёнларни бирлашишини амалга оширувчи S-100 оқсилининг функционал фаоллигини модификациялайди. ГАМК-миметик ва нейротрофик таъсир кўрсатиб, стрессни чекловчи тизимларнинг фаоллигини оширади, нейронал пластиклик жараёнларини тикланишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

Невротик ва неврозсимон ҳолатлар, психосоматик касалликлар; кучли асабийлашиш, таъсирчанлик, хавотир ва вегетатив реакциялар билан кечувчи стрессли бузилишлар.

Марказий нерв тизимини, шу жумладан жароҳатлар ва дисциркулятор ҳолатлар оқибатидаги, эмоционал фонни беқарорлиги, жиззакилик, хотирани пасайиши, вегетатив бузилишлар билан кечувчи ўртача намоён бўлган шикастланишлари.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади. Бир қабулга – 1 ёки 2 таблетка (оғизда тўлиқ эриб кетгунича тутиб туриш керак). Кунига 2 марта, зарурати бўлганида – суткада 4 қабулгача қабул қилинади.

Даволаш курси 1-3 ой. Зарурати бўлганида даволаш курсини 6 ойгача узайтириш ёки 1-2 ойдан кейин такрорлаш мумкин.

Даволаш бошланганидан сўнг 3-4 ҳафта давомида пациентнинг умумий ҳолатини яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат кўрсатилган кўрсатмалар ва кўрсатилган дозаларда ишлатилганида ножўя таъсири аниқланмаган.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик. 18 ёшгача бўлган болалар. Болаларга ва 18 ёшдан кичик шахсларга Тенотен детский препарати қўлланади.

 

Дориларларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари қайд қилинмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратнинг таркибига лактоза моногидрати киради, шунинг учун уни туғма галактоземияси, глюкозани ёки галактозани кам сўрилиш синдроми, ёки туғма лактаза етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди.

Тенотен препаратининг таъсирида фаоллаштирувчи хусусиятлари бўлганлиги туфайли, уни уйқудан 2 соат олдин қабул қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Тевотенни қўллашнинг хавфсизлиги ўрганилмаган. Қабул қилиш зарурат бўлганида хавф/фойда нисбатини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун гомеопатик таблеткалар. 20 таблеткадан поливинилхлорид парда ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган хароратда.

Препаратни қўллаш даври давомида ишлаб чиқарувчи томонидан кўзда тутилган контур уяли ўрам картон кутида сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.