ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТЕРБИПРО
TERBIPRO
Препаратнинг савдо номи: Тербипро
Таъсир этувчи модда (ХПН): тербинафин
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тербинафинга қайта ҳисобланганда 250 мг тербинафин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти (А типи), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза).
Таърифи: ясси цилиндрик шаклли қирралари кесилган ва рискали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: дерматологияда қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар. Тербинафин.
АТХ коди: D01В А02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Тербинафин Trichophyton (масалан T. rubrum, T. mentagrophytes, T. tonsurans, T. Verrucosum), Microsporum (Microsporum canis), Epidermopyton floccosum ва Candida авлодига мансуб ачитқисимон замбуруғлар (масалан Candida albicans) ва Pityrosporum каби дерматофитлар чақирган тери, соч ва тирноқларнинг инфекцияларига қарши замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга алиламин ҳисобланади. Тербинафин паст концентрацияларда дерматофитлар, моғор ва айрим диморф замбуруғларига нисбатан фунгицид таъсирни кўрсатади. Ачитқи замбуруғларига нисбатан фаоллиги уларнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик таъсир кўрсатиши мумкин.
Тербинафин замбуруғ хужайрасида стеринлар биосинтезининг эрта босқичларида махсус таъсир кўрстатиш қобилиятига эга.
Бу эргостеролнинг танқислигига ва замбуруғ хужайрасининг ўлимини чақирувчи хужайра ичида скваленни тўпланишига олиб келади. Тербинафиннинг таъсири замбуруғнинг ҳужайра мембранасидаги скваленэпоксидаза ферментини ингибирлаш йўли билан амалга оширилади. Ушбу фермент цитохром Р450 тизимига таълуқли эмас.
Дори воситаси ичга қабул қилинганида терида препаратнинг фунгицид таъсирини таъминловчи концентрацияларда тўпланади.
Фармакокинетикаси
Перорал қабул қилинганидан кейин тербинафин яхши сўрилади (>70%), Тербипро таблеткаларда дори воситасининг таркибига кирувчи тербинафиннинг тизим олди метаболизмининг натижасидаги мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади.
Дори воситасини қабул қилгандан кейин 1,5 соатдан сўнг Тербинафиннинг 250 мг бир марталик перорал дозаси қон плазмасидаги ўрта аҳамиятли чўққи концентрацияси –
1,3 мкг/мл ни намоён қилади. Бир марталик дозага нисбатан тербинафиннинг мувозанат ҳолатдаги максимал концентрацияси ўртача 25% га юқори бўлган, плазмали AUC эса, 2,3 мартага ошган. Плазмали AUC ни ошиши асосида самарали ярим чиқарилиш даврини ҳисоблаш мумкин (~30 соат).
Овқат қабул қилиш тербинафиннинг биокираолишлигига қисман таъсир кўрсатади (AUС нинг камида 20% га ошиши), бироқ дозага тузатиш киритишни талаб этмайдиган даражада.
Тербинафин қоннинг плазма оқсиллари билан мустаҳкам боғланади. У дерма орқали тез диффузияланади ва липофил шох қаватда концентрланади.
Тербинафин, шунингдек терининг ёғ қаватига чиқарилади ва шу тарзда тери ёғига бой бўлган соч фолликулаларида, сочларда ва терида юқори концентрацияларга эришади. Шунингдек, даволаниш бошланганидан кейин тербинафин биринчи ҳафта давомида тирноқ пластинкаларига тақсимланиши исботланган. Тербинафин CYP нинг камида еттита изоферменти иштирокида CYP2C9, CYP1A2, CYP3A4, CYP2C8 ва CYP2C19 томонидан тез ва жадал метаболизмга учрайди.
Тербинафинни биотрансформацияси оқибатида замбуруғларга қарши фаолликка эга бўлган метаболитлари ҳосил бўлади ва асосан сийдик билан чиқарилади. Дори воситасининг ярим чиқарилиш даври 17 соатни ташкил этади. Организмда дори воситасининг тўпланишига тегишли маълумотлар йўқ.
Пациентнинг ёшига қараб, дори воситасининг фармакокинетикасида ўзгаришлар кузатилмайди, бирок буйрак ва жигар функцияси бузилган пациентларда дори воситасининг организмдан чиқарилиш тез-тезлиги секинлашиши мумкин, бу қонда тербинафин миқдорини ошишига олиб келади.
Тербипро дори воситасининг биокираолиши овқатни қабул қилишга боғлиқ эмас.
Буйрак функциясининг бузилиши (креатинин клиренси<минутига 50 мл) бўлган ёки жигарнинг мавжуд касалликлари бўлган пациентлар иштирокида дори воситасининг бир марталик дозанинг фармакокинетикасини текширишларида, Тербипро дори воситасининг клиренсини тахминан 50% га камайишини кўрсатди.
Қўлланилиши
Тери ва бармоқларнинг Trichophyton (масалан T.rubrum, T.mentagrophytes, T.verrucosum, T.violaceum), Microsporum canis ва Epidermophyton floccosum чақирган замбуруғли инфекциялари.
- Қирма темиратки (силлиқ терининг трихофитияси, чот трихофитияси ва товон дерматофитияси), шикастланиш жойлашган соҳа, инфекциянинг яққоллиги ва тарқалганлиги, перорал даволаш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда даволаш учун кўрсатилган.
- Онихомикоз.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори воситаси перорал қўллаш учун мўлжалланган.
Катталарга одатда 250 мгли 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлик даражасига боғлиқ.
Тери инфекциялари:
- оёқ панжаси дерматофитияси (бармоқларнинг ораси, товон/ “пайпоқ” туридаги) – 2-6 ҳафта;
- силлиқ терининг трихофитияси – 4 ҳафта;
- чот ораси трихофитияси – 2 дан 4 ҳафтагача.
Инфекция симптомларининг тўлиқ йўқолиши, фақат лаборатор назорат ёрдамида қўзғатувчиларнинг йўқлигини аниқлангандан сўнг бир неча ҳафтадан сўнг кузатилади.
Бошнинг сочли қисмининг инфекциялари
Бошнинг сочли қисмининг замбуруғли шикастланишларида тавсия этилган даволаш давомийлиги – 4 ҳафтани ташкил этади.
Бошнинг сочли қисмининг замбуруғли шикастланишлари асосан болаларда кузатилади.
Онихомикоз
Кўпгина пациентлар учун даволаш давомийлиги 6 ҳафтадан 3 ойгача. Қўл бармоқларининг тирноқлари, оёқ бармоқларининг тирноқлари, фақат бош бармоқдан ташқари шикастланиши бўлган пациентларда ёки кичик ёшдаги пациентларда 3 ойдан кам давомийликдаги даволаниш мумкин. Оёқ бармоқларининг тирноқларини шикастланишини даволашда айрим пациентлар учун 6 ой ёки ундан ортиқ давомийликдаги даволаниш талаб этилиши мумкин. Узоқ муддат даволаниш талаб этиладиган пациентларга даволанишнинг биринчи ҳафтаси давомида тирноқларнинг секин ўсиш тезлиги бўйича аниқланади. Инфекция симптомларининг тўлиқ йўқолиши, фақат лаборатор назорат ёрдамида қўзғатувчиларнинг йўқлигини аниқлангандан сўнг бир неча ҳафтадан сўнг кузатилади.
Махсус популяция
Жигар функцияси бузилган пациентлар
Тербипро таблеткалар дори воситасини жигарнинг сурункали ёки фаол касалликлари бўлган пациентларга қўллаш тавсия этилмайди.
Буйрак функцияси бузилган пациентлар
Тербипро таблеткалар дори воситасини буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш етарли даражада ўрганилмаган ва шунинг учун ушбу гуруҳ беморларда қўллаш тавсия этилмайди.
Болалар
Болаларда тербинафинни қўллашда ножўя ҳолатларнинг келиб чиқиши катталарникига ўхшашлиги аниқланган. Катта ёшли пациентлар орасида аниқланган ножўя реакциялардан ташқари, янги, ноодатий ёки янада жиддийроқ реакцияларнинг кўринишларини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Ҳозирги вақтда тербинафинни болаларда қўллашга тегишли маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу гуруҳ пациентларда уни қўллаш тавсия этилмайди.
Кекса ёшли пациентлар
Кекса ёшли пациентлар учун дори воситасини дозасига ўзгартиришни киритишнинг зарурати бўйича ёки кичик ёшдаги пациентлардаги ножўя реакциялардан фарқ қиладиган реакцияларни тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Ушбу ёш гуруҳида дори воситасини қўллашда жигар ёки буйрак функциясини бузилиш эҳтимолини эътиборга олиш лозим.
Ножўя таъсирлари
Ножўя реакциялар одатда кучсиз ва енгил бўлиб ва ўткинчи характерга эга.
Қон ва лимфа тизими томонидан: нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, анемия, панцитопения.
Иммун тизими томонидан: анафилактоид реакциялар (шу жумладан Квинке шиши), тери ва тизимли қизил югуриги, анафилактик реакция, зардоб касаллиги симптомларига ўхшаш реакциялар, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: иштаҳани пасайиши.
Руҳият томонидан бузилишлар: таъмни бузилиши натижасидаги ҳавотирлик ва депрессив симптомлар.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи; парестезия, гипестезия, бош айланиши; аносмия, шу жумладан, доимий аносмия, гипосмия; таъм сезишни бузилиши, шу жумладан таъм сезишни йўқолиши, одатда , у дори воситасини қабул қабул қилишни тўхтатгандан сўнг, бир неча ҳафтадан кейин тикланади. Жуда кам ҳолларда таъм сезишни узоқ муддатга бузилиши аниқланган, бу баъзи ҳолларда овқатни қабул қилишни камайиши ва тана вазнини аҳамиятли даражада пасайишига олиб келади.
Кўриш аъзолари томонидан: кўришни хиралашиши, кўриш ўткирлигини пасайиши.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: вертимо, карлик, эшитишни бузилиши, қулоқларда шовқин.
Қон-томирлар томонидан: васкулит.
Меъда-ичак йўллари томонидан: меъда-ичак симптомлари (меъдада тўлиб кетиш ҳисси, диспепсия, кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ, диарея); панкреатит.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: жигар функциясининг жиддий бузилишлари, шу жумладан жигар етишмовчилиги, жигар ферментларининг даражасини ошиши, сариқлик, холестаз ва гепатит. Агар жигар функциясининг бузилишлари ривожланса, Тербипро дори воситаси билан даволашни тўхтатиш лозим. Жуда кам ҳолларда жиддий жигар етишмовчилиги ҳолатлари (айрим ҳолларда ўлим билан якунланган ёки жигарни кўчириб ўтказишни талаб этадиган ҳолатлар) хақида хабарлар тушган. Жигар етишмовчилигининг кўпгина ҳолларида пациентларда асосан жиддий, тизимли касалликлари бўлган, тербинафинни қўллаш билан боғлиқ бўлган сабаб-оқибати гумонли бўлган.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: терининг оғир бўлмаган шаклдаги реакциялари (тошма, эшакеми); эозинофилия ва тизимли симптомлар билан бирга тошмалар, эксфолиатив ва буллёз дерматит; жиддий тери реакциялари (масалан кўпшаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз); ёруғликка сезувчанлик (масалан фотодерматоз, фотосенсибилизация реакциялари ва кўпшаклли фотодерматоз); алопеция. Агар терида жадалланиб борувчи характердаги тошмалар; псориазга ўхшаш тошмалар ёки псориазнинг хуружлари (ўткир марказлашган экзантемали пустулёз) кузатилса, Тербипро дори воситасини қўллашни тўхтатиш лозим.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: суяк-мушак тизими томонидан реакциялар (артралгия, миалгия); рабдомиолиз.
Умумий бузилишлар: ҳолсизланиш; толиқиш; гриппга ўхшаш касалликлар, пирексия.
Лаборатор текширишларнинг натижалари: бир вақтда варфарин қабул қилган пациентларда қонда креатинфосфокиназа миқдорининг ошиши, протромбин вақтининг ўзгариши (узайиши, қисқариши) кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Тербинафинга ёки дори воситасининг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Бошқа дори воситаларининг тербинафинга таъсири
Метаболизмни индукция қилувчи дори воситалари билан Тербинафиннг клиренси ошиши ва цитохром Р450 тизимини ингибиция қилувчи дори воситали билан пасайиши мумкин. Ушбу дори воситалари билан билан мувофиқ даволашнинг зарурати бўлса, Тербипро дори воситасини мувофиқ тарзда дозалашга тўғрилашни киритиш лозим.
Тербинафинни таъсирини ёки плазмали концентрациясини ошириши мумкин бўлган дори воситалари
Циметидин тербинафинни клиренсини 30% га камайтиради.
Флуконазол СYP2D6 ва СYP3А4 ферментларини сусайтириши натижасида тербинафинни Сmax ва АUС кўрсаткичларини мувофиқ равишда 52 ва 69% га оширади. Тербинафинни кетоконазол ва амиодарон каби СYP2С9 ва СYP3А4 ни сусайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида кўрсаткичларнинг худди шу тарзда ошиши кузатилади. Тербинафинни таъсирини ёки плазмали концентрациясини пасайтириши мумкин бўлган дори воситалари
Рифампицин тербинафин клиренсини 100% га оширади.
Тербинафинни бошқа дори воситаларига таъсири
Тербинафин СYP2D6 ферменти иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларидан ташқари цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситаларини (масалан, терфенадин, толбутамид, триазолам ёки перорал контрацептивлар) клиренсини сусайтириши ёки кучайтириши учун аҳамиятсиз потенциал эканлиги маълум.
Тербинафин антипирин ёки дигоксиннинг клиренсига таъсир қилмайди.
Тербинафин флуконазолнинг фармакокинетикасига хеч қандай таъсири кузатилмаган. Шунингдек, тербинафинни ва котримоксазол (триметоприм ва сульфаметоксазолни мажмуаси), зидовудин ёки теофиллин каби дори воситаларини биргаликда қўлланилганида клиник аҳамиятли ҳеч қандай ўзаро таъсирлари кузатилмаган. Тербипрони перорал контрацептивлар билан бир вақтда қабул қилаётган аёлларда хайз циклининг бузилишининг айрим ҳоллари (ҳайзлар орасида қон кетишлар ва мунтазам бўлмаган хайз цикли) аниқланган, бироқ ушбу бузилишларнинг тез-тезлиги, фақат перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда ушбу бузилишларнинг чегарасида бўлган.
Таъсири ёки плазмали концентрацияси билан тербинафинни ошириши мумкин бўлган дори воситалари
Тербинафинни вена ичига юборилганида кофеиннинг клиренсини 21% га камайтиради.
Этанол ва бошқа гепатотоксик препаратлар гепатотоксикликни ривожланиш хавфини оширади.
Тербинафин СYP2D6 ёрдамида кечадиган метаболизмни сусайтириши аниқланган. Ушбу маълумотлар СYP2D6 иштирокида метаболизмга учрайдиган, трициклик антидепрессантлар (ТСАs), бета-блокаторлар, серотонинни қайтувчан ўраб олувчи селектив ингибиторлари (SSRIs), аритмияга қарши дори воситалари (шу жумладан, 1А, 1В, 1С) ва моноаминооксидаза (MAO-Is) ингибиторларининг В тури каби дори воситаларини қабул қилаётган пациентлар учун, айниқса агар бир вақтда қабул қилинаётган дори воситаси терапевтик концентрациянинг кичик диапазонига эга бўлган ҳолларда, клиник аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Тербинафин дезипраминнинг клиренсини 82% га камайтиради.
Декстрометорфанни метаболизми (йўталга қарши дори воситаси ва СYP2D6 маркер субстрати) жараёнлари тез содир бўлган пациентларда тербинафин декстрометорфан/декстрорфанни сийдикдаги метаболик ўзаро таъсирининг коэффицентини ўртача 16-97 мартага оширган.
Шундай қилиб, тербинафинни қабул қилиш СYP2С6 тез метаболизаторлар статусини секин метаболизаторлар статусига ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Таъсири ёки плазмали концентрацияси билан тербинафинни пасайтириши мумкин бўлган дори воситалари
Тербинафин циклоспоринни клиренсини 15% га оширади.
Тербинафинни варфарин билан вақтда қабул қилаётган пациентларда Халқаро меъёрий нисбат (INR) кўрсаткичини ва/ёки протромбин вақтининг кам ҳоллардаги ўзгариши аниқланган.
Махсус кўрсатмалар
Жигар функцияси
Тербипро таблеткаларини жигарнинг сурункали ёки фаол касалликлари бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди. Тербипро таблеткалари дори воситаларини буюришдан аввал жигарнинг барча мавжуд бўлган касалликларини баҳолаш лозим.
Гепатотоксиклик жигарнинг касалликлари ёки у сиз бўлган пациентларда келиб чиқиши мумкин, шунинг учун даврий равишда жигарнинг функциясини мониторингини ўтказиш (даволашнинг 4-6 ҳафтасидан сўнг) тавсия этилади.
Жигар тестларининг функционал кўрсаткичларини фаоллиги ошиши ҳолатида Тербипро таблеткаларда дори воситасини қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим.
Тербинафин қабул қилаётган пациентларда, жуда кам ҳолларда жиддий жигар етишмовчилиги ҳолатлари (айрим ҳолларда ўлим билан якунланган ёки жигарни кўчириб ўтказишни талаб этадиган ҳолатлар) аниқланган. Жигар етишмовчилигининг кўпгина ҳолларида пациентларда асосан жиддий, тизимли касалликлари бўлган, тербинафинни қўллаш билан боғлиқ бўлган сабаб-оқибати гумонли бўлган.
Тербипро қабул қилаётган пациентларни қичишиш, тушунтириб бўлмайдиган турғун кўнгил айниши, иштаҳани пасайиши, анорексия, сариқлик, қусиш, кўп чарчаш, қориннинг ўнг юқори қисмида оғриқ ёки тўқ рангли сийдик ёки ахлатни рангсизланиши каби жигар функциясини бузилишини кўрсатувчи ҳар қандай белгилар ёки симптомлар кузатилса, дархол шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини эслатиб ўтиш лозим. Ушбу симптомлари бўлган пациентларда тербинафинни перорал қўллашни дарҳол тўхтатиш, пациентнинг жигар функциясини эса текшириш лозим.
Таъмни бузилиши
Дори воситасини қўллашда таъмни бузилиши ва таъмни йўқолиши хақида хабарлар берилган. Бу иштаҳани йўқолиши, тана вазнини камайиши, хавотирлик ва депрессив симптомларга олиб келиши мумкин. Агар таъмни бузилиши симптомлари келиб чиқса, дори воситасини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Ҳид билишни бузилиши
Ҳид билишни бузилиши ва ҳид билишни йўқолиши хақида ҳам хабар берилган. Ушбу бузилишлар даволаш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетиши мумкин, бироқ давомий (1 йилдан ортиқ) ёки доимий бўлиши ҳам мумкин. Агар ҳид билишни бузилиши кузатилса, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш лозим.
Депрессив симптомлар
Дори воситаси билан даволаниш давомида депрессив симптомлар келиб чиқиши мумкин, бу даволанишни талаб этиши мумкин.
Дерматологик самаралар
Тербипро таблеткаларини қабул қилаётган пациентларда тери томонидан жиддий реакцияларини (масалан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз) жуда кам ҳолларда пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган. Терида жадалланиб борувчи тошмалар пайдо бўлиши ҳолатида Тербипро таблеткаларда дори воситаси билан даволашни тўхтатиш лозим.
Псориази бўлган пациентларга Тербипро дори воситасини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки жуда кам ҳолларда псориазнинг хуружи ҳақида хабарлар мавжуд.
Гематологик самаралар
Тербинафин таблеткасини қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳолларда қон томонидан патологик ўзгаришлари (нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения) ҳақида хабар берилган. Пациентларда қон томонидан ҳар қандай патологик ўзгаришлари келиб чиқиши сабабларини баҳолаш ва даволаш тартибини ўзгартириш, шу жумладан Тербипро таблеткаларда дори воситаси билан даволашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Жигар касалликлари бўлган пациентларда дори воситасининг бир марталик дозасининг фармакокинетикасини текширишлари, дори воситасининг клиренсини тахминан 50% га камайишини кўрсатди.
Буйрак функцияси
Тербипро таблеткаларда дори воситасини буйрак функциясининг бузилиши (креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам ёки креатинин даражаси қон зардобидан 300 мкмоль/л дан ортиқ) бўлган пациентларда қўлланилиши тегишли тартибда ўрганилмаган ва шунинг учун уни қўллаш тавсия этилмайди.
Бошқалар
Тербипрони тизимли қизил югириги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки жуда кам ҳолларда қизил югуригининг хуружлари ҳақида хабар берилган.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.
Ҳомиладор аёлларга тербинафинни қўллашнинг клиник тажрибаси жуда чегараланган, шунинг учун Тербипрони ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас, фақат аёлнинг клиник ҳолати тербинафин билан перорал даволашни талаб этса ва она учун кутилаётган фойда ҳомила учун ҳар қандай потенциал хавфдан юқори бўлса қўллаш мумкин.
Тербинафин кўкрак сутига ўтади ва шунинг учун эмизаётган аёллар тербипро дори воситаси билан даволанишлари мумкин эмас.
Болалар. Болаларда дори воситасини қўллашга таълуқли маълумотлар чекланган, шунинг учун ушбу ёш гуруҳдаги пациентларда уни қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Тербипро дори воситасининг автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Дори воситасига нохуш самара бўлган бош айланиши пайдо бўлган пациентлар, транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашдан сақланишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилишининг бир нечта ҳоллари маълум (тербинафинни 5 г гача қабул қилиш).
Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрияда оғриқ ва бош айланиши.
Даволаш: дори воситасини организмдан чиқариш, биринчи навбатда фаоллаштирилган кўмир ёрдамида ва зарурати бўлса, тутиб турувчи симптоматик даволашни қўллаш лозим.
Чиқарилиш шакли
7 таблеткадан блистерда; 2 блистердан қутида.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамида, 25º С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.