📜 Инструкция по применению Эрголаб®
💊 Состав препарата Эрголаб®
✅ Применение препарата Эрголаб®
📅 Условия хранения Эрголаб®
⏳ Срок годности Эрголаб®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭРГОЛАБ®

ERGOLAB®

 

Препаратнинг савдо номи: Эрголаб®

Таъсир этувчи модда (ХПН): эргометрин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: эргометрин малеати – 0,2 мг;

ёрдамчи моддалар: метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, динатрий эдетати, малеин кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: шохкуя алкалоидлари.

АТХ коди: G02AB03

Фармакологик хусусиятлари

Шохкуянинг табиий алкалоиди. Бачадон тонуси ва қисқаришлари тез-тезлигини оширади. Марказий веноз босими ва артериал босимни ошириб, йирик қон томирларни торайтиради. Пролактин синтези ва сут секрециясини тормозлайди. Тез сўрилади, таъсир давомийлиги (миометрий тонусини ошиши) 45 минутдан 180 минутгача (юбориш усулига қараб). Жигарда метаболизмга учрайди. Асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Фармакокинетикаси

Эрголаб® ичга қабул қилингандан ёки мушак ичига юборилгандан кейин тез сўрилади. Бачадонга таъсири ичга қабул қилингандан 5-15 минутдан кейин ва мушак ичига юборилгандан 2-3 минутдан кейин намоён бўлади. Жигарда метаболизмга учрайди.

Қўлланилиши

Бачадондан қон кетиши (йўлдошни қўл билан ажратгандан кейин, бевосита туғруқдан кейин ва туғруқдан кейинги даврда, кесар кесишдан кейин, аборт ва бошқалар). Бачадон миомаси (бачадон мушак қаватининг хавфсиз ўсмаси) билан боғлиқ қон кетишларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, мушак ичига, вена ичига ёки бевосита бачадон танасига (кесар кесишдан кейин) ёки бачадон бўйнига (ҳомиладорлик тўхтатилгандан кейин) – 200-500 мкг буюрилади. Ичга – 200-400 мкг дан суткада 2-3 марта, энг юқори дозаси – 2 мг. Парентерал юборилганда – 0,1-0,2 мг, энг юқори дозаси – 1 мг. Парентерал юборишни ичга қабул қилиш билан навбатма-навбат алмаштириш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Бош оғриғи, бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, аритмиялар, юрак уриб кетиши, брадикардия, кўкракда оғриқ, артерияларнинг коронар спазми, жуда кам ҳолларда миокард инфаркти, гипертензия, вазоконстрикция, ҳансираш, ўпка шиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, тери тошмалари ҳақида хабар берилган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик, туғруқнинг I ва II даври, сепсис (қонни йирингли яллиғланиш ўчоғидаги микроблар билан зарарланиши), юрак ва қон томирларнинг оғир касалликлари, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари, тиреотоксикоз (қалқонсимон бези касалликлари).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эрголаб® препаратининг қон томирларни торайтирувчи самараси симпатомиметиклар қўлланилганда кучаяди. Галотан билан умумий анестезияда Эрголаб® препаратининг туғруқ жараёнига таъсири сусайиши мумкин. Окситоцин билан бир вақтда қўлланилганда гипертоник криз ривожланиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни фақат ихтисослаштирилган стационар шароитида, артериал босим, юрак қисқаришлари тез-тезлиги, бачадоннинг қисқарувчанлик фаолиятини синчков шифокор назорати остида юбориш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик, туғруқнинг I даври, ҳомиланинг бошчаси туғилгунча туғруқнинг II даврида қўллаш мумкин эмас. Лактация (эмизиш) даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, кучли чанқоқлик, совуқ ҳисси, терида санчиш ва қичишиш, тахикардия, онгни чалкашиши, тиришишлар ва кома. Бўлиши мумкин: гипертония ёки гипотония.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 мл вена ичига, мушак ичига юбориш учун эритма сақловчи ампула тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

2°С дан 8°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.