📜 Инструкция по применению Зинерит®
💊 Состав препарата Зинерит®
✅ Применение препарата Зинерит®
📅 Условия хранения Зинерит®
⏳ Срок годности Зинерит®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЗИНЕРИТ®

ZINERYT

 

Савдо номи: Зинерит®

Дори шакли: эритувчи ва аппликатор билан мажмуада сиртга қўллаш учун эритмани тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Препаратни ўрами иккита флакондан иборат бўлиб, улардан бири кукун кўринишидаги фаол моддаларни, бошқаси – эритма кўринишидаги ёрдамчи моддаларни сақлайди. Аралаштирилгунигача флакон ичидагилари  қуйидаги таркибига эга:

Фаол моддалар (биринчи флаконда)
  Дастлабки миқдори (мг/30мл) *3,35% ҳисобга олгандаги миқдори **5% ҳисобга олгандаги миқдори
Эритромицин 100% (Ph. Eur.) 1200 1240 1302
Микроионлаштирилган рух ацетати дигидрати, (Ph. Eur.) 360,0 372,0 389,4
Ёрдамчи  компонентлар (иккинчи флаконда)  
  Дастлабки миқдори

(г/30мл)

 
Диизопропил себакат (монография) 7,81 (8,36 мл)  
Этанол (Ph. Eur.) 17,1 (21,6 мл)  
1 мл тайёрланган препарат  қуйидаги  таркибга эга:  
Эритромицин 100% 40 мг  
Рух ацетати дигидрати, микроионлаштирилган 12 мг  
Диизопропил себакт 0,25 мг  
Этанол 0,55г  

*фаол компонентларни эритромицин ва рух ацетат дигидрати миқдори тайёр препаратни  тайёрлашда уларнинг концентрациясини компенсация қилиш мақсадида 3,35% оширилган, фаол компонентларни эритувчи билан аралаштирилганда (ҳар 1000 мг кукун 0,79 мл га эквивалент) унинг дастлабки хажми ошади.

** эритромицин ва рух ацетати дигидратини фаол компонентларни миқдорини қўшимча оширилиши, 5% га оширилиши тайёр препаратни сақлашда унинг концентрацияни сақланиши билан боғлиқ.

Таърифи: рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: хуснбузарли тошмани даволаш учун восита.

АТС коди: D10AF52

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Зинерит – эритромицин–рух комплексидир. Яллиғланишга қарши, микробга қарши ва комедонолитик таъсир кўрсатади.

Эритромицин ҳуснбузарли тошмани чақирувчи микроорганизмларга: Proplonibacterium acne ва Streptococcus epidermidis га бактериостатик таъсир қилади. Рух ёғ безлари секретини ишлаб чиқарилишини камайтиради, буриштирувчи таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Препарат компонентларини комплекс боғланиши терига фаол моддаларни яхши киришини таъминлайди. Рух асосан фолликуляр эпителий билан боғланади ва тизимли қон оқимига сўрилмайди. Эритромициннинг оз қисми тизимли тақсимланишга учрайди ва кейинчалик организмдан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

– хуснбузарли тошмани даволашда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

эритромицинга ва бошқа макролидларга юқори сезувчанлик;

– рухга юқори сезувчанлик.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Зинеритни берилган аппликатор ёрдамида терининг шикастланган соҳасига юпқа қават қилиб суткада 2 марта: эрталаб (макияжни суртишдан олдин) ва кечқурун (ювингандан кейин) суртилади. Препаратнинг тайёр эритмасини флаконни бироз қийшайтириб, енгил босиб суртилади. Эритмани суртиш тезлиги аппликаторни терига нисбатан босими кучи орқали бошқарилади. Тахминий бир марталик доза – 0,5 мл ни ташкил этади. Қуригандан кейин эритма кўринмай қолади.

Даволаш курсини давомийлиги – 10-20 ҳафта. Алоҳида ҳолларда 2 ҳафтадан кейиноқ клиник яхшиланиш кузатилиши мумкин.

 

Ножўя таъсири

Маҳаллий реакциялар: баъзида препаратни суртилган жойда ачишиш ҳисси, таъсирланиш, терини қуриши (одатда бундай ҳолатлар суст ифодаланган ва препаратни бекор қилишни ва/ёки симптоматик даволашни ўтказишни талаб қилмайди) пайдо бўлиши мумкин.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача Зинеритни бошқа дори препаратлари билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

 

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши

Препаратни маҳаллий қўллашни ўзига ҳослиги туфайли дозани тасодифан ошириб юборилиш эҳтимоли кам.

 

Махсус кўрсатмалар

Бошқа макролидларга, линкомицинга, клиндамицинга нисбатан кесишган резистентликни ривожланиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Кўзга, оғиз бўшлиғи ва бурун шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак (таъсирланиши ёки куйиши мумкин).

 

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳозирги вақтда препаратни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида кўрсатмалар бўйича тавсия қилинган дозаларда қўллаш мумкинлиги аниқланган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун эритмани тайёрлаш учун кукун, эритувчи билан 30 мл дан флаконларда ва аппликатор билан қўллаш йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15 дан  25оС гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.