📜 Инструкция по применению Кальций глюконат
💊 Состав препарата Кальций глюконат
✅ Применение препарата Кальций глюконат
📅 Условия хранения Кальций глюконат
⏳ Срок годности Кальций глюконат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ГЛЮКОНАТ

CALCII GLUCONATIS

Препаратнинг савдо номи:  Кальций глюконат

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций глюконати

Таркиби:

бир литр эритмада қуйидагилар сақланади:

фаол модда: кальций глюконати – 94,0 г;

ёрдамчи моддалар: кальций D-сахарати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

АТХ коди: A12AA03

 

Фармакологик хусусиятлари

Кальций препарати, нерв импульсларини ўтказилиш жараёнларини, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришини, миокард фаолятини, суяк тўқимасини шаклланишини, қон ивишини амалга оширилиши учун зарур бўлган кальций ионларнинг танқислигини тўлдиради.

 

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин препарат қон оқими билан барча тўқималар ва аъзоларда биртекис тақсимланади. Қон плазмасида препаратнинг тахминан 45% оқсиллар билан комплексда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипокальциемия, ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ошиши, мушак тўқимасида нерв импульсларининг ўтказилишини бузилиши билан кечувчи касалликлар.

Гипопаратиреоз (латент тетания, остеопороз), D витаминининг алмушинувини бузилиши (спазмофилия, остеомаляция), сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлардаги гиперфосфатемия.

Магний тузлари, шовул ва фтор кислоталари билан заҳарланиш (кальций глюконати билан ўзаро таъсирида диссоциацияланмайдиган ва заҳарли бўлмаган кальций оксалати ва фториди ҳосил бўлади.

Паренхиматоз гепатит, жигарни токсик шикастланишлари, нефритлар, проксимал миоплегиянинг гиперкалиемик шакли.

Турли этиологияли қон кетишларни, аллергик касалликларни (зардоб касаллиги, эшакеми, иситма синдроми, қичишиш, қичувчи дерматозлар, дориларни юбориш ва озуқа маҳсулотларни қабул қилишга реакция, Квинке шиши); бронхиал астма, ўпка туберкулези, эклампсияни мажмуавий даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, вена ичига аста-секин (2-3 минут давомида) ёки томчилаб, катталарга – 5- 10 мл 100 мг/мл эритма ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда (касалликнинг характери ва беморнинг ҳолатига қараб).

Болаларга – вена ичига аста-секин (2-3 минут давомида) ёки томчилаб, 1-5 мл дан 100 мг/мл эритма (ёшига қараб), ҳар 2-3 кунда. Эритма юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади.

Кальций глюконатини юбориш учун игна этанолнинг қолдиқларини сақламаслиги керак, чунки охиргиси бўлганида кальций глюконати чўкмага тушади.

Ампула билан ишлаш қоидаси

     Расм 1                                      Расм 2                              Расм 3                              Расм 4

  1. Блокдан битта ампула ажратилади, ва очишдан олдин чайқатилади.
  2. Ампула корпусини эхтиёткорлик билан махкам ушлаб, дорини ампуладан чиқиб кетишига йўл қўймасдан қопқоғ буралади.
  3. Қопқоғи олинганидан сунг дархол шприц ампулага уланади.
  4. Ампулани угирган холда аста секин дори шприц билан тортиб олинади.
  5. Шприцга игна кийдирилади.

Ножўя таъсирлари

Мушак ичига ва вена ичига юборилганида кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия бўлиши мумкин. Вена ичига юборилганида оғиз бўшлиғида ачишиш, қизиш туйғуси, тез вена ичига юборилганида – артериал босимни пасайиши, аритмия, хушдан кетиш, юракни тўхташи кузатилиши мумкин.

Мушак ичига юборилган жойларда некроз ҳосил бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, гиперкальциемия (кальцийнинг концентрацияси 12 мг%=6 мЭкв/л), кальцийли невроуролитиз, оғир буйрак етишмовчилиги, саркоидоз, юрак гликозидларини бир вақтда қабул қилиш.

Эҳтиёткорлик билан: дегидратация, электролит бузилишлар (гиперкальциемияни ривожланиш хавфи), диарея, кам сўрилиш синдроми, кальцийли нефроуролитиаз (анамнездаги), аҳамиятсиз гиперкальциурия, тарқалган атеросклероз, гиперкоагуляция, мушак ичига юбориш учун – болалик ёши (некрозларни пайдо бўлиш хавфи).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Карбонатлар, салицилатлар, сульфатлар билан номутаносиб, чунки улар билан эримайдиган ёки қийин эрийдиган кальций тузларини ҳосил қилади. Тетрациклинлар қатори антибиотиклари билан, уларнинг антибактериал самарасини пасайтириб, эримайдиган комплекслар ҳосил қилади.

“Секин” кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради (верапамилдан олдин ёки кейин кальций глюконатини вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига кам таъсир қилади).

Хинидин билан бир вақтда қўлланганида қоринча ички ўтказучанлигини секинлашиши ва хинидиннинг заҳарлигини ошиши мумкин. Гликозидларнинг кардиотоксик таъсирини кучайиши туфайли, кальций глюконатини юрак гликозидлари билан даволаниш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Тиазид диуретиклари билан қўшилганда гиперкальциемияни кучайтириши, гиперкальциемияда кальцитониннинг самарасини пасайтириш мумкин, фенитоиннинг биокиришаолишлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Аҳамиятсиз гиперкальциемияли, калава фильтрацияси пасайган ёки анамнезида нефроуролитиази бўлган беморларга буюриш эҳтиёткорлик билан ва сийдикдаги кальцийнинг миқдорини назорати остида ўтказилиши керак. Нефроуролитиазни ривожланиш хавфини пасайтириш учун кўп суюқлик ичиш тавсия қилинади.

Болаларга мушак ичига юбориш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперкальциемия.

Даволаш: кальцитонин вена ичига томчилаб, 5-10 ХБ/кг/сут (уни 500 мл 0,9% натрий хлориди эритмасида эритиб). Юборишнинг давомийлиги – 6 соат.

Чиқарилиш шакли

10% инъекция учун эритма. 5 мл ва 10 мл дан 5 ёки 10 ампуладан ПВХ пленкали контур-уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда,25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.