ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ДИОСПЕРИДИН
DIOSPERIDIN
Препаратнинг савдо номи: Диосперидин
Таъсир этувчи модда (ХПН): диосмин, гесперидин
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: диосмин – 450 мг, гесперидин – 50 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликолят, микрокристалл целлюлоза, желатин, тальк, магний стеарати.
Қобиқ қуйидагиларни сақлайди: глицерин, гипромеллоза 2910, макрогол 6000, натрий лаурилсульфати, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), магний стеарати.
Таърифи: пушти-оч жигар ранг, овал шаклли, икки томонлама қавариқ, синдириш чизиқчаси билан плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ангиопротекторлар ва мажмуадаги микроциркуляция корректорлари.
АТХ коди: С05СА53
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Диосперидин веналарнинг тонусини оширувчи ва ангиопротектив хусусиятларга эга. Веноз даражада – веналарнинг чўзилувчанлигини ва веноз димланишни камайтиради. Микроциркуляция даражасида – ўтказувчанлик, капиллярларнинг мўртлигини камайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади. Капиллярларнинг юқори мўртлиги белгилари бўлган пациентларда препарат билан даволагандан кейин капиллярларнинг ангиостереометрик усулда аниқланган резистентлиги ошган. Веноз тонусни оширади: веноз окклюзион плетизмография ёрдамида венош бўшалиш вақтини камайиши намойиш этилган. Оёқларнинг функционал ва органик сурункали веноз етишмовчилигида, шунингдек проктологияда геморройни даволаганда терапевтик самарадорлиги исботланган.
Диосмин – биофлавоноиддир. Гесперидин билан мажмуада веналарнинг тонусини оширувчи ва ангиопротектив таъсир кўрсатади. Веналарнинг тонусини оширади ва чўзилувчанлигини камайтиради, бу веноз димланишни камайишига олиб келади; капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва уларнинг резистентлигини оширади; микроциркуляция ва лимфани оқимини яхшилайди. Гесперидин билан бирга оёқларнинг сурункали веноз етишмовчилигини, сурункали геморрой ва ўткир геморроидал хуружларни даволаш учун қўлланади.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Препарат асосан ахлат билан чиқарилади. Препаратнинг қабул қилинган миқдорининг тахминан 14% сийдик билан чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади. Препарат юқори даражадаги метаболизмга эга, бу сийдикда фенол кислоталарининг мавжудлиги билан намойиш этилган.
Қўлланилиши
- оёқларнинг органик ва функционал табиатли сурункали вено лимфатик етишмовчилиги (шишлар, оғриқ, оёқларда оғирлик);
- ўткир ва сурункали геморройда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Перорал қўллаш учун буюрилади.
Сурункали венолимфатик етишмовчиликни даволаш (шишлар, оғриқ, оёқларда оғирлик, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфадема ва бошқалар): суткада 2 таблетка (икки марта қабул қилиш) овқатланиш вақтида буюрилади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан овқат билан бирга қабул қилиш мумкин.
Сурункали геморрой: суткада 2 таблетка (икки марта қабул қилиш) овқатланиш вақтида буюрилади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан овқат билан бирга қабул қилиш мумкин.
Ўткир геморрой: биринчи 4 кун давомида суткада 6 таблетка ва кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан буюрилади. Овқатланиш вақтида қўлланади. Таблеткаларнинг суткалик миқдорини 2-3 марта қабул қилишга бўлинади.
Даволаш курси ва дозаси қўллашга кўрсатмалар, касалликнинг кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади. Даволашнинг ўртача давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан (диарея, кўнгил айниши, қусиш) ва нейровегетатив бузилишлар (бош айланиши, бош оғриғи, умумий лоҳаслик); кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми. Препаратни бекор қилишни талаб этувчи жиддий ножўя самаралар кузатилмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратга маълум юқори сезувчанлик;
- болаларда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойида препаратни қўллашдан сақланиш керак.
Препаратни кўкрак сути билан ажралиши юзасидан маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни эмизикли оналарда қўллаш тавсия этилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кузатилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Геморрой зўрайганида ушбу препаратни буюриш бошқа бузилишларни специфик даволашнинг ўрнини босмайди. Даволаш давомийлиги “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган муддатлардан ошмаслиги керак. Агар қисқа муддат даволагандан кейин симптомлар бартараф этилмаса, проктологик текширув ўтказиш ва қўлланилаётган даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
Веноз қон айланишининг бузилишлари бўлганида даволашнинг максимал самараси қуёшда узоқ вақт бўлишдан сақланиш, тана вазнини камайтириш, пиёда юриш ва айрим ҳолларда қон микроциркуляциясини яхшиловчи махсус пайпоқларни тақишни ўзи ичига олувчи мувофиқлаштирилган соғлом турмуш тарзи билан таъминланади.
Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка ПВХ блистерда. 2 ПВХ блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ўрамида кўрсатилган.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.