ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛИНКАС®
LINKUS
Препаратнинг савдо номи: Линкас®
Дори шакли: пастилкалар (ялпизли, апельсинли, асал-лимонли).
Таркиби:
Ҳар бир пастилка қуйидаги экстрактларни сақлайди:
фаол моддалар: 30.0 мг томирли Адхатода, 7.0 мг Яланғоч чучукмия, 6.0 мг Узун қалампир, 2.0 мг Хушбўй бинафша, 3.0 мг Доривор иссоп, 3.0 мг Катта калган.
ёрдамчи моддалар:
ялпиз таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, ялпиз мойи, тальк қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин.
асал-лимон таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, асал-лимон ароматизатори, тальк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин.
апельсин таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, апельсин ароматизатори, тальк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин.
Таърифи: Думалоқ, жигарранг кўпроқ ялпиз таъмли, асал таъмли, апельсин таъмли пастилкалар. Пастилкаларни қуйи ва юқори юзасида нотекислик аниқланади. Карамель массасида бироз ора-сира ҳаво пуфакчаларини бўлишига йўл қўйилади. Юзасида бироз оқ доғлар бўлиши мумкин.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.
АТХ коди: R05
Фармакологик хусусиятлари
Компонентлари: | Таъсири: |
Томирли Адхатода | Балғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситма тушурувчи |
Яланғоч чучукмия | Балғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши |
Узун қалампир | Балғам кўчирувчи |
Хушбўй бинафша | Антигистамин, балғам кўчирувчи, иситма тушурувчи |
Доривор иссоп | Тер хайдовчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик |
Катта калган | Балғам кўчирувчи, меъдага таъсир қилувчи, ел хайдовчи, бронхолитик. |
Қўлланилиши
Йўтал ва томоқдаги оғриқ билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликларида симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бир пастилкадан ҳар икки – уч соатда бутунлай эригунча секин шимилади.
Максимал суткалик доза: 8 пастилка.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Препаратнинг компонентларина шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Пастилкалар сахароза сақлайди, қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек гипокалорияли парҳезда буни ҳисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Қутида 8 пастилкадан 2 блистерли тасма.
Қутида 8 пастилкадан 1 блистерли тасма.
Сақлаш шароити
250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуёш нуридан сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.