📜 Инструкция по применению Нистатин қобиқ билан қопланган таблетка
💊 Состав препарата Нистатин қобиқ билан қопланган таблетка
✅ Применение препарата Нистатин қобиқ билан қопланган таблетка
📅 Условия хранения Нистатин қобиқ билан қопланган таблетка
⏳ Срок годности Нистатин қобиқ билан қопланган таблетка

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НИСТАТИН

NISTATINUM

 

Препаратнинг савдо номи: Нистатин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Нистатин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нистатин – 111 мг (500000 ТБ );

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (сут қанди), магний гидроксикарбонати (магний карбонат асоси), гипромеллоза (оксипропилметилцеллюлоза), кальций стеарат моногидрати, картошка крахмали;

қобиқ таркиби: лактоза моногидрати (сут қанди), гипромеллоза, титан диоксиди, полисорбат-80 (твин-80), тальк, ванилин, Е 104 сариқ хинолин бўёғи, тропеолин О бўёғи.

Таърифи: енгил ванил ҳидли, деярли яшил тусли оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: A07AA02

Фармакологик хусусиятлари

Нистатин – 19-микозаминилнистатинолид, Streptomyces noursei актиномицети томонидан ишлаб чиқариладиган полиен гуруҳи антибиотикларга мансуб.

Нистатин Candida ачитқисимон замбуруғларга фунгистатик таъсир кўрсатади. Препарат меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Препаратнинг асосий микдори ўзгармаган ҳолда ахлат оркали чиқиб кетади. Нистатин кумулятив таъсирга эга эмас.

Қўлланилиши

  • Тери шиллиқ қавати ва ички аъзолар кандидози.
  • Антибактериал воситалар узоқ қўлланиши оқибатида келиб чиқадиган кандидозни олдини олишда, айниқса холсиз ва дармонсизланиб қолган беморларда (профилактика максадида) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ички аъзолар кандидозини даволашда, нистатин ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар буюрилади.

Катталарга 111 мг (500 000 ТБ) суткада 3-4 марта буюрилади. Тарқалган кандидозда суткалик дозаси 6 000 000 ТБ гача оширилиши мумкин.

13 ёшдан катта болаларга 55,5 мг – 111 мг (250 000 ТБ – 500 000 ТБ) дан суткада 3-4 марта. Даволаш давомийлиги 10-14 кун. Зарур бўлганда курсни бир хафтадан сўнг такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Нистатинни ичига қабул қилишда кўнгил айниши, қусиш, эт увиши, ич кетиши, тери қичишиши кузатилиши мумкин. Бундай холатларда дозаси камайтирилади ёки препарат бекор қилинади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Ўта юқори сезувчанлик;
  • Жигар фаолияти бузилиши, панкреатит;
  • Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • 13 ёшгача бўлган болалар;
  • Ҳомиладорлик;
  • Лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо – галактоз мальабсорбция. Лейкопения (конда лейкоцитлар даражаси камайганда), буйраклар касаликларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амфотерицин В билан қарама-қарши чидамлилик кузатилади.

Нистатин клотримазол билан бир вақтда қабул қилинганида охиргисини фаоллиги пасаяди.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Нистатинни ҳомиладорликда  қўллаш мумкин эмас.

Нистатинни кўкрак сутига чиқарилиши номаълум, шунинг учун лактация даврида Нистатинни қабул қилиш зарурияти бўлса, эмизишни тўхтатиш масаласи ҳал қилиниши керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат ҳайдовчиларга ва техника билан ишлайдиган одамларга ножўя таъсир кўрсатиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар оломайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Айни пайтда, Нистатин препаратнинг дозаси ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 500 000 ТБ.

20 таблеткадан полимер банкаларда.

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва лакланган босма алюмин фольга, ёки полимер қопламли коғоз контур уяли ўрамда.

Битта банка ёки 2 контур уяли ўрам препаратнинг қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.