📜 Инструкция по применению Роздей
💊 Состав препарата Роздей
✅ Применение препарата Роздей
📅 Условия хранения Роздей
⏳ Срок годности Роздей

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РОЗДЕЙ 10; 20

ROZDAY 10; 20

Препаратнинг савдо номи: Роздей 10; 20

Таъсир этувчи модда (ХПН): розувастатин

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 10 мг, 20 мг дан

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг, 20 мг розувастатин кальций;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кальция гидроген фосфати, маккажўхори крахмали, кросповидон, сувсиз кремний коллоид, бутилгидроксианизол, пушти колорези, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангли, думалоқ шаклли, икки томони қавариқ қобиқ, билан қопланган ва икки томони текис таблетка.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гиполипидемик восита – ГМП-КоА редуктаза ингибитори

АТХ коди: С10АА07

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Розувастатин 3-гидрокси-3-метилглутарил ко-энзим А дан холестериннинг ўтмишдоши –  мевалонатни ҳосил бўлишини катализация қилувчи фермент – ГМГ-КоА редуктазанинг селектив рақобатли ингибиторидир. Розувастатиннинг таъсирини асосий нишони, холестерин (ХС) ни синтези ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) нинг катаболизми амалга ошириладиган аъзо – жигардир.

Розувастатин хужайралар юзасида паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) га рецепторларининг сонини ошириб, ПЗЛП ларнинг қамраб олиниши ва катаболизмини кучайтиради.

У шунингдек жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) нинг синтезини тормозлаб, бу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайтиради.

Розувастатин ПЗЛП-холестерин (ХС-ПЗЛП), умумий холестерин ва триглицеридлар (ТГ) нинг ошган даражасини пасайтиради, ЮЗЛП-холестерин (ХС-ЮЗЛП) нинг миқдорини оширади, шунингдек Аполипорпотеин В (АпоВ), ноЮЗЛП-холестерин (ПЗЛП-холестерин, ИЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини камайтириш билан умумий холестерин миқдори) ва аполипопротеин А-I (АпоА-I) даражасини оширади.

Розувастатин ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий холестерин/ ЮЗЛП-ХС ва ноЮЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-I нисбатларини хам пасайтиради.

Терапевтик самарасига даволаш бошланганидан кейин бир ҳафта давомида эришиш мумкин, 2 ҳафтадан кейин мумкин бўлган максимал самаранинг 90% га эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда 4 ҳафтадан кейин эришилади ва у препарат кейинчалик қабул қилинганида тутиб турилади.

Клиник самарадорлиги

Розувастатин гипертриглицеридемия симптомлари билан ёки уларсиз кечувчи гиперхолестеринемияси бўлган катта пациентларни, уларнинг ирқий мансублиги, жинси ёки ёшидан қатъий назар даволашда, шунингдек, қандли диабети бўлган ёки оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли бўлган алоҳида тоифа пациентларни даволашда самаралидир.

Розувастатин Фредериксон бўйича IIa ва IIb турдаги гиперхолестеринемияси (ПЗЛП-ХС ўртача дастлабки даражаси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган пациентларни даволаш учун самаралидир. 10 мг розувастатин қабул қилолган 80% пациентларда, атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти томонидан белгиланган ПЗЛП-ХС даражасининг мақсадли кўрсаткичларига (3 ммоль/л дан кам) эришилган.

Гетерозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни 20 дан 80 мг гача дозаларда дозаларни жадаллаштирилган титрлаш схемаси бўйича қабул қилган пациентларда, барча қабул қилинган дозалар липидларнинг миқдорини ифодаловчи кўрсаткичларни ўзгаришига ва даволашнинг мақсадига эришишга жиддий таъсир кўрсатган. Дозаларни суткада 40 мг гача титрлаш (12 ҳафталик даволаш) натижасида ПЗЛП-ХС 53% га пасайган. 33% пациентларда атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамиятининг қўлланмасини мақсадли нормаларига мувофиқ келувчи (3 ммоль/л дан кам) ПЗЛП-ХС кўрсаткичларига эришилган.

Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган розувастатинни 20 ва 40 мг дозаларда қабул қилган пациентларда ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача камайиши 22% ни ташкил қилган. Аддитив самара фенофибрат билан мажмуада ТГ га нисбатан ва никотин кислотаси билан (суткада 1 г дан ортиқ) мажмуада ПЗЛП-ХС нинг миқдорига нисбатан қўлланганида аниқланади.

Ишемик касаллик каби липид бузилишлари чақирган асоратларнинг сонини камайтиришга розувастатиннинг таъсири бўйича тадқиқотлар ҳали тугалланмаган.

Юрак-қон ишемик касаллиги билан касалланиш хавфининг паст даражаси бўлган (Фрамингем бўйича 10 йилдан ортиқ давр ичида хавф сифатида аниқланганида 10% дан кам), ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача кўрсаткичи 4,0 ммоль/л (154,5 мг/дл) бўлган пациентларда, розувастатин суткада 40 мг дозада уйқу артериясининг деворини 12 сегментларда қалинлашишини ифодаловчи максимал кўрсаткичнинг катталашишини, йилига 0,0145 мм тезликка эга плацебога нисбатан аҳамиятли секинлаштирган (95% ишончли интервал (Cl): 0,0196 дан 0,0093 гача, р<0,0001). 40 мг дозани фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли бўлган ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишини юқори хавф даражаси бўлган пациентларга буюриш керак.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: қон плазмасидаги максимал концентрациясига ичга мувофиқ доза қабул қилинганидан кейин 5 соат ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши: розувастатин холестериннинг синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмининг клиренсини асосий жойи бўлган жигар томонидан ютилади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми тахминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатин 90% плазма оқсиллари билан, асосан альбуминлар билан боғланади.

Метаболизми: чекланган миқдори (тахминан 10%) метаболизмга учрайди. Розувастатин цитохром Р450 тизимининг ферментлари томонидан амалга ошириладиган метаболизм учун етарли мос келадиган субстрат эмасдир. CYP2C9 метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни пайтда CYP2С19, CYP3А4 ва CYP2D6 изоферментлари эса метаболизмга камроқ даражада жалб этилган. Асосий метаболити – Н-десметил бўлиб, у розувастатинга қараганда 50% камроқ фаолликка эга. Лактон метаболитлари фармакологик жиҳатдан фаол эмасдир. Айланиб юрган ГМК-КоА-редуктазани ингибиция қилиш бўйича фармакологик фаолликнинг 90% дан ортиғи розувастатин томонидан, қолган қисми – метаболитлари томонидан таъминланади.

Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали ўзгармаган ҳолда (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) чиқарилади, қолган қисми ўзгармаган ҳолда буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил қилади, препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси соатига тахминан 50 литр (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил қилади. ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, розувастатинни «жигар» томонидан қамраб олиниши жараёнига, мембрана орқали холестеринни мембрана ташувчиси – органик анионлардан ташувчи транспорт протеини – ТПОА-ХС жалб қилинган. Ушбу ташувчи розувастатинни жигар томонидан чиқарилишида катта роль ўйнайди.

Пропорционаллиги: розувастатиннинг тизимли экспозицияси дозага пропорционал ошади. Препарат суткада бир неча марта қабул қилинганида фармакокинетик кўрсаткичларининг ўзгаришлари аниқланмайди.

Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Этник гуруҳлар: фармакокинетиканинг қиёсий тадқиқотлари, осиёлик пациентларда (японлар, хитойликлар, филиппинлар, вьетнамликлар ва корейслар) европоид ирқ вакилларидаги кўрсаткичларига нисбатан AUC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон), TCmax (қон плазмасидаги препаратнинг максимал концентрациясига эришиш вақти) нинг ўртача кўрсаткичларини икки марта ошишини кўрсатди. Ҳиндларда AUC ва Cmax ўртача қийматларини тахминан 1,3 марта ошиши аниқланган. Бунда барча текширилган популяциялар учун фармакокинетиканинг кўрсаткичларини таҳлили европоид, негроид ирқ вакиллари ва лотин америкаликлар орасида препаратнинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқларни аниқламади.

Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатин ёки N-десметил метаболитининг плазмадаги концентрацияси аҳамиятли ўзгармайди. Яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда қон плазмасида розувастатиннинг концентрацияси 3 марта юқори, N-десметил метаболитининг концентрацияси эса, соғлом кўнгиллиларга нисбатан 9 марта юқори. Гемодиализдаги пациентларнинг қон плазмасидаги розувастатиннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларникига қараганда тахминан 50% га юқори.

Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст баллик турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 баллик 2 пациентда Т1/2 Чайлд-Пью шкаласи бўйича пастроқ кўрсаткичлари бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичдан тахминан 2 марта узайиши аниқланган. Розувастатинни Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик пациентларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Қўлланилиши

  • Бирламчи гиперхолестеринемия (IIа тури, наслий гиперхолестеринемиянинг гетерозигот шаклидан ташқари) ёки аралаш дислипидемия (IIв тури) перхез даволашга қўшимча сифатида, пархез даволашга ва бошқа медикаментоз бўлмаган чора-тадбирлар (масалан, жисмоний юклама ва тана вазнини камайиши) самарасизлигида.
  • Оилавий гомозигот гиперхолестеринемияда парҳез билан даволаш ва липидларни камайтиришга қаратилган бошқа даволаш турлари (масалан, ПЗЛП аферези) га қўшимча сифатида ёки бундай доволаш самарасиз бўлганида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Даволашни бошлашдан олдин пациент холестериннинг паст миқдори бўлган маҳсулотларни қўллаш билан боғлиқ стандарт парҳезга амал қилиши ва у бутун даволаш даври давомида давом эттирилиши керак. Препаратнинг дозаси, ўтказилаётган даволашнинг мақсадига ва ўтказилаётган даволашга пациентнинг терапевтик жавобига мувофиқ ва липидларнинг мақсадли даражалари бўйича замонавий умумий қабул қилинган тавсияларни ҳисобга олиб, шахсий танланади.

Ичга, сутканинг исталган вақтида, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан ва майдаламасдан, бутунлигича сув билан бирга ютилади.

Препаратнинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан даволашдан кейин ушбу препаратни қабул қилишга ўтказилган пациентлар учун ҳам суткада бир марта 5 мг ёки 10 мг ни ташкил қилади.

Препаратнинг бошланғич дозасини танлашда, ҳар бир конкрет пациентда холестерин даражасини, шунингдек юрак-қон томир асоратларини ривожланиш хавфини ва ножўя таъсирларни пайдо бўлишининг потенциал хавфини ҳисобга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан кейин дозани ўзгартиришни ўтказиш мумкин.

Пастроқ дозаларга нисбатан, 40 мг доза қабул қилинганида ножўя таъсирларини ривожланиши туфайли (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг), максимал 40 мг ли дозагача якуний титрлашни, 20 мг ни қабул қилганда холестериннинг мақсадли даражасига эришилмаган ва шифокорнинг кузатуви остида бўлган, гиперхолестеремиянинг оғир шакллари бўлган ва юрак-қон томир асоратларини пайдо бўлишини юқори хавфи бўлган пациентларда (айниқса наслий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) ўтказиш керак. 40 мг доза буюрилганида шифокорнинг синчков кузатуви тавсия қилинади. 40 мг дозани илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга буюриш тавсия қилинмайди!

Кекса пациентлар

70 ёшдан ошган пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинадиган бошланғич дозаси
5 мг ни ташкил қилади. Ёшга қараб дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Ўртача даражали буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <60 мл/мин) бўлган пациентлар учун тавсия қилинадиган бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. Розувастатиннинг ҳар қандай дозаларини оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар

Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст баллик пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланмаган. Бироқ препаратнинг тизимли концентрациясини ошиши Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 баллик пациентларда кузатилган. Бундай пациентларда даволаш фонида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Препаратни Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик пациентлар томонидан қабул қилиниши тўғрисида маълумотлар йўқ. Фаол фазадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш мумкин эмас.

Этник гуруҳлар

Осиё ирқига мансуб пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрацияси ошиши мумкин. 10 ва 20 мг дозалар буюрилганида осиёлик пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил қилади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Миопатияга мойил пациентлар

10 ва 20 мг дозалар буюрилганида миопатияга мойил пациентлар учун препаратнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил қилади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: розувастатин қабул қилинганида асосан найчалар генезига эга протеинурия аниқланган. Сийдикда оқсил миқдорини ўзгаришлари (йўқлиги ёки жуда оз бўлишидан ++ ёки ортиқроқ бўлиши) 10 ва 20 мг розувастатин қабул қилган 1% дан кам пациентларда ва препаратни 40 мг дозада қабул қилган 3% пациентларда кузатилган.

Сийдикдаги оқсилнинг миқдорини йўқлиги ва изларидан ++ гача ўзгариши билан намоён бўладиган ўзгариши, препарат 20 мг дозада қабул қилинганда кузатилган. Кўпчилик ҳолларда протеинурия камайган ёки даволаш жараёнида мустақил ўтиб кетган. Клиник текширишларнинг маълумотлари таҳлил қилинганида, протеинурия ва буйрак касалликларининг ўткир ёки авж олувчи кечиши орасида сабабли боғлиқлик аниқланмади.

Розувастатин билан даволаш курсини ўтган қатор пациентларда гематурия кузатилган, лекин клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бундай ҳолатларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги жуда пастлигини кўрсатди.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: миалгия, миопатияни (шу жумладан миозитни) чақирувчи скелет мушакларга таъсири ва кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан ёки усиз рабдомиолиз розувастатиннинг ҳар қандай дозасини, айниқса 20 мг дан ортиқ дозани қабул қилган пациентларда кузатилган. Креатинфосфокиназа (КФК) миқдорини қабул қилаётган дозага қараб ошиши, розувастатин қабул қилган пациентларда аниқланган, лекин кўпчилик ҳолларда бу кўринишлар аҳамиятсиз, симптомсиз ва вақтинчалик бўлган. Агар КФК миқдори норманинг юқори чегарасидан 5 марта ортиқ бўлса, унда даволашни тўхтатиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторларида бўлгани каби, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини қабул қилинаётган дозага боғлиқ ошиши, розувастатин қабул қилган пациентларнинг катта бўлмаган гуруҳида кузатилган. Бунда кўпчилик ҳолларда бу ошиши ўртача ифодаланган, симптомсиз ёки ўткинчи бўлган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
  • фаол босқичдаги жигар касалликлари, шу жумладан қон зардобида «жигар» трансаминазаларнинг фаоллигини барқарор ошиши, шунингдек қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллигини норманинг юқори чегараси (НЮЧ) га нисбатан камида 3 марта ҳар қандай ошиши;
  • буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (КК минутига 30 мл дан кам);
  • миопатия;
  • циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
  • миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • ишончли контрацепция усулларини қўлламаётган, туғруқ ёшидаги аёлларда;
  • 18 ёшгача бўлганлар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан юқори баллик жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактазанинг танқислиги ёки глюкоза-галактозани мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш хавфининг мавжудлиги – буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, наслий мушак касалликларини шахсий ва оилавий анамнези ва ГМК-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар ишлатилганидаги мушак токсиклигининг илгариги анамнези; алкоголни хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини ошиши аниқланган ҳолатлар; 70 ёшдан ошганлар; анамнездаги жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жарроҳлик аралашувлари; жароҳатлар; оғир метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (осиё ирқи); фибратларни бир вақтда қабул қилиш.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Циклоспорин: розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг AUC кўрсаткичи, соғлом кўнгиллилардан олинган қийматларга нисбатан 7 марта ошган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Бирга қўлланиши қон плазмасида розувастатиннинг концентрациясини 11 марта ошишига олиб келади. Препаратлар бир вақтда қабул қилинганида қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини ўзгариши аниқланмаган.

К витаминининг антагонистлари: ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, бир вақтда К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) қабул қилаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошланиши ёки препаратнинг дозасини оширилиши, халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатиннинг дозасини бекор қилиш ёки пасайтириш ХННни камайишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда ХНН нинг мониторингини ўтказиш керак.

Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида иккала препаратнинг AUC ёки Cmax ни ўзгаришлари кузатилмайди. Бироқ розувастатин ва эзетимибнинг нохуш ҳолатларни чақириши мумкин бўлган фармакодинамик ўзаро таъсирини инкор қилиш мумкин эмас.

Гемфиброзил ва липидлар даражасини камайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг Сmax ва AUC 2 марта ошишига олиб келади (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг).

Специфик ўзаро таъсирларнинг текширишларини маълумотлари асосида фенофибратлар билан тегишли фармакокинетик ўзаро таъсири кутилмайди, бироқ фармакодинамик ўзаро таъсири бўлиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотаси липидларни пасайтирувчи дозаларда (суткада 1 г ёки ундан ортиқ) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, улар монотерапия сифатида қабул қилинганида миопатияни чақириши мумкинлиги туфайли, миопатияни пайдо бўлиш хавфини оширишган. 40 мг розувастатинни ва фибратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Махсус кўрсатмалар” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимларига қаранг). Препарат гемфиброзил ва бошқа липидларни пасайтирувчи воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида  Розувастатиннинг бошланғич дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак.

Протеаза ингибиторлари: гарчи ўзаро таъсирнинг аниқ механизми маълум бўлмасада, розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Фармакокинетик тадқиқотда
20 мг розувастатин ва протеазанинг икки ингибитори (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) сақловчи мажмуавий препарат соғлом кўнгиллилар томонидан бир вақтда қабул қилинганида, розувастатиннинг AUC(0-24) 2 марта ва Cmax 5 марта мувофиқ ошиши аниқланган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Антацидлар: розувастатинни алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацид суспензиялар билан бир вақтда буюриш, розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрациясини тахминан 50% га пасайишига олиб келиши мумкин. Бу таъсир, антацидлар розувастатинни қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг қўлланса кучсизроқ намоён бўлади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.

Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг AUQ(0-t) ни 20% га ва Сmax ни 30% пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ўзаро боғлиқлик эритромицинни қабул қилиш билан боғлиқ ичак моторикасини кучайиши билан чақирилган бўлиши мумкин.

Перорал контрацептивлар/гормон ўринбосар даволаш: розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш, этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрацияларни бундай ошишини перорал контрацептивларнинг дозасини танлашда ҳисобга олиш керак. Розувастатин ва гормон ўринбосар даволаш препаратларини бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун ушбу мажмуа ишлатилганида ўхшаш таъсирни инкор этиб бўлмайди. Бироқ, препаратларнинг бундай мажмуаси аёллар томонидан клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида етарли даражада кенг ишлатилган ва ўзлаштирилган.

Бошқа дори воситалари: розувастатин ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.

Цитохром Р450 изоферментлари: ўтказилган in vitro ва in vivo шароитдаги тадқиқотларнинг натижалари, розувастатин цитохром Р450 изоферментларининг таъсирини ингибитори ҳам, индуктори ҳам эмаслигини кўрсатди. Бундан ташқари, розувастатин бу изоферментлар учун анча кучсиз субстратдир. Розувастатин ва флуконазол (CYP2С9 ва CYP3А4 ингибитори) ёки кетоназол (CYP2А6 ва CYP3А4 ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир кузатилмаган. Интраконазол (CYP3А4 ингибитори) ва розувастатинни бирга қўлланиши, розувастатиннинг AUC ни 28% га (клиник аҳамиятсиз) оширади. Шунинг учун цитохром Р450 билан боғлиқ метаболизми натижасида дори воситаларнинг қандайдир ўзаро таъсири кутилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Асосан келиб чиқиши найчалар секрецияси бўлган протеинурия, пациентларда  Розувастатиннинг юқори дозаларини, айниқса 40 мг  қабул қилинганида аниқланган, лекин кўпчилик ҳолларда у вақти-вақти билан ёки вақтинчалик бўлган. Бундай протеинурия буйракнинг ўткир касаллигини пайдо бўлиши ёки мавжуд касаллигини зўрайишини билдирмайди. Буйрак фаолиятини жиддий бузилишларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади.  Розувастатин препарати билан даволаш вақтида буйрак фаолиятининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия қилинади.

Розувастатинни барча дозаларда, айниқса препарат 20 мг дан ортиқ дозада қўлланганида миалгия, миопатия ва кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган. Жуда кам ҳолларда рабдомиолиз эзетимиб ва ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари бир вақтда қабул қилинганида юз берган. Бундай ҳолларда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини инкор этиш мумкин эмас, шунинг учун  Розувастатин ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак («Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Рабдомиолиз ҳолатларини тез-тезлиги 40 мг розувастатин қабул қилинганида ошади.

КФК фаоллигини аниқлашни, КФК миқдорини ошишини чақирувчи жадал жисмоний юкламалардан кейин ўтказиш мумкин эмас, чунки бу натижаларни таҳлил қилишни қийинлаштириши мумкин.

КФК кўрсаткичи даволаш бошлангунича норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ юқори бўлса, 5-7 кундан кейин такрорий текширишни ўтказиш керак. Агар такрорий текшириш КФКнинг дастлабки кўрсаткичини (норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 марта юқори) тасдиқласа,  Розувастатин билан даволаш мумкин эмас.

Розувастатинни ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби миопатия/рабдомиолиз хавф омилларига эга пациентларга махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради:

  • буйрак етишмовчилиги;
  • гипотиреоз (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
  • мушак касалликларини шахсий ёки оилавий анамнези (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
  • ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида анамнезда миотоксикликни борлиги (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
  • алкоголни суиистеъмол қилиш (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг);
  • 70 ёшдан ошган беморлар;
  • қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечувчи ҳолатлар (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг) (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг.);
  • фибратларни бир вақтда қабул қилиш (40 мг доза учун “Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг.);

Бундай пациентларда даволашнинг хавфи ва бўлиши мумкин бўлган фойданинг нисбатини баҳолаш ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.

Пациентларни мушак оғриқлари, мушак ҳолсизлиги ёки айниқса ланжлик ёки иситма билан кечувчи спазмларни кутилмаганда пайдо бўлиш ҳоллари тўғрисида шифокорга дарҳол хабар беришлари кераклиги тўғрисида хабардор қилиш тавсия қилинади!

Бундай пациентларда албатта КФК фаоллигининг назоратини амалга ошириш керак. Агар КФК даражаси норманинг юқори чегарасидан 5 мартадан ортиқ юқори бўлса ёки агар мушак симптомлари кескин намоён бўлса ва бутун кун давомида ҳар кунги дискомфорт чақирса (ҳатто агар КФК фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 5 марта паст бўлса ҳам) даволашни тўхтатиш керак. Агар симптомлар йўқолса ва КФК фаоллиги нормага қайтса,  Розувастатинни такрор буюриш ёки пациент устидан синчков кузатув шароитида ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторини кичик дозаларда буюриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш керак. Рабдомиолиз симптомлари бўлмаганида пациентларда КФК фаоллигини мунтазам назорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Бироқ миозит ва миопатия ҳолларининг сонини ошиши ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини фиброй кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемфиброзил, циклоспорин, никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозаларда, замбуруғларга қарши препаратлар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга қабул қилган пациентларда аниқланган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатияни пайдо бўлиш хавфини оширади. Шунинг учун розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. Ровустатин фибратлар ёки липидларни пасайтирувчи дозаларда (1 г дан ортиқ) никотин кислотаси билан бирга қўлланганида хавф ва бўлиши мумкин бўлган фойда нисбати синчиклаб баҳоланиши керак. Розувастатинни 40 мг дозада ва фибратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас (“Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).

Розувастатинни ўткир, миопатияни тахмин қилишга имкон берувчи оғир касалликлари бўлган ёки иккиламчи буйрак етишмовчилиги ривожланиши (масалан: сепсис, артериал гипертензия, жарроҳлик аралашуви, жароҳат, метаболик синдром, тиришишлар, эндокрин бузилишлари, электролит бузилишлари) мумкин бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг).

ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби,  Розувастатинни ҳам алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга махсус эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар фаолиятининг кўрсаткичларини аниқлашни даволаш бошланишидан олдин ва ундан кейин 3 ой ўтгач ўтказиш тавсия қилинади. Агар қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта юқори бўлса,  Розувастатинни қабул қилишни тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозани камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Жигар фаолиятини яққол бузилишларини тез-тезлиги (асосан “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ), 40 мг препарат қабул қилинганида ошади.

Иккиламчи гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда гипотиреоз, нефротик синдром туфайли асосий касалликни даволаш,  Розувастатин билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

Фармакокинетик тадқиқотлар вақтида европоид ирқ вакиллари – пациентлари орасида олинган маълумотларга нисбатан, осиёлик пациентлар ичида розувастатиннинг тизимли концентрациясини ошиши аниқланган (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Фармакокинетикаси” бўлимларига қаранг).

Розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).

Глюкозанинг даражаси оч қоринга 5,6-6,9 ммоль/л ни ташкил қилган пациентларда, розувастатинни қабул қилиш қандли диабетнинг хавфини ошиши билан боғлиқ бўлган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун уни галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактоза етишмовчилиги каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Розувастатинни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацепция воситаларини қўллашлари керак.

Холестерин ва холестерин биосинтезининг бошқа маҳсулотларини ҳомилани ривожланишида катта аҳамиятга эгалиги туфайли, ГМГ-КоА редуктазани ингибирланишининг потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда ишлатилишидан кутиладиган фойдадан устун туради.

Ҳомиладорлик бошланган ҳолларда, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Розувастатинни она кўкрак сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препаратни лактация даврида буюришнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

 Розувастатинни транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирига оид текширишлар ўтказилмаган. Бироқ, препаратнинг фармакодинамик хусусиятлари асосида, Розувастатинни бу қобилиятларга таъсир қилмаслигини тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқаришда даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида махсус даволаш йўқ.

Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи тадбирларни ўтказиш тавсия қилинади. Жигар фаолиятини ва КФК даражасини назорат қилиш керак. бундай ҳолда гемодиализ, эҳтимол, кам самарали.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка блистерда. 3 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Cақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.