📜 Инструкция по применению Лайботен
💊 Состав препарата Лайботен
✅ Применение препарата Лайботен
📅 Условия хранения Лайботен
⏳ Срок годности Лайботен

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАЙБОТЕН

LAIBOTEN

 

Препаратнинг савдо номи: Лайботен

Таъсир этувчи модда (ХПН): натрий креатин фосфат

Дори шакли: вена ичига инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

фаол модда: креатин фосфат натрийли тузи – 1 г.

Таърифи: оқ кукун ёки оқ кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: С01ЕВ06.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Натрий креатин фосфати – юракни ҳимоя қилувчи, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфат организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тақсимланган эндоген физиологик фаол субстанция ҳисобланади. Креатин фосфат молекуласида сақланган фосфор кислотасининг юқори энергетик боғи миокардни энергия билан таъминлайди. Экзоген креатин фосфати ҳужайрада энергия манбаи ҳисобланган фосфор бирикмаларнинг миқдорини нормал даражада тутиб туради. Ушбу препарат 5’-нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипазани ингибиция қилиш орқали ҳужайра мембранасини барқарорлаштириши мумкин, шундай қилиб, ҳужайраларни эркин радикаллар таъсирида шикастланишидан ҳимоя қилади. Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ секин кальций каналини фаоллаштиради ва кальцийни секин ўтишини оширади, деполяризациянинг максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабаб бўлади. Креатин фосфат миокард инфарктида некрозга учраган соҳани аҳамиятли даражада қисқартириши мумкин бўлган юқори самарали ҳамда кам заҳарли юракни ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади, ўткир юрак қоринчалари аритмиясини камайтиради ва миокард ҳужайраларига мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишемиясини бартараф қилади. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Лайботен одатдаги даволаш билан бирга, ножўя самараларни ривожлантирмасдан, юрак фаолияти кўрсаткичини оширади ва клиник статусни яхшилайди. Юракда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувлари вақтида кардиоплегик эритмага креатин фосфат эритмаси қўшилганида миокард ишемиясидан самарали ҳимояга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларни ривожланиши бартараф бўлади.

 

Қўлланилиши

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракда ўтказиладиган операция; скелет мушакларини зўриқиш ҳолатларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Миокард инфракти

Бирламчи дозаси биринчи кунида – 2 г, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан ортиқ давом этиши керак) 2 соатдан кейин 5 г препарат инфузия ҳолида томчилаб юборилади, бунда ҳар бир грамми 5% ли глюкоза эритмасининг 30 мл да суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилиши керак). Иккинчи суткадан бешинчи суткагача препарат 5 г дан ҳар куни вена ичига томчилаб юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки терапевтик самараси етарли даражада бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги

Дастлабки 14 кун давомида 1 г дан кунига 2 марта вена ичига инъекция кўринишида юборилади. Препаратни секин (2 минутдан ортиқ вақт давомида) юбориш керак. 15 суткадан 44-суткагача дозаси кунига 0,5-1 г гача камайтирилиши мумкин вена ичига юборилади ёки 0,5 г гача камайтирилиши мумкин – мушак ичига юборилади. Мушак ичига инъекция қилиш учун препаратни инъекция қилинадиган жойда оғриқни олдини олиш учун таркибида 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритмада суюлтириш керак.

Юрак жарроҳлиги

Операциядан олдинги икки кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда суюлтирилган 2 г препаратни вена ичига секин (камида 4 минут давомида) ҳар куни юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани сиқишдан олдин ва тўлиқ анестезия кузатилгунича, кардиоплегик эритмани ишлатишдан олдин соатига 1 г дозада вена ичига юборилади. Операция вақтида ушбу препарат 2,5 г/л (10 ммоль/л) концентрацияга эришиш учун кардиоплегик эритмага қўшилади ва сўнгра 4оС ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада, кейинчалик то аорта қон томири сиқилиши тугамагунича 10 ммоль/кг/30 минут дозада коронар артерияга юборилади. Операция тугаганидан сўнг ва аортани сиқиб турган зажим олиб ташланганидан сўнг препарат 8 г кундалик дозада 48 соат давомида узлуксиз (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида соатига 40 мл тезлик билан) равишда юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари кузатилмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилитин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланиб туради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат 1 г:6 мл нисбатда инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут бўлиши керак.

Препарат 5% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмада камида 16 соат давомида барқарордир.

Препарат юракни ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади, аммо у кардиокинетик даволашни ўрнини босмайди.

Диабет билан хасталанган пациентлар учун препаратни 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин эмас, аммо инъекция учун сув ёки физиологик эритмада суюлтириш мумкин.

Ҳомиладорлик ва период даврида қўлланиши

Ҳозирги вақтгача фетал токсиклик ва ҳомиладорликка таъсирига тегишли ҳеч қандай маълумотлар аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

 

Чиқарилиш шакли

Натрий креатин фосфат 1 г. Ҳар бир қутида 1 г препаратли 1 флакон сақланади.

 

Сақлаш шароити

Хона ҳароратида (+15оС – +25оС), қуёш нурларининг таъсиридан ва намликдан сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

30 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.