ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛАКСИВ
LAXIV
Препаратнинг савдо номи: Лаксив
Таъсир этувчи модда (ХПН): лактулоза
Дори шакли: ичга қабул учун эритма
Таркиби:
Ҳар 5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: лактулоза концентрати (USP) лактулозага эквивалент – 3.35 г;
ёрдамчи модда: сувли асос – q.s.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки жигарранг тусли сариқ рангли қовушқоқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: сурги воситаси
АТХ коди: A06AD11
Фармакологик хусусиятлари
Препаратнинг таъсири остида йўғон ичак флорасини ўзгариши (сут кислотасини ҳосил бўлиши билан углеводларни парчалайдиган лакто-бактерияларининг миқдорини ошиши) юз беради, бу йўғон ичак бўшлиғида кислоталилигини ошишига олиб келади ва унинг перистальтикасини рағбатлантиради (тўлқинсимон ҳаракатлар). Шу билан бир қаторда аҳлат ҳажми ошади. Натижада препарат ични сурувчи самара кўрсатади, бунда у ичак шиллиқ қавати ва мушакларига таъсир қилмайди. Шунингдек препаратнинг таъсири остида йўғон ичакда аммиакнинг сўрилиши, унинг проксимал бўлимида азот сақловчи токсик моддаларнинг ҳосил бўлишини (йўғон ичакнинг бошланғич бўлимида), ва уларни мувофиқ кавак вена тизимига сўрилишини камайиши юз беради. Препарат йўғон ичакда сальмонеллаларнинг ўсишини ингибиция қилиш (бостириш) қобилиятига эга. Витаминларнинг сўрилишини камайтирмайди ва ўрганиб қолишни (узоқ муддат такрорий қўлланганида суги самарани сусайиши ёки бўлмаслиги) чақирмайди. Амалда ичакдан сўрилмайди.
Фармакокинетикаси
Лактулоза ичга қабул қилинганидан кейин секин сўрилади ва йўғон ичакка ўзгаришсиз етиб боради. 40-75 мл гача дозада қабул қилинганидан кейин йўғон ичакда бактериал флора иштирокида метаболизмга учрайди. Юқорироқ дозаларда қўлланганида, бир қисми ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Қўлланилиши
Сурункали қабзиятлар, жигар энцефалопатияси (нерв-рухий бузилишлар билан бирга кечувчи жигарнинг оғир касалликлари); сальмонеллез (меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцион касалликлари), ёйилган шаклларидан ташқари (инфекцияни қўзғатувчиларини қонга тушиши билан бирга кечувчи сальмонеллёзлар), эмизикли болалалар ва 10 ёшгача бўлган болаларда овқатдан заҳарланишлар натижасида чириш жараёнлари билан боғлиқ бўлган овқатни ҳазм бўлишини бузилишлари. Лактулозани ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, 6 ҳафталикдан катта болаларда, кекса одамларда, шунингдек геморроидал тугунларнинг резекциясини ўтказган шахсларда (тўғри ичакнинг шишган ва яллиғланган веналарини олиб ташлаш) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади. Суткалик доза шахсий танланади. Қабзиятларда ва ични юмшатиш (тиббий мақсадларда) учун қуйидаги дозаларда буюрилади:
бошланғич доза тутиб турувчи доза
катталар 10-45 мл 10-25 мл
болалар (7-14 ёш) 15 мл 10-15 мл
болалар (1-6 ёш) 5-10 мл 5-10 мл
чақалоқлар (6 ҳафталик – 1 ёш) 5 мл 5 мл
Одатда бир неча кундан кейин пациентнинг эҳтиёжини тутиб туриш учун дозани камайтириш мумкин. Клиник самараси юз бериши учун бир неча кун талаб қилиниши мумкин. Агарда биринчи 2 кун қабул қилинганидан кейин ижобий самара бўлмаса, юқорироқ дозаларни кўриб чиқиш мумкин.
Жигар энцефалопатиясини (кома ва прекома) даволаш учун препарат 30-50 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади. Дозани 190 мл гача ошириш мумкин. Жигарнинг оғир шикастланишлари бўлган беморларда жигар комасининг ривожланишини олдини олиш учун, препарат 25 мл дан суткада 3 марта буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Қоринда оғриқ, метеоризм, диарея, баъзида кўнгил айниши, қусиш, анорексия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Галактоземия,
- Ўткир ичак тутилиши;
- Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Йўғон ичакнинг рН га боғлиқ препаратларининг таъсири (5-ASA каби агентлар) пасаяди, чунки Лаксив йўғон ичакда рH даражасини пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Лактулозани галактоземияли ёки ичакни тутилиши бўлган пациентларга, шунингдек юқори галактозали пациентларга буюриш мумкин эмас. Лактозани ўзлаштираолмаслиги ёки қандли диабети бўлган беморларда, бироз эркин галактоза ва лактоза бўлганлиги туфайли, эҳтиёткорлик кўрсатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида шифокорни кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: препарат узоқ муддат қўлланганида диарея (сувсизланиш, гипокалиемия) бўлиши мумкин.
Даволаш: дарҳол препаратни бекор қилиш.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма 100 мл, 200 мл дан пластик флаконларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецепт бўйича.