📜 Инструкция по применению Лактоксил
💊 Состав препарата Лактоксил
✅ Применение препарата Лактоксил
📅 Условия хранения Лактоксил
⏳ Срок годности Лактоксил

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКТОКСИЛ®

LACTОXYL

 

Препаратнинг савдо номи: Лактоксил®

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 75,0 мг ксилит, 10,5 мг натрий лактати, 2,88 мг натрий хлориди, 0,10 мг кальций хлориди (кальций хлорид дигидрати кўринишида), 0,30 мг калий хлориди, 0,10 мг магний хлориди (магний хлориди гексагидрати кўринишида);

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Назарий осмолярлиги – 790 мОсм/л; рН – 6,0-7,6.

Препаратнинг ион таркиби: Na+ – 143,0 ммоль/л, K+ – 4,0 ммоль/л, Ca++ – 0,9 ммоль/л,
Mg++ – 1,1 ммоль/л, Cl– 57,2 ммоль/л, СН3СН(ОН)СОО– 93,7 ммоль/л.

Энергетик қиймати – 300 ккал/л;

Фармакотерапевтик гуруҳи: Вена ичига юбориш учун қўшимча эритмалар. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: В05ХА31.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Лактоксил® реологик, шокка қарши, дезинтоксикацияловчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Препаратда асосий таъсир этувчи моддалари ксилит ва натрий лактатидир. Ксилит – беш атомли спирт бўлиб, вена ичига юборилганда умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида тўпланади, қолган ксилит бошқа аъзо (буйрак, юрак, буйрак ости бези, меъда ости бези, бош мия) тўқималари томонидан ўзлаштирилади ва сийдик билан чиқарилади. Ксилитнинг изотоник эритмаси дезагрегант таъсир кўрсатади ва шу йўл билан тўқималар перфузияси ва микроциркуляциясини яхшилайди.

Углеводлар алмашинуви маҳсулоти бўлган ксилит пентитол ҳисобланади ва метаболизмнинг пентозофосфат циклига бевосита киришади. Ксилит фруктоза ва сорбитолдан фарқли равишда, жигарда нуклеотидлар камайишига олиб келмайди (АТФ, АДФ, АМФ), у яна фруктозани ўзлаштира олмайдиган ёки фруктозо-1,6-дифосфотаза ферменти танқислиги бўлган беморларга юбориш учун хавфсиздир. Ксилит глюкозага нисбатан кучлироқ антикетоген ва азотни тежовчи таъсир кўрсатади ва хам операциядан олдин, хам операциядан кейин бир хилда яхши ўзлаштирилади деб ҳисобланади. Ксилит, инсулинга боғлиқ бўлмаган метаболизмга эга бўлган энергия манбаи эканлигини эътиборга олиб, ксилит, антикетоген ва липотроп таъсир кўрсатади ва у айниқса меъда–ичак йўлларида операция ўтказган беморларда парентерал озиқлантириш воситаси сифатида қўллаш учун тавсия этилади. Ксилитнинг максимал утилизация тезлиги тана вазнига соатига 0,25 г/кг ни ташкил этади.

Натрий лактати секин таъсир қилувчи ишқорлаштирувчи воситалар гуруҳига киради. Натрий лактатини қон томир ҳавзасига юборилганда, ундан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқиб, бикарбонатни ҳосил қилади, бу эса қоннинг ишқорий резервини ошишига олиб келади.

Натрий гидрокарбонати эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метоболик ацидозни мувофиқлаштирилиши, уни моддалар алмашинувга киришишига қараб секинроқ кечади ва рН ни кескин ўзгаришларига олиб келмайди. Кўпгина тадқиқотларда, натрий лактати юрак-қон томир фаолиятига, шунингдек қоннинг нафас фаолиятини регенерациясига ижобий таъсир кўрсатади, дезинтоксикацияловчи таъсир кўрсатади, диурезни кучайишига ёрдам беради, жигар ва буйрак функциясини яхшилайди. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.

Натрий хлориди регидратацияловчи таъсир кўрсатади, турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ва қон ивиши учун зарурдир. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларини ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга қарши чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, катта дозаларда эса – манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Лактоксил®  ўз таркибига кўра, кўп компонентли гиперосмоляр эритмалар гуруҳига киришини ҳисобга олиш керак.

Препаратни вена ичига юборилгандан сўнг қоннинг осмотик босими ошади, суюқликларни тўқималардан қон томир ҳавзасига ўтиши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёни кучаяди, жигарнинг дезинтоксикацион функцияси яхшиланади, юрак фаолияти кучаяди, диурез ошади.

Ксилит умумий метаболизмга тезда киришади, 80-90% жигарда утилизация қилинади ва гликоген  шаклида тўпланади, 5% мия тўқимасида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида тўпланади, 6-12% сийдик орқали чиқарилади. Қон томирга юборилганда натрий лактатдан, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади.

Қўлланилиши

Капилляр қон айланишни яхшилаш учун профилактика мақсадида ва травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш оқибатидаги шокни даволашда, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи юқумли касалликларда, сурункали гепатитларни зўрайишида; сепсисда, жарроҳлик амалиётидан олдин тайёрлашда ва жарроҳлик амалиётидан кейин, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун; кислота-ишқор ҳолатини мувофиқлаштириш учун; парциал ва тўлиқ парентерал озиқлантириш доирасида организмни калорияга эҳтиёжини қисман қоплаш учун қўлланилади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Лактоксил®  ни катталарга минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минутдан сўнг реакция бўлмаса, Лактоксил® оқим билан юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 600-1000 мл (беморнинг тана вазнига нисбатан 10-15 мл/кг) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Сурункали гепатитларда катталарга – 400 мл (беморнинг тана вазнига нисбатан 6-7 мл/кг) дан томчилаб юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1200-1600 мл дан (тана вазнига
20 мл/кг гача) юборилади. Бундай ҳолларда реосорбилакт инфузиясини касалхонагача бўлган босқичида, ихтисослаштирилган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли жарроҳлик аралашувларидан кейин препарат 400 мл дозада (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб, 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерацияловчи касалликларида тана вазнига 8-10 мл/кг ҳисобидан дозада томчилаб, такроран, кунора юборилади, даволаш курси 10 та инфузиягача етказилади.

Беморларни парентерал озиқлантириш учун, шу жумладан қандли диабети бўлган беморларда – 600-1000 мл дан (беморнинг тана вазни килограммига 10-15 мл), кунига бир ёки икки марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Теридаги ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик. Лактоксил® ни алкалозда, шунингдек кўп миқдорда суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияларида, артериал гипертензия III босқичи, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўлланмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Номутаносиблик. Лактоксил®ни фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босим назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.  Қандли диабети бўлган беморларда препаратни юбориш қонда қанд миқдорини назорати остида амалга оширилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмаслиги тўғрсида маълумотлар мавжуд эмас.

Болалар.

Болаларда қўллаш тажрибаси хусусида етарлича маълумотлар йуқ

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препаратни стационар шароитида қўлланилгани сабабли, бундай таъсири ҳақида маълумотлар йуқ

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилганда мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезни кучайиши ҳисобига) кузатилади. Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ авж олиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил равишда тезда йўқолади.

Чиқарилиш шакли

200 мл, 400 мл дан  бутилкаларда.

Сақлаш шароити

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.