📜 Инструкция по применению Лакто -G
💊 Состав препарата Лакто -G
✅ Применение препарата Лакто -G
📅 Условия хранения Лакто -G
⏳ Срок годности Лакто -G

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛАКТО – G

                                                                    LACTO – G

 

Препаратнинг савдо номи: Лакто -G

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тирик бактериялар: Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium longum, Bifidobacterium bifidum, Bifidobacterium infantis

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

1 г (2 капсула) препарат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: 10Х109 CFU/g тирик бактериялар: Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium longum, Bifidobacterium bifidum, Bifidobacterium infantis.

ёрдамчи моддалар: фруктоолигосахаридлар, гуруч мальтодекстрини.

Таърифи: №0 ўлчамли, қаттиқ полисахаридли капсулалар. Капсуланинг қопқоғи ва корпуси тиниқ. Капсула ичидагиси- сарғиш  доғли оқ кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ичак микрофлорасини бошқарувчи препарат.

АТХ коди: A07FA01

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таркибига кирувчи сут ачитқи бактериялари ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини тутиб туради ва тиклайди. Бифидобактериялар ва лактобациллалар, сут ва сирка кислотасини ишлаб чиқариб, патоген микроорганизмларнинг кўпайиши ва яшаши учун ноқулай шароит яратади; овқат ҳазм қилиш жараёнида ва витаминларнинг (В, К…) синтезида иштирок қилади; электролитлар мувозанатини, оқсиллар, фосфолипидлар, ўт ва ёғ кислоталари, билирубин, холестерин алмашинувини бошқаради.

Табиий полисахаридлар – фруктоолигосахаридлар ичак бактериялари – эубиотикларнинг кўпайиши, колонизацияси ва яшаш фаолияти учун қулай муҳит яратади. Фруктоолигосахаридлар овқатни ҳазм қилувчи кислоталар таъсири остида парчаланмайди ва ўзгармаган ҳолатда ичакнинг қуйи бўлимларига ўтади.

 

Қўлланилиши

– ичак микрофлорасининг мувозанатини бузилиши – дисбактериозни (таъсирланган ичак синдроми) олдини олиш ва даволаш;

– антибиотиклар ва химиотерапевтик воситалар билан даволаниш вақтида болалар ва катталарда ривожланадиган дисбактериозлар;

– диарея, метеоризм, қабзиятлар;

– колитлар, гастроэнтроколитларда (ўткир ва сурункали) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

2 ёшгача бўлган болаларга бир капсуланинг ичидагисини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (шарбат, ширин сув) билан аралаштириб, овқатдан олдин қабул қилиш буюрилади.

2-12 ёшли болаларга суткада 1-2 капсуладан овқатни қабул қилишгача, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суткада 2-3 капсуладан, оч қоринга ёки овқатдан олдин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш буюрилади.

Даволаш давомийлиги дисбактериознинг ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат яхши ўзлаштирилади, препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига  юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Лакто-G ни бошқа дори воситалари билан нохуш ўзаро таъсири аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни қўллаш даврида алкоголни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Махсус кўрсатмалар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсула ўрамда.

 

Сақлаш шароити

10-250С ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил

 

Дорихоналардан бериш шароити

Шифокор рецептисиз!

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.