📜 Инструкция по применению Ресорбилон
💊 Состав препарата Ресорбилон
✅ Применение препарата Ресорбилон
📅 Условия хранения Ресорбилон
⏳ Срок годности Ресорбилон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕСОРБИЛОН

RESORBILONUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ресорбилон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Сорбитол, натрий лактати, натрий хлориди, кальций хлориди, магний хлориди.

Дори шакли: Инфузия учун эритмалар.

Таркиби:

Сорбитол                              60,0 г;

Натрий лактат                      19,0 г

Натрий хлориди                   6,0 г

Кальций хлориди                 0,10 г

Калий хлориди                     0,30 г

Магний хлориди                  0,20 г

Инъекция учун сув – 1 литргача.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Плазма ўрнини босувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармокодинамикаси

Плазма ўрнини босувчи препарат. Реологик, шокка қарши, организмни токсик моддалардан тозаловчи ҳамда ишқорлаштирувчи таъсирга эга. Асосий фармакологик фаол моддалар сорбитол ва натрий лактати ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейин глюкозага, сўнг гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун сарфланади, қолган қисми эса гликоген шаклида заҳира сифатида сақланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегант таъсирга эга бўлиб у шу тариқа тўқималар микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли ўлароқ, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидознинг мувофиқлаштириш, уни моддалар алмашинувига киришишига қараб, нисбатан секинроқ ҳамда рН даражасининг кескин ўзгаришларисиз кечади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан 20-30 минут ўтиб намоён бўлади.

Натрий хлориди – дезинтоксикацион ва регидратацион таъсирларни намоён қилади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф қилади.

Кальций хлориди – кальций ионлари танқислигини бартараф қилади. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёни, скелет ва силлиқ мушакларини қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши ҳамда қон ивиши учун зарурдир.

Калий хлориди – сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир, юқори дозаларда – манфий ино-, дромотроп ва ўртача сийдик хайдовчи таъсирларини намоён этади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғатади. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқариш жараёнини яхшилайди.

 

 

 

Фармакокинетикаси

Сорбитол умумий модда алмашинуви жараёнига тез киришади, унинг 80-90% жигарда утилизацияга учрайди ва гликоген кўринишида тўпланади. 5% мия тўқималарида, юрак мушагида ва скелет мушакларида тўпланади. 6-12% сийдик орқали чиқарилади.

Қон томирига юборилганда натрий лактатидан натрий, углерод икки оксиди ва сув ажралиб чиқади, улар натрий бикарбонатини ҳосил қилади, бу эса қон ишқорий заҳирасининг ортишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (L изомери) фаол ҳисобланади, қолган ярми эса (D изомери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.

Натрий хлорид айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) фақатгина вақтинчалик оширган ҳолда қондан тез чиқиб кетади. Диурезни кучайтиради.

Қўлланилиши

Капилляр қон оқимини яхшилаш учун:

  • травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шокларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида;
  • оғир қон йўқотишда;
  • куйиш касаллигида;
  • интоксикация билан кечувчи юқумли касалликларда;
  • сурункали гепатитни қайталаниши ва зўрайишида;
  • сепсисда;
  • операциядан олдинги тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда;
  • тромбоз, тромбофлебит, эндоартериит, Рейно касалликларининг олдини олиш ва даволаш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ресорбилон катталарга вена ичига (т/и) оқим билан ёки томчилаб юборилади.

Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда – 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) бир марта ва такроран 600-1000 мл дан (тана вазнига 10-15 мл/кг) аввал оқим билан сўнг – томчилатиб юборилади.

Сурункали гепатитларда – катталарга 400 мл дан (тана вазнига 6-7 мл/кг) томчилаб юборилади.

Ўткир қон йўқотишларда – катталарга 1500-1800 мл дан (тана вазнидан 6-7 мл/кг гача). Бундай ҳолларда Ресорбилон инфузияларини касалхонагача бўлган даврда, махсус “Тез ёрдам” машинасида амалга ошириш тавсия этилади.

Операциядан олдинги ва турли жаррохлик муолажаларидан сўнг – 400 мл (тана вазни 6-7 мл/кг) дозада, томчилаб, бир марта ёки такроран, 3-5 кун мобайнида юборилади.

Қон томирларининг тромбооблитерацияга олиб келувчи касалликларида – тана вазни ҳисобидан 8-10 мл/кг, томчилаб, такроран, кунора юборилади. Даволаш курси – 10 та инфузиягача.

6 ёшгача бўлган болаларга, препаратни юбориш дозаси тана вазни ҳисобидан 10 мл/кг, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – катталарга бериладиган дозанинг ярми, 12 ёшдан катта бўлган болаларга – худди катталарникидек доза буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Алкалоз, анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичима, гипертермия бўлиши мумкин. Юрак қон-томир тизими томонидан: артериал босимнинг кўтарилиши ёки пасайиши, тахикардия, хансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: титраш, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг қандайдир таркибий компонентига ўта юқори сезувчанлик;
  • алкалоз;
  • кўп миқдорда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган холатлар (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-қон томир декомпенсацияси, артериал гипертензия III бос., терминал буйрак етишмовчилиги);
  • гипертоник дегидратация;

Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит, геморрагик колити бўлган беморларга.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ресорбилонни таркибида фосфат ва карбонат сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари учун эритма-ташувчи сифатида қўлланилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация: Ресорбилонни ҳомиладорлик ва эмизиш даврларида қўлланилиши хақида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат қоннинг кислота-ишқор ҳолати ва электролитлари кўрсаткичларини, шунингдек жигарнинг функционал ҳолати ҳамда артериал босимни назорат қилган ҳолда қўлланилади.

Калькулёзли холецистити бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Жигар фаолияти бузилишларида қўлланилиши: жигар фаолияти бузилган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: алкалоз ҳолатлари пайдо бўлади, юбориш тезлиги оширилганда эса тахикардия, артериал босимнинг ошиши, хансираш, бош оғриғи, тўш ортида ва қоринда оғриқ, агар препарат юборилиши зудлик билан тўхтатилса, тезда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25oС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.