ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МУКОСАТ-БЕЛМЕД
MUCOSAT-BELMED
Препаратнинг савдо номи: Мукосат-Белмед
Таъсир этувчи модда (ХПН): хондроитин сульфати (chondroitin sulfate)
Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма.
Таркиби:
Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: хондроитин сульфати – 100,0 мг ёки 200,0 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли, бензил спирти ҳидига эга эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа ностероид яллиғланишга ва ревматизмга қарши воситалар.
АТХ коди: М01АХ25.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Дори воситасининг асосий таъсир этувчи моддалари – хондроитин сульфатнинг натрийли тузи А ва С (ўртача молекуляр массаси 11000 дальтон). Хондроитин сульфати – юқори молекулали мукополисахарид. Коллаген толалари билан бирга тоғай матриксини ташкил этувчи протеогликанларнинг асосий компоненти ҳисобланади. Дори воситаси яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Бўғим тоғайининг деградациясини чақирувчи энзимларнинг фаоллигини сусайтиради: металлопротеиназаларни, хусусан лейкоцитар эластазани ингибиция қилади. Гиалуронидаза фаоллигини пасайтиради. Эркин кислород радикалларини ажралиб чиқишини қисман блоклайди; хемотаксис, антиген детерминантларни блокланишига олиб келади. Яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи самарасига синовиал қобиқнинг синовиоцитлари ва макрофаглари орқали синовиал суюқликка яллиғланиш медиаторлари ва оғриқ омилларини чиқарилиши, шунингдек лейкотриен В4 ва простагландин Е2 секрециясини сусайтирилиши туфайли эришилади.
Дори воситасини қўллаш бириктирувчи тўқимани зичлашишига тўсқинлик қилади, бўғим юзаларини мойловчиси вазифасини бажаради, бўғим суюқлигини ишлаб чиқарилишини нормаллаштиради, бўғимлар ҳаракатчанлигини яхшилайди, оғриқ жадаллигини камайишига ёрдам беради, ҳаёт сифатини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Ўртача терапевтик дозада ичга қабул қилинганда плазмада максимал концентрациясига эришиш вақти – 3-4 соатни, синовиал суюқликда – 4-5 соатни ташкил этади. Биокираолишлиги -13%. Мушак ичига юборилганидан 30 минутдан кейин қонда сезиларли концентрацияларда аниқланади; синовиал суюқликда – 15 минутдан кейин аниқланади. Максимал концентрациясига эришиш вақти – 1 соат, кейин препаратнинг концентрацияси 2 сутка давомида аста-секин камайиб боради. Асосан тоғай тўқимасида тўпланади (бўғим тоғайида 48 соатдан сўнг максимал концентрациясига эришилади); синовиал қобиқ препаратнинг бўғим бўшлиғига ўтишига тўсқинлик қилмайди. Буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади.
Қўлланилиши
Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенаратив-дистрофик касалликлари: бирламчи артроз, асосан йирик бўғимларни шикастланиши билан кечувчи остеоартроз, умуртқалараро остеохондрозда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Дори воситасини мушак ичига 1 мл дан кунора юборилади. Пациент томонидан яхши ўзлаштирилганида дозани тўртинчи инъекциядан бошлаб, 2 мл гача оширилади. Даволаш курси – 25-35 инъекция. Такрорий курслар – 6 ойдан кейин ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар, инъекция жойда қон кетиши. Тери қопламалари томонидан реакциялар: эритема, эшакеми, дерматит, қичишиш билан ёки усиз ва/ёки шиш билан макулопапулёз тошма ривожланишини алоҳида ҳоллари ҳақида маълумотлар бор.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Дори воситасининг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, қон кетишга мойиллик, тромбофлебитлар, ҳомиладорлик, лактация (даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак). 15 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: қон ивишини бузилишлари, қандли диабет, тана вазни ошган шахсларда, туз миқдори камайтирилган парҳездаги беморларда, 16-18 ёшгача бўлган ўсмирларда, буйрак фаолиятини бузилишида, ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўлланганда Мукосат-Белмед ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг дозасини камайтириш имконини беради. Дори воситаси билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини кучайтиради, бу бирга қўллаганда қон ивиши кўрсаткичларини тез-тез назорат қилиб туришни талаб қилади.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакциялар ёки геморрагияларда даволашни тўхтатиш керак.
Барқарор клиник самарага эришиш учун Мукосат-Белмед дори воситасининг камида 25 инъекцияси зарур, аммо самараси даволаш курси тугатилганидан кейин кўп ойлар давомида сақланади. Зўрайишларни олдини олиш учун такрорий даволаш курслари кўрсатилган.
1 мл эритма 9 мг бензил спиртини сақлайди, бу эса эмизикли болаларда ва 3 ёшгача бўлган болаларда заҳарланиш ва сохта анафилактик реакцияларни чақириши мумкин.
Болаларда қўлланиши: Болаларда қўлланилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қолиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дори воситаси, ҳатто дозани анча юқори даражада ошириб юборилганда ҳам токсикликни намоён қилмайди.
Симптомлари: аллергик реакциялар, инъекция жойида геморрагиялар.
Доза беҳосдан ўткир ошириб юборилганда – симптоматик даволаш ўтказилади. Барча чоралар Мукосат-Белмед дори воситасини бекор қилиш фонида амалга оширилади.
Чиқарилиш шакли
1 мл ёки 2 мл дан ампулаларда, контур уяли ўрамда №5х1, №5х2.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича