📜 Инструкция по применению Мукекс
💊 Состав препарата Мукекс
✅ Применение препарата Мукекс
📅 Условия хранения Мукекс
⏳ Срок годности Мукекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУКЕКС®

MUKEX®

 

Препаратнинг савдо номи: Мукекс®

Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол гидрохлориди

Дори шакли: сироп.

Таркиби:

Сиропнинг ҳар бир 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15 мг амброксол гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: гидроксиэтилцеллюлоза, сорбит эритмаси (Е 420 сорбити), глицерин, натрий сахарини, бензой кислотаси (Е 210), пропиленгликоль, «Абрикос» («Ўрик») таъм қўшимчаси, «Мята садовая» («Боғ ялпизи») таъм қўшимчаси, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиздан то енгил сариқ туслигача бўлган тиниқ сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи восита.

АТХ коди: R05CB06.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мукекс® сиропининг таъсир этувчи моддаси – амброксол гидрохлориди нафас йўлларининг безлари секрециясини оширади. Амброксол альвеолаларда ва бронхиолалардаги Клар ҳужайраларида ІІ типдаги пневмоцитга тўғридан-тўғри таъсир йўли билан ўпка сурфактанти ажралишини кучайтиради, шунингдек цилиар фаолликни рағбатлантиради. Бу шиллиқ секрециясини оширишга ва мукоцилиар клиренс яхшиланишига ёрдам беради.

Суюқлик секрециясини фаоллашиши ва мукоцилиар клиренсни ошиши шиллиқнинг чиқарилишини енгиллаштиради ва йўтални камайтиради.

Маълумки, амброксол гидрохлориди маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга, бу унинг натрий каналларини блоклаш қобилияти билан изоҳланади. Нейрон натрий каналларини блокланиши шу билан ифодаланганки, бунда боғланиш қайтувчан ва концентрацияга боғлиқ бўлган.

Амброксол гидрохлориди яллиғланишга қарши таъсирга эга, чунки қондан цитокин ажратилишини ва мононуклеар ва полиморфнуклеар ҳужайраларнинг тўқима боғланишини сезиларли равишда камайтиради.

Фарингитли пациентларда амброксол гидрохлоридини қўлланилиши томоқдаги оғриқ ва қизаришни сезиларли даражада камайишига ёрдам берганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек амброксол гидрохлориди юқори нафас йўлларини даволашда самарали эканлиги ҳам маълум, чунки нафас олишда оғриқни ва у билан боғлиқ бўлган бурун бўшлиғидаги, қулоқ ва трахея соҳасидаги дискомфортни тезда камайишига ёрдам беради.

Амброксол гидрохлориди қўлланилганидан кейин бронх-ўпка секретида ва балғамда антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин) концентрациялари ошади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Таъсири узайтирилмаган перорал шаклларидан амброксол гидрохлоридини сўрилиши терапевтик диапазонида пропорционал боғлиқлик билан тез ва етарлича тўлиқ бўлади. Қон плазмасида максимал даражаларига тезда ажралиб чиқадиган дори шакллари перорал қабул қилинганида 1–2,5 соат ўтгач ва секин ажралиб чиқадиган шакллари қўлланилганида 6,5 соат ўтгач эришилади.

Тақсимланиши. Перорал қабул қилинганида амброксол гидрохлоридини қондан тўқималарга тақсимланиши ўпкада фаол модданинг концентрацияси энг юқори бўлган ҳолда тезда ва яққол ифодаланган бўлади. Перорал қабул қилинганида тақсимланиш ҳажми 552 л ни ташкил этади. Терапевтик диапазонида қон плазмасида препаратнинг тахминан 90 фоизи оқсиллар билан боғланади.

Метаболизми ва чиқарилиши. Перорал қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 30 фоизи тизим олди метаболизми йўли билан чиқарилади. Амброксол гидрохлориди глюкуронизация ва дибромантранил кислотасига (дозанинг тахминан 10 фоизи) қадар парчаланиши йўли билан асосан жигарда метаболизмга учрайди. Маълумки, одам жигари микросомаларида амброксол гидрохлоридини дибромантранил кислотасига қадар метаболизмга учрашига CYP3A4 жавоб беради.

3 кунлик перорал қабул қилишда дозанинг тахминан 6 % ўзгармаган кўринишда чиқарилади, айни вақтда дозанинг тахминан 26% конъюгация шаклида сийдик билан чиқарилади.

Қон плазмасидан ярим чиқарилиши даври тахминан 10 соатни ташкил этади. Умумий клиренс буйрак клиренси билан бирга минутига 660 мл чегарасида бўлади, бу умумий клиренсдан 8% ни ташкил этади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида фармакокинетикаси. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда амброксол гидрохлоридини чиқарилиши камайган бўлади, бу қон плазмасида 1,3–2 марта юқорироқ даражани келтириб чиқаради. Амброксол гидрохлоридининг терапевтик диапазони етарлича кенг бўлганлиги туфайли, дозаларни ўзгартириш керак эмас.

Ёш ва жинс амброксол гидрохлориди фармакокинетикасига клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсирга эга эмас, шу сабабли дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Овқатланиш амброксол гидрохлоридининг биокираолишилигига таъсир кўрсатмайди.

 

Қўлланилиши

Бронхиал секрецияни бузилиши ва шиллиқ ҳаракатланишини кучсизланиши билан боғлиқ ўткир ва сурункали бронх-ўпка касалликларида секретор даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар бошқача буюрилмаган бўлса, Мукекс® препаратининг 15 мг/5 мл ли сиропини қуйидаги қабул қилиш тартиби тавсия этилади.

2 ёшгача бўлган болалар: суткада 2 марта 2,5 мл (1/2 чой қошиғида) (суткада 15 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).

2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: суткада 3 марта 2,5 мл (1/2 чой қошиғида)  (суткада 22,5 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: суткада 2-3 мартагача 5 мл (1 чой қошиғида) (суткада 30–45 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).

Катталарда ва 12 ёшдан катта бўлган болалар: суткада 3 марта 10 мл (2 чой қошиғида) (суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент)  дастлабки 2–3 кун давомида  ва суткада 2 марта 10 мл (2 чой қошиғида) (суткада 60 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент).

Зарурат бўлганида катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар учун терапевтик самараси дозани суткада 2 марта 20 мл гача ошириш билан (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига эквивалент) кучайтирилиши мумкин. Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болалар учун  юкори концентрацияли сироп тавсия этилади (Мукекс®, сироп, 30 мг/5 мл).

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини овқатланишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропи илова қилинадиган ўлчов стаканчаси ёрдамида ўлчаб олиниши мумкин.

Умуман олганда қўллаш давомийлиги бўйича чекловлар йўқ, аммо узоқ муддатли даволашни тиббий кузатув остида олиб бориш лозим.

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини шифокор билан маслаҳатлашмай 4–5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини қандли диабети бўлган пациентларда қўллаш мумкин, 5 мл сироп 1,225 г углеводларни сақлайди.

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропи алкоголь сақламайди.

Болалар

Препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин. 2 ёшгача бўлган болаларда шифокор кўрсатмасига биноан қўлланилиши керак.

 

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими ҳамда тери ва тери ости тўқималари томонидан: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, қичишиш, анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), бошқа юқори сезувчанлик реакциялари, эритема, Стивенс–Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) каби терини оғир шикастланишлари.

Нерв тизими томонидан: дисгевзия (таъм сезишни бузилиши).

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғиз бўшлиғида сезувчанликни пасайиши, қусиш, диарея, диспепсия, қоринда оғриқ, оғиз қуриши, қабзият, сўлак оқиши, томоқ қуриши.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан: ҳиқилдоқда сезувчанликни пасайиши, ринорея, диспноэ (юқори сезувчанлик реакцияси симптоми сифатида).

Сийдик ажратилиши тизими томонидан: дизурия.

Умумий бузилишлар: иситма, шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини амброксол гидрохлоридига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мукекс® препаратининг 15 мг/5 мл ли сиропи ва йўтални сусайтирувчи воситаларни бир вақтда қўлланилиши йўтал рефлекси сўндирилиши оқибатида шиллиқни жуда кўп миқдорда тўпланишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли бундай мажмуа фақат қўлланилишидан кутиладиган фойда ва хавф орасидаги нисбат шифокор томонидан баҳоланганидан кейингина қўлланилиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Амброксол гидрохлориди каби балғам кўчирувчи воситалар қўлланилиши билан боғлиқ Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) каби терини оғир шикастланишлари ҳақида жами бир нечта хабарлар келиб тушган. Уларни асосан асосий касалликни оғир кечиши ва/ёки бошқа препаратни бир вақтда қўлланилиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек Стивенс-Джонсон синдромининг ёки Лайелл синдромининг бошланғич босқичида пациентларда иситма, ринит, йўтал ва томоқда оғриқ каби хос бўлмаган гриппга ўхшаш симптомлар кузатилиши мумкин. Бундай симптомларда йўталга ва шамоллашга қарши препаратлар билан симптоматик даволашни янглиш ҳолда буюрилиши мумкин. Шу сабабли терини ёки шиллиқ қаватларни янги шикастланишлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун дарҳол мурожаат қилиш ва амброксол гидрохлориди билан даволашни тўхтатиш лозим.

Бронхиал моторика бузилганида ва шиллиқ секрецияси кучли бўлганида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликда) Мукекс® препаратининг 15 мг/5 мл ли сиропини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки амброксол гидрохлориди шиллиқ секрециясини кучайтириши мумкин.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган ёки оғир даражада жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини фақат шифокор билан маслаҳатлашилганидан кейин қўллаш лозим. Жигарда метаболизмга учраб, сўнгра буйраклар орқали чиқариладиган ҳар қандай модда каби амброксол гидрохлориди қўлланилганида оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда жигарда ҳосил бўладиган метаболитларни тўпланиши юз беради.

Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропи 5 мл да 1,225 г сорбит (максимал тавсия қилинган суткалик дозаси қўлланилганида 9,8 г га эквивалент) сақлайди. Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Препарат ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан кейин қўлланилганида ҳомилага зарарли таъсири аниқланмаган. Бироқ ҳомиладорлик даврида дориларни қабул қилиш вақтида умум қабул қилинган эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим. Айниқса ҳомиладорликнинг I уч ойлигида Мукекс® 15 мг/5 мл ли сиропини қўллаш тавсия этилмайди.

Эмизиш даври. Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига ўтади. Эмизиш даврида Мукекс®
15 мг/5 мл ли сиропини қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакциялар тезлигига таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги кунда дозани ошириб юборилишининг специфик симптомлари ҳақида хабарлар йўқ. Дозани ошириб юборилиши ва дориларни янглиш қўлланилиши ҳоллари ҳақидаги айрим якка хабарлардан маълум бўлган симптомлар тавсия этилган дозаларда амброксол гидрохлоридининг маълум ножўя таъсирларига мос келади ва симптоматик даволашни талаб қилади.

 

Чиқарилиш шакли

100 мл дан флаконларда. Ҳар бир флакон ўлчов станканчаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Флакон биринчи марта очилганидан кейин препаратни кўпи билан 4 ҳафта сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.