ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МУКОСАТ-БЕЛМЕД
MUCOSAT-BELMED
Препаратнинг савдо номи: Мукосат-Белмед.
Таъсир этувчи модда (ХПН): хондроитин сульфати (сhondroitin sulfate)
Дори шакли: капсулалар.
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: хондроитин сульфат натрий – 250 мг;
ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, картошка крахмали.
Қаттиқ желатин капсуланинг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, натрий лаурилсульфати.
Таърифи: 0 ўлчамли, оқ рангли, қаттиқ желатинли капсулалар.
Капсула ичидагиси – кукун ва оқдан сариқ тусли оч-сарғишдан кулранг тусли ранглигача бўлган гранулалар аралашмаси, ҳидсиз, гигроскопик. Капсулани ёки таблеткани шиша таёқча билан босилганида майдаланадиган устун кўринишидаги қалинлашишига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бошқа ностероид яллиғланишга қарши ёки ревматизмга қарши воситалар.
АТХ коди: М01АХ25.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Хондроитин сульфати – мукополисахарид тоғай компонентларининг биридир. У сувни юқори даражада боғлаб олиш хусусиятига эга эканлиги билан ажралиб туради, шу тариқа тоғайнинг механик ва таранглик хусусиятларини таъминлайди.
Дегенератив жараёнларда бўғимларда махсус литик ферментлар томонидан чақирилган тоғай тўқимасининг хондроитин сульфати заҳирасини камайиши кузатилади.
Хондроитин сульфати in vitro шароитларда тоғайни парчаловчи эластазани сусайтиради.
Хондроитин сульфатини экзоген тарзда юбориш метаболик мувозанатни тикланишига олиб келади.
Клиник самарадорлиги
Клиник тадқиқотларда хондроитин қўлланганда оғриқ хиссини йўқолиши ёки камайиши кўрсатилган ва бу кўпчилик ҳолларда бўғимларнинг харакатчанлигини яхшиланишига олиб келган.
Фармакокинетикаси
Ўртача терапевтик дозада бир марта ичга қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти – 3-4 соат, синовиал суюқликда – 4-5 соат. Биокираолишлиги – 13%. Буйрак орқали 24 соат давомида чиқарилади.
Қўлланилиши
Чаноқ-сон ва тизза бўғимларининг дегенератив-дистрофик касалликларида оғриқ синдромини камайтириш учун симптоматик даволаш комплекс даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга: катталар учун 2 капсуладан (2х250 мг) кунига 2 марта (суткалик доза 1000 мг). Капсула кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади.
Даволаш крсининг давомийлиги – 4-5 ҳафта. Такрорий курс – 6 ойдан кейин ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, қон кетишларига мойиллик, тромбофлебитлар, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтда эмизишни тўхтатиш керак);
18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Мукосат-Белмед капсулаларини қабул қилиш фонида ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллашга бўлган эҳтиёж камайиши мумкин.
Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсири кучайиши мумкин, бу, бирга қўлланганида қон ивиши кўрсаткичларини тез-тез назорат қилишни талаб этади.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қабул қилинганида клиник самараси аста секин намоён бўлади, аммо даволаш курси тугаганидан кейин бир неча ойлар давомида узоқ сақланади. Зўрайишларни олдини олиш мақсадида такрорий даволаш курсларини ўтказиш тавсия этилган.
Аллергик реакцияларда даволашни тўхтатиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтда эмизишни тўхтатиш керак).
Автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари тўғрида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур-уяли ўрамларда. Икки, уч контур-уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Стационарлар учун ўрами: 150 контур ўрамлар мувофиқ сондаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон коробкага жойланган.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган, 25оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.