📜 Инструкция по применению Мукалтин
💊 Состав препарата Мукалтин
✅ Применение препарата Мукалтин
📅 Условия хранения Мукалтин
⏳ Срок годности Мукалтин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МУКАЛТИН

MUCALTIUM

 

Препаратнинг савдо номи: Мукалтин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Доривор алтей ўтининг экстракти&

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалари: мукалтин – 0,05 г (доривор алтей ўтининг экстракти), 8,0% дан кам бўлмаган тикловчи моносахаридлар йиғиндиси ва 50,0% дан кам бўлмаган полисахарид комплексини сақловчи қуруқ экстракт;

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати – 0,087 г, вино кислотаси – 0,160 г, кальций стеарати – 0,03 г, таблетка массаси – 0,300 г.

Таърифи: думалоқ, яссицилиндрик шаклли, фаска ва рискали оч-кулрангдан то жигаррангроқ-кулранг рангли тўқроқ ва очроқ доғли, кучсиз ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ўсимликдан олинадиган балғамни кўчирувчи восита

АТХ коди: R05CA.

Фармакологик хусусиятлари

Мукалтин доривор алтей ўтининг полисахаридлари аралашмасини сақлайди. Балғам кўчирувчи хусусиятларга эга. Рефлектор рағбатлантириш хусусияти туфайли ҳилпилловчи эпителий фаоллиги ва нафас бронхиолаларнинг перистальтикасини кучайтириши билан бирга, бронхиал безларнинг секрециясини оширади.

Қўлланилиши

Юқори қовушқоқликка эга бўлган қийин ажралувчи балғам ҳосил бўлиши билан бирга кечувчи нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини (трахеобронхит, ўпкаларнинг сурункали касаллиги, бронхоэктатик касаллиги, пневмония, ўпка эмфиземаси, пневмокониоз) – мажмуавий даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, 1-2 таблеткадан кунига 2-3 марта овқат қабул қилишдан олдин. Болаларга таблеткани 1/3 стакан илиқ сувда эритиб бериш мумкин. Даволаш курси – 7-14 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда – диспептик кўринишлар кузатилиши мумкин

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларидан биронтаси чуқурлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларини сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда буюрилиши мумкин.

Препаратни кодеин сақловчи ва бошқа йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки бу суюлтирилган балғамнинг ажралиб чиқиши қийинлаштиради.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида шифокорнинг тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Препаратни қўллаш алоҳида диққатни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари (автотранспортни бошқариш, ҳаракатланаётган механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) ни бажаришга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши ҳоллари қайд қилинмаган.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 50 мг дан. 10 таблеткадан контур уяли ёки уясиз ўрамда. 200 контур уяли ёки уясиз ўрам тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ёки картон яшикка жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.