ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МУМИЁ-LIK
MUMIYO-LIK
Препаратнинг савдо номи: Мумиё-Lik
Таъсир этувчи модда (ХПН): тозаланган мумиё
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Тозаланган мумиё – 150,0; кунгабоқар мойи (рафинирланган) – 400 мг массани олиш учун етарли миқдорда.
Таърифи: овал ёки думалоқ шаклли, эгилувчан юмшоқ желатинли капсулалар, капсула ичидаги жигарранг рангли ўзига ҳос ҳидли мойли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерацияси рағбатлантирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Мумиё табиий биостимулятор сифатида шарқ табобатида уч мингдан кўпроқ йилдан бери маълум. Мумиё келиб чиқиши табиий бўлган маҳсулот ҳисобланади ва биоорганик минерал бирикмалардан микро- ва макроэлементлардан, аминокислоталардан В ва Р гуруҳи витаминлардан, стероидлардан, полифенол бирикмалардан ташкил топган. Мумиё фаол биостимулятор сифатида регенератор хусусиятларга эга, айниқса суяк тўқимасига нисбатан, синишларда суяк тўқимасини битишини, эски жароҳатларда ва остеомиелитда суяк тўқимасини ўсишини тезлаштиради. У шунингдек яллиғланишга қарши, антисептик, иммунитетни рағбатлантирувчи, умумий мустаҳкамловчи ва тонусни оширувчи таъсирларга эга.
Қўлланилиши
Мумиё айниқса, секин консолидацияланиш билан кечадиган суяк синишларда, остеомиелитларда, сурункали бронхитларда (шу жумладан обструктив), меъда ва ўн икки бармоқли ичакни яра касаллигида регенерацияни тезлаштириш учун қўлланади. Мумиё капсулаларини шунингдек организмни бактериал инфекциялардан ва ташқи муҳитни бошқа омилларидан химоялаш мақсадида, умумий мустаҳкамловчи ва тонусни оширувчи восита сифатида ҳам қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Мумиёни ичга 1 капсуладан 3 марта: эрталаб-оч қоринга, тушликда-овқатдан 1 соат олдин, кечқурун-овқатдан кейин 1-2 соатдан сўнг, уйқудан олдин буюрилади. Капсулаларни сут, асал ёки сув билан қўлланилгани маъқул. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади. Зарур бўлганда 10 кундан кейин даволаш курсини даволовчи шифокорни кузатуви остида қайтариш мумкин. Касалликни характери ва оғирлигига кўра 1-5 курслар (синишларда ва остеомиелитларда камида 2 курс) буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, яққол нафас ёки юрак етишмовчиликда. Мумиё капсулаларини жуда юқори артериал қон босимида, турли яққол қон кетиш даврида, гемофилияда, ҳомиладорлик даврида ва эмизикли аёлларда, 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмайди.
Махсус кўрсатмалар
Гипертония, гемофилияда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Капсулалар. 10 капсуладан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин босма лакланган фольгали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.