ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РАПИТУС
RAPITUS
Препаратнинг савдо номи: Рапитус
Таъсир этувчи модда (ХПН): леводропропазин
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар 5 мл сақлайди:
фаол модда: леводропропизин – 30 мг;
ёрдамчи моддалар: 5,0 мг натрий сахаринати, 2500,0 мг суюқ сорбитол, 25,0 мг натрий кармеллоза, 6,5 мг натрий метилгидроксибензоати, 1,0 мг натрий пропилгидроксибензоати, 20,0 мг лимон кислотаси моногидрати, 0,5 мг “Ponceau 4R supra” бўёвчиси, 0,005 мл «Orange sweet №1» ароматизатори, 0,005 мл «Mixed Fruit RSV» ароматизатори, тозаланган сув q.s. 5 мл гача.
Таърифи: қизғиш рангли, хушбўй сиропсимон суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: йўталга қарши восита.
АТХ коди: R05DB27
Фармакологик хусусиятлари
Леводропропизин (S(-)3-(4-phenyl-piperazin-1-yl)-propane-1,2-diol, DF 526), дропропизин-нинг изомери ҳисобланади. Леводропропизин бета-адренергик, мускарин ва опиат рецепторлар билан боғланмайди, Н1-гистамин ва альфа-адренергик рецепторларга аффинликка эга эмас. Леводропропизин марказий нерв тизимига камроқ намоён бўлувчи самара кўрсатади, юрак- қон томир ва нафас фаолиятига таъсир кўрсатмайди ва қарамлик чақирмайди. Седатив таъсири жуда кучсиз. Леводропропизин сезувчи нервларнинг периферик охирларини рағбатлантирилишини тормозлаш ва йўтал рефлексига жалб қилинган нейропептидларни модуллаш йўли билан йўтални бостиради. Бунда спирометрик параметрларни, бронхиал секретнинг реологик хусусиятларини ва цилиар фаолликни ўзгартирмайди.
Фармакокинетикаси
Леводропропизин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 40-60 минут ўтгач эришилади. Модда организмда яхши тақсимланади. Ярим чиқарилиш даври 1-2 соатни ташкил қилади. Асосан сийдик билан ўзгармаган ҳолда ва гидрокси-метаболити кўринишида чиқарилади. 48 соатдан кейин метаболитининг миқдори юборилган дозанинг тахминан 35% ни ташкил қилади.
Қўлланилиши
Фарингит, ларингит, ўткир трахеит ва трахеобронхит, грипп, бронхопневмония, сурункали обструктив бронхит, бронхиал астма, ўпка эмфиземаси, ўпка ўсмаси, нафас йўлларининг аллергик ва инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги қуруқ балғамсиз йўтал (симптоматик даволаш) да қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 10 мл сироп (бир тўла ўлчов қалпоқча) кунига уч марта, дозалар орасидаги камида 6 соатли интервал билан қабул қилинади.
12 ёшгача бўлган болаларга педиатрик доза 1 мг/кг кунига уч мартагача, максимал кундузги доза 3 мг/кг.
Ёш | Тана вазни (кг) | Доза (мг/мл) | Бир марта қабул қилинадиган сиропнинг миқдори |
1 ёш | 9-10 кг | 9-10 мг/1,5-1,6 мл | ⅓ чой қошиқ |
2-3 ёш | 11-15 кг | 11-15 мг/2-2,5 мл | ½ чой қошиқ |
4-6 ёш | 16-20 кг | 16-20 мг/2,5-3,0 мл | ½ чой қошиқ |
7-12 ёш | 21-32 кг | 21-32 мг/3,5-5,0 мл | 1 чой қошиқ |
Даволаш давомийлиги: даволаш йўтал йўқолгунича давом эттирилади, максимум 7 кун. Лекин, агар 4-5 кундан кейин йўтал тўхтамаса, сабабини аниқлаш ва мувофиқ даволашни давом эттириш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, меъдада дискомфорт ҳис қилиш, диарея, чарчоқлик, уйқучанлик, бош айланиши, бош оғриғи, юракни тез уриши кузатилиши мумкин. Аллергик реакциялар: тери тошмалари якка ҳолларда кузатилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- пациентда ушбу воситага маълум бўлган ёки мумкин бўлган юқори сезувчанлик;
- балғамни ҳаддан зиёд ажралиши;
- мукоцилиар фаолиятни пасайиши (Картагенер синдроми, цилиар дискинезия);
- жигар фаолиятини яққол бузилиши;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Клиник синовлар вақтида бензодиазепинлар билан ўзаро таъсири кузатилмаган, лекин бир вақтда седатив препаратлар қабул қилинганида, леводропропизинга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Махсус кўрсатмалар
Жиддий буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 35 мл дан кам) бўлган пациентларда хавф/фойда нисбати аниқланганидан кейин эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини ҳайдовчиларида ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўлланади (уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин).
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: тахикардия пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш, суюқликни парентерал юбориш ва бошқа симптоматик чоралар.
Чиқарилиш шакли
Сироп 120 мл тилла рангли буралувчи қопқоқ ва полиэтилен тиқинли, зичлиги юқори жигарранг рангли полиэтилен флаконда, 2,5; 5; 10 мл белгили тиниқ пластик ўлчов қалпоқча ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан паст ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.