ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ
Курантил® N 25 мг
плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
дипиридамол
Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиб қолиши мумкин.
- Агар Сизда кейинчалик саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
- Бу дори препарати фақат Сизга ёзиб берилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Уни қабул қилиш уларга зарар келтириши мумкин, ҳатто агар касаллик симптомлари Сизники билан бир хил бўлса ҳам.
- Бирон бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида, шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларига ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақанинг мазмуни:
- Курантил® N 25 ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Курантил® N 25 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билиш керак
- Курантил® N 25 ни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- Курантил® N 25 ни қандай сақлаш керак
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- Курантил® N 25 ўзи нима ва у нима учун қўлланади
Курантил® N 25 тромбоцитлар агрегациясига тормозловчи таъсир кўрсатади ва микроциркуляцияни яхшилайди. Препарат қон томирларни кенгайтирувчи енгил таъсир кўрсатади ва иммун тизимини фаоллаштиради.
Курантил® N 25
- бош мияда қон айланишини ишемик типдаги бузилишларини даволаш ва олдини олиш учун
- дисциркулятор энцефалопатияда
- артериал ва веноз тромбозни, шу жумладан унинг асоратларини олдини олиш учун
- юрак клапанларини протезлаш операциясидан кейинги тромбоэмболияни олдини олиш учун
- асоратланган ҳомиладорликда йўлдош етишмовчилигини олдини олиш учун
- микроциркуляцияни бузилишларида мажмуавий даволаш доирасида
- интерферон ва иммуномодуляторнинг стимулятори сифатида грипп ва респиратор йўлларнинг ўткир инфекцияларида даволаш ва олдини олиш учун қўлланади
- Курантил® N 25 препаратини қабул қилишдан олдин нималарни билан керак
Курантил® N 25 ни қўллаш мумкин эмас:
- дипиридамол ёки ушбу дори препаратининг ҳар қандай бошқа компонентларига (6.1.-бўлимда келтирилган) аллергия бўлганида
- яқинда ўтказилган миокард инфарктидан кейин
- агар Сизда ностабил стенокардия бўлса
- агар Сизда коронар артерияларининг тарқоқ стеноз чақирувчи атеросклерози ўрин тутса
- агар Сизда субаортал стеноз бўлса
- агар Сизда декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги ўрин тутса
- агар Сизда артериал гипотензия, коллапс бўлса
- агар Сизда юрак ритмини оғир бузилишлари ўрин тутса
- агар Сизда геморрагик диатез бўлса
- агар Сизда қон кетишига мойиллиги бўлган касалликлар (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси ва бошқалар) бўлса.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Курантил® N 25 препаратини қабул қилишдан олдин маслаҳат учун шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
Болалар
Клиник қўллаш тажрибаси етарлича бўлмаганлиги туфайли, Курантил® N 25 препаратини 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.
Курантил® N 25 препаратини бошқа дори препаратларини қўлланилиши
Агар ҳозирги вақтда Сиз қабул қилаётганлар/қўллаётган, қабул қилган/яқин ўтмишда қўллаган ёки ҳар қандай бошқа дори воситаларини қабул қилган/қўллаган бўлсангиз, бу ҳақида шифокор ёки дорихона ходимига хабар беринг.
Агар Сиз қуйидаги дори воситаларидан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорни ёки дорихона ходимини огоҳлантириш тавсия этилади,
- Артериал босимни пасайтириш учун дори препаратлари
- Ксантин ҳосилалари (масалан, кофе ва чой таркибидаги моддалар)
- Ацетилсалицин кислотаси (аспирин) ёки клопидогрел (қонни суюлтириш учун)
- Варфарин ёки қон ивишини бартараф этувчи бошқа дори препаратлари
- Холинэстераза ингибиторлари (мушак кучсизлигида қўлланадиган восита)
- Антацид препаратлар (диспепсияда қўлланадиган восита)
- Аденозин (юрак касалликларида ёки кардиологик текширувларда қўлланадиган восита)
- Дигоксин (юрак касалликларида қўлланадиган восита)
- Флударабин (лейкознинг айрим турларида қўлланадиган восита)
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликда ёки эмизишда, шу жумладан эҳтимол ёки режалаштирилган ҳомиладорликда ушбу препаратни қўллашдан олдин маслаҳат учун шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.
Ҳомиладорликда ва эмизишда Курантил® N 25 ни фақат хавф ва фойда нисбати шифокор томонидан синчков баҳолангандан кейингина қўллаш мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири
Курантил® N 25 тўғри қўлланганида ҳам автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишга билвосита таъсир қилиши мумкин, чунки қон босимини тушиб кетиши натижасида реакция бузилиши мумкин.
Курантил® N 25 лактоза сақлайди
Ушбу дори препарати лактоза сақлайди. Агар Сизда қанднинг бирон бир турларини ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- Курантил® N 25 ни қандай қабул қилиш керак
Доимо ушбу дори препаратини даволовчи шифокор тавсияларига мувофиқ қабул қилинг. Агар Сиз нимагаадир ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорга ёки дорихона ишчисига мурожаат қилинг.
Тавсия этиладиган доза:
Тромбоцитлар агрегацияси камайиши учун суткада 75-225 мг (Курантил® N 25 плёнка қобиқ билан қопланган препаратининг 3-9 таблеткалари), дипиридамолни бир қанча қабулга тақсимланган қабул қилиш тавсия этилади. Оғир ҳолатларда дипиридамолнинг дозаси суткада 600 мг гача оширилиши мумкин.
Бош мияда қон айланишини бузилишини олдини олиш ва даволаш учун Курантил® N 25 плёнка қобиқ билан қопланган препаратини суткада 3-6 марта (225-450 мг дипиридамол) қабул қилиш тавсия этилади.
Дипиридамолнинг максимал дозаси 450 мг ни ташкил қилади (Курантил® N 25 плёнка қобиқ билан қопланган препаратнинг 18 таблеткасига тўғри келади) грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекцияларни олдини олиш учун, айниқса эпидемия вақтида, қуйидагича қабул қилиш тартиби тавсия этилади: суткада 50 мг дипиридамол (Курантил® N 25 плёнка қобиқ билан қопланган препаратининг 2 таблеткаси) 7 кунда 1 марта 4-5 ҳафта давомида қабул қилинади.
Респиратор вирусли инфекицялар билан тез-тез касалланувчи пациентларда қайта касалланишда олдини олиш учун, Курантил® N 25 ни қуйидагича қабул қилиш тавсия этилади:
суткада 100 мг дипиридамол (Курантил® N 25 плёнка қобиқ билан қопланган препаратнинг 2 таблеткасидан 2 марта) 8-10 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта қабул қилинади.
Болаларда қўлланилиши
12 ёшдан кичик болаларга Курантил® N 25 препаратини қўллаш тажрибаси етарлича бўлмаганлиги учун тавсия этилмайди.
Қўллаш усули
Даволашни аста-секин ўсиб борувчи дозадан бошлаш керак, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткаларни эса, синдирмасдан, оч қоринга, суюқлик билан қабул қилиш керак.
Даволаш давомийлиги ва доза индивидуал эҳтиёж ва ўзлаштираолинишига қараб белгиланади.
Даволаш давомийлиги
Курантил® N 25 узоқ даволаш учун тўғри келади.
Агар Сиз Курантил® N 25 препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Агар Сиз ушбу препаратни керагидан ортиқ миқдорини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол даволовчи шифокорга ёки шифохонага мурожаат қилинг. Ҳатто ўрамида таблеткалар қолмаган бўлса ҳам, ўзингиз билан дори препаратининг ўрамини олиб олинг.
Агар Сиз Курантил® N 25 ни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар дозани қўлламанг.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича кейинчалик саволлар пайдо бўлса, шифокорингизга ва дорихона ходимига мурожаат қилинг.
- БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Ҳар қандай воситалар каби ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада ҳам пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Курантил® N 25 препаратии терапевтик дозаларда қўлланганида, одатда кутилмаган дори реакциялари енгил ва ўткинчи характерга эга.
Баъзида қусиш, ич кетиши, шу жумладан бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриғи (шу жумладан қон томирларини ўзгариши оқибатидаги бош оғриғи) ва мушакларда оғриқ ўрин тутиши мумкин. Одатда бу ножўя самаралар Курантил® N 25 препарати узоқ муддат қўлланганида йўқолади.
Курантил® N 25 ўзининг потенциал қон томирларни кенгайтирувчи таъсири натижасида юқори дозаларда қон босимини пасайишини, қизиб кетиш ҳисси ва юрак уришини тезлашишини, айниқса қон томирларни кенгайтирувчи бошқа воситаларни қабул қилувчи шахсларда чақириши мумкин.
Қисқа вақтли тери тошмалари ва эшакеми типидаги юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкин. Якка ҳолларда жарроҳлик аралашувлари вақтида ёки ундан кейин қон кетишга юқори мойиллик кузатилган.
Дипиридамол ўт пуфаги тошлари таркибида бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.
Қуйидаги ножўя таъсирларнинг якка ҳоллари қайд этилган:
- юрак ишемик касаллигини зўрайиши
- стенокардия
- миокард инфаркти.
Ножўя таъсирлари ҳақида маълумотлар
Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада таърифланмаган ҳар қандай ножўя таъсирларга тааллуқлидир. Сиз ножўя таъсирлар ҳақида, шунингдек бевосита «Берлин–Хеми АГ» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига: Тошкент шаҳри, 100015, Афросиёб кўчаси, 12-уй (бизнес-маркази) манзилига хабар беришингиз мумкин. Ножўя таъсирлар ҳақида хабар берган ҳолда Сиз мазкур дори препаратининг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот тўплашга ёрдам беришингиз мумкин.
- Курантил® N 25 қандай сақланади
Ушбу дори воситасини болалар олаолмайдиган жойда сақлаш керак.
Яроқлилик муддати: 3 йил.
Ушбу дори воситасини тахланадиган картон қутида ва шиша флакон этикеткасидаги “годен до” сўзларидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ҳеч қандай дори препаратларни канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Кераксиз дори препаратини қандай утилизация қилиш бўйича дорихона ходими билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
Курантил® N 25 препаратининг таркиби
Препаратнинг таъсир этувчи моддаси дипиридамол ҳисобланади.
Қобиқ билан қопланган бир таблеткада 25 мг дипиридамол сақланади.
Бошқа компонентлар: маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, крахмал гликолятининг натрийли тузи, желатин, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, гипромеллоза, тальк, макрогол 6000, титан диоксиди (Е 171) ва хинолин сариғи (Е 104), симетикон эмульсияси
Курантил® N 25 препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси
Яссицилиндрик, думалоқ, плёнка қобиқ билан қопланган сариқ рангли, деярли ясси параллел юзали таблеткалар.
Курантил® N 25 полиэтилен қобиқли 30 мл ли рангсиз шиша флаконлар жойланган қутиларда чиқарилади.
Бир оригинал ўрамда 120 қобиқ билан қопланган таблеткалар сақланади.
Дори воситаси рецепт бўйича берилади.