📜 Инструкция по применению L-лизин эсцинат
💊 Состав препарата L-лизин эсцинат
✅ Применение препарата L-лизин эсцинат
📅 Условия хранения L-лизин эсцинат
⏳ Срок годности L-лизин эсцинат

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

L-ЛИЗИН ЭСЦИНАТ

L-LYSINE AESCINAT

Препаратнинг савдо номи: L-лизин эсцинат

Таъсир этувчи модда (ХПН): лизин (lysine)

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1 мг L-лизина эсцинат 100% моддага қайта ҳисоблаганда;

ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, пропиленгликоль, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: вазопротекторлар. Капиллярларни барқарорлаштирувчи воситалар.

АТХ коди: С05СХ

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Препарат яллиғланишга қарши, шишларга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Эсцин лизосомал гидролазаларнинг фаоллигини пасайтиради, бу капиллярлар деворида ва бириктирувчи мукополисахаридларни парчаланишини олдини олади, уларни ўраб олади, шу билан бирга ўтказувчанлиги юқори томир-тўқималарни нормаллаштиради ва антиэкссудатив (шишларга қарши), яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи  таъсир кўрсатади. Препарат қон томирларнинг тонусини оширади, иммунитетни мувофиқлаштирувчи ва гипогликемик самара намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Посттравматик, интра- ва операциядан кейинги турли жойдаги шишларни мажмуавий даволаш таркибида: бош ва орқа миянинг оғир шишлари, шу жумладан бош суяги ички қон қуйилишлари, бош мия ички босимини ошиши, шишиш кўринишлари; бош мия қон айланишини сурункали бузилиши ва вегето-томирли дистонияда ликвор-венозли бузилишлар; таянч-ҳаракат аппаратини  жалб қилинган қон билан таъминланишини локал бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечадиган юмшоқ тўқималарнинг шиши; умуртқа поғонаси, гавда, оёқ-қўлларнинг шиш-оғриқ синдроми; шиш-яллиғланиш синдроми билан кечувчи ўткир тромбофлебитда оёқларнинг веноз қон айланишини оғир бузилишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат қатъий вена ичига (артерия қон томирига юборилмасин!) 5-10 мл суткалик дозада секин юборилади. Вена ичига томчилаб юбориш тавсия этилган. Инфузион эритма тайёрлашда L-лизина эсцинат натрий хлориднинг 15-50 мл 0,9% ли эритмасида эритилади.

Беморни ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда (ўткир бош мия жароҳатлари, интра- ва операциядан кейинги шишиш кўринишлари бўлган бош ва орқа мия шишлари, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг катта жароҳатлари натижасида катта ўлчамли шишлик) суткалик дозани 2 юборишга бўлиб 20 мл гача оширилади.

Катталар учун максимал суткалик доза – 25 мл ни ташкил этади.

Болаларда бир марталик доза: 1-5 ёш – 1 кг тана вазнига 0,22 мг; 5-10 ёш – 0,18 мг/кг; 10 ёш ва ундан катталарга – тана вазнига 0,15 мг/кг L-лизина эсцинатни ташкил қилади. Препарат суткада 2 марта юборилади.

Даволаш курсининг давомийлиги – беморнинг ҳолати ва даволашни самарадорлигига қараб      2 кундан 8 кунгачани ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Алоҳида пациентларда эсцинга нисбатан индивидуал юқори сезувчанликда қуйидаги ножўя таъсирлар юзага чиқиши мумкин:

аллергик реакциялар: тери тошмаси (папулёз, петехиал, эритематоз), қичишиш, терини гиперемияси, гипертермия, эшакеми, якка ҳолларда – Квинке шиши, анафилактик шиш;

марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезия, якка ҳолларда – лапанглаб юриш, мувозанатни бузилиши, қисқа муддатли ҳушни йўқотиш;

жигар ва билиар тизими томонидан: трансаминаза ва билирубин даражасини ошиши;

меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, якка ҳолларда – қусиш, диарея, қоринда оғриқ;

юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, артериал гипертензия, тахикардия, кўкрак қафасида оғриқ;

нафас аъзолари томонидан: якка ҳолларда – ҳаво етишмаслик ҳисси, ҳансираш, бронхообтрукция, қуруқ йўтал;

маҳаллий реакциялар: вена ичига юбориш мобайнида ачишиш ҳисси, флебит, юборилган жойда оғриқ ва шиш;

бошқалар: умумий ҳолсизлик, эт увушиши, қизиб кетиш ҳисси, белда оғриқ, кўп терлаш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– L-лизина эсцинатга ва/ёки препаратни бошқа компонентига юқори сезувчанлик;

– қон кетишини фаол давом этиши, бунда гемодинамика нотурғун кечади;

– буйрак функциясини оғир бузилиши;

– жигар функциясини оғир бузилиши;

– ҳомиладорлик;

– эмизиш даври;

– 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

L-лизина эсцинат билан даволашда кўрматмаларга мувофиқ бошқа дори воситалари (яллиғланишга қарши, оғриқсизлантирувчи, антибактериал) ни буюриш мумкин. Нефротоксикликни ошиши мумкинлиги туфайли препаратни аминогликозидлар билан бир вақтда қўллаш керак эмас. L-лизина эсцинатни буюришдан олдин ўтказилган узоқ муддатли антикоагулянтлар билан даволаш ҳолларида ёки зарурат бўлганида L-лизина эсцинат ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида охиргининг дозасини тузатиш (дозани камайтириш) ва протромбин индексининг назоратини ўтказиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Гепатохолецистити бўлган алоҳида беморларда препарат буюрилганида трансаминаза ва билирубин (эркин францияси) фаоллигини қисқа муддатли ошиши кузатилиши мумкин, бу беморлар учун хавф туғдирмайди ва препаратни бекор қилиш талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).

 

 

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти

Ҳозирги вақтда хабарлар йўқ, бироқ препаратни қўллаганда нерв тизими томонидан тахмин қилинган ножўя реакциялар ривожланишини мумкинлигини инобатга олиш керак.

Болалар

1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: қизиб кетиш, тахикардия, меноррагия, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, эпигастрияда оғриқ.

Даволаш: симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

5 мл дан ампулада. 5 ампуладан плёнка билан қопланган блистерда. 2 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампула скарификатори билан бирга қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.