📜 Инструкция по применению Левкарнин-LP
💊 Состав препарата Левкарнин-LP
✅ Применение препарата Левкарнин-LP
📅 Условия хранения Левкарнин-LP
⏳ Срок годности Левкарнин-LP

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВКАРНИН-LP

LEVCARNIN-LP

 

Препаратнинг савдо номи: Левкарнин-LP

Таъсир этувчи модда (ХПН): левокарнитин

Дори шакли: 5 мл дан инъекция учун эритма.

Таркиби:

Ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: левокарнитин – 1 г;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси – q.s.,  инъекция учун сув 5 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималарнинг метаболизми ва энергия билан таъминланишини яхшиловчи препарат.

АТХ коди: А16АА01

Фармакологик хусусиятлари

Левкарнин-LP – метаболик жараёнларини мувофиқлаштирувчи восита. L-карнитин (В гуруҳи витаминларига яқин бўлган табиий модда) моддалар алмашинуви жараёнларида, цитоплазмадан ҳужайра мембраналари орқали митохондрияларга, ёғ кислоталарни  ўтказувчиси сифатида иштирок этади, у ерда бу кислоталар оксидланади (бета-оксидланиш) ва катта миқдордаги метаболик энергияни (АТФ шаклида) ҳосил қилади. L-карнитин нерв тўқималарини шикастловчи омиллар (гипоксия, жароҳат, интоксикация ва бошқалар) нинг таъсирига нисбатан чидамлигини оширади, кетокислоталарни ҳосил бўлишини ва анаэроб гликолизни сусайтиради, лактатацидоз даражасини камайтиради. Препарат қоннинг ишқорий заҳирасини тўлдиради, церебрал гемодинамиканинг ауторегуляциясини тикланишига ва шикастланган соҳани қон билан таъминланишини яхшиланшига ёрдам беради, шикастланиш ўчоғида репаратив жараёнларни тезлаштиради ва анаболик таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилгандан кейин 3 соатдан сўнг қондан деярли тўлиқ чиқарилади. Жигар ва миокардга осон ўтади, скелет мушакларига эса – секинроқ ўтади. Буйраклар орқали асосан ацил эфирлари кўринишида чиқарилади (24 соат ичида 80% дан ортиғи чиқарилади).

Қўлланилиши

Катталарда ва болаларда бирламчи ва иккиламчи карнитин танқислигини даволаш учун қўлланади.

Гемодиализда бўлган беморларда иккиламчи карнитин танқислиги.

Узоқ вақт гемодиализда бўлган қуйидаги ҳолатлари:

  1. Оғир ва турғун мушак спазмлари ва/ёки диализ вақтида гипотензия ҳолатлари,
  2. Ҳаёт сифатига кучли салбий таъсир чақирувчи ҳолдан тойиш,
  3. Скелет мушакларни кучсизликки ва/ёки миопатия,
  4. Кардиомиопатия,
  5. Уремияда даволаб бўлмайдиган ёки эритропоэтиннинг юқори дозаларини талаб қилувчи анемия,
  6. Тўйиб овқат емаслик оқибатида мушак массасини йўқотиши бўлган пациентларда гумон қилинган иккиламчи карнитин танқислиги қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни вена ичига томчилаб секин ёки оқим билан (2-3 минут давомида) юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, мушакларнинг заифлиги (уремияси бўлган пациентларда) кузатилиши мумкин. Тез юборилганида (минутига 80 томчи ва ундан ортиқ) вена бўйлаб юбориш тезлиги пасайтирилганида ўтиб кетувчи оғриқ пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштиролмаслик, ҳомиладорлик, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (ҳозирги вақтда препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллаш мумкинлиги ва уни хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бу дори воситасини седатив воситалари, транквилизаторлар, антидепрессантлар, нейролептиклар, барбитуратлар ва алкогол билан эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай мажмуа бир ўзи алоҳида ишлатилариган препаратларнинг таъсири туфайли кучли седатив самара (уйқучанлик) чақириши мумкин. МАО ингибиторлари билан бирга қўлланмаслиги лозим.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни инсулин ёки ҳар қандай перорал гипогликемик препаратларни қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда буюриш глюкоза утилизациясини яҳшиланиши туфайли, гипогликемияга олиб келиши мумкин. Бундай субъектларда гипогликемик препаратлар билан даволашни зудлик билан мувофиқлаштириш талаб қилинган бўлса, плазмада глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш керак.

Левокарнитинни перорал қабул қилиш хавфсизлиги ва самарадорлиги Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда баҳоланмаган. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши ёки буйрак етишмовчилигининг терминал босқичидаги пациентларда, диализда бўлган пациентларда левокарнитинни сурункали перорал юқори дозаларда қабул қилиш одатда сийдик билан чиқариладиган потенциал захарли метаболитлар триметилтриамин (ТМА) ва триметиламин-N-оксид (ТМАО) тўпланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолат левокарнитинни вена ичига юборилгандан кейин кузатилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Левокарнитиннинг дозасини ошириб юборилишидаги унинг токсиклиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Препаратнинг билан дозасини ошириб юборилиши тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Препарат 5 мл дан қаҳрабо рангли синдириш чизиғи бўлган ампулада.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали пластик контур уяли ўрамга жойланади. Бир пластик контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутили пеналга жойланади.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор кўрсатмаси бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.