ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭССЕНЦИАНИК
ESSENSIANIK
Препаратнинг савдо номи: ЭссенциаНИК
Таъсир этувчи модда (ХПН): Мажмуавий препарат.
Чиқарилиш шакли: Капсулалар.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: Фосфолипидлар – 65 мг (ППЛ-400 липоид шаклида – 84,4 мг), тринатрий глицирринизати – 35 мг.
Ёрдамчи моддалар: асалари муми, тозаланган кунгабоқар ёғи.
Капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, тозаланган сув, натрий бензоати Е-211, титан диоксиди Е-171, темир III оксиди Е-172, темир II оксиди Е-172, темир II, III оксиди Е-172
Таърифи: Овал шаклли, чокли, эгилувчан, тиниқ бўлмаган, оч-жигарранг рангли юмшоқ желатин капсулалар.
Капсула ичидаги: оч сариқдан тўқ сариқ ранглигача бўлган суртмасимондан янада зичроқ консиcтенцияли ўзига хос ҳидли бир хил масса. Сақланганида капсула ичидагисини қаватларга ажралишга йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Мажмуавий препарат. Мембранани барқарорлаштирувчи, гепатопротектор ва вирусларга қарши таъсир кўрсатади.
Фосфатидилхолин (фосфолипидларнинг асосий таъсир этувчи моддаси) ҳужайра ва ҳужайра ички мембраналарнинг таркибий элементи хисобланади, цитопротектор таъсирини кўрсатиб, шикастланишда уларнинг тузилишини ва фаолиятини тиклаш қобилиятига эга. Оқсил ва липид алмашинувини нормаллаштиради, гепатоцитлар томонидан ферментлар ва бошқа фаол моддаларни йўқотилишини олдини олади, жигарнинг детоксикацияловчи фаолиятини тиклайди, бириктирувчи тўқимани хосил бўлишини ингибирлайди, жигар циррози ва фиброзни пайдо бўлишини хавфини камайтиради.
Глицирринизатлар (глициррин кислотаси ва унинг тузлари) яллиғланишга қарши таъсирга эга, интерферонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш, фагоцитозни ошириш, табиий киллер-ҳужайраларни фаоллигини ошириш ҳисобига жигарда ва бошқа аъзоларда вирусларни репродукциясини пасайтиради. Антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсир кўрсатади. Жигарни ноинфекцион шикастланишида яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсир кўрсатиб эндоген глюкокортикостероидларнинг таъсирини кучайтиради.
Терини шикастланишларида компонентларининг мембрана барқарорлаштирувчи ва яллиғланишга қарши самараси ҳисобига жараённи тарқалишини чегаралайди ва касалликни регрессига ёрдам беради.
Глицирризинатлар одам лимфоцитлари культурасида антитела ишлаб чиқишини, Т- ва В- лимфоцитлари пролиферациясини, γ-интерферонларни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, макрофаглар фагоцитозини ва лизоцимларни фаоллигини кучайтиради, антитела титрини оширади. Шунингдек глицирризинатларни интерлейкин-2 секрециясига рағбатлантирувчи самараси ҳам қайд қилинган.
Фармакинетикаси
Сўрилиши: Ичга қабул қилингандан кейин препаратнинг компонентлари бутун молекула кўринишида ҳам гидролизнинг биофаол маҳсулотлари (тўйинмаган ёғ кислоталари, холин, глициррет кислотаси) кўринишида ҳам меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Тақсимланиши: Гидролизнинг биофаол маҳсулотлари организмда яхши тақсимланади, жигар, ўпка, тери ва бошқа аъзоларга киради.
Қўлланилиши
Препарат қуйидаги ҳолатларни мажмуавий даволашда қўлланади:
- вирусли гепатит (ўткир ва сурункали);
- стеатоз ва стеатогепатит (алкоголли ва ноалкоголли);
- жигарни токсик шикастланиши;
- заҳарланишлар;
- псориаз;
- нейродермитлар;
- экземада қўлланади.
Қўллаш усуллари ва дозалари
Препарат катталар ва 12 ёшдан катта болаларда овқатланиш вақтида ичга қабул қилинади. 1-2 капсуладан суткада 3-4 марта оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Ўткир касалликларда даволаш давомийлиги 30 кунни, жигарни сурункали шикастланишида 6 ҳафтагачани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Дерматологик реакциялар: шахсий юкори сезувчанликда терида тошмалар пайдо бўлиши мумкин, улар препарат бекор қилингандан кейин, ўтиб кетади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– ҳомиладорлик;
– лактация даври (эмизиш);
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас;
Портал гипертензияда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: қўлланмайди.
Автомобилни хайдаш, механизмларни бошқариш қобилиятга таъсири: таъсир қилмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин кислотаси кортикостероид гормонларнинг синергисти ҳисобланади, уларнинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Препарат глицирризин кислотасининг учнатрий тузи фаол компонентини сақлайди (1 капсулада 35 мг). Глицирризин кислотаси (глицират) қизил мия илдизини экстрактидан олинади (лакричника), стероид сапонинларга мансуб. Терапевтик дозалардан юқори дозалар Глицирризин кислотаси қўлланганда жиддий ножўя самараларга олиб келади. Ичга узоқ муддат (6 ҳафтадан кўпроқ) қўлланган Глициратнинг интоксикация симптомлари: бош оғриғи, летаргия, артериал босимни ошиши, шишлар, организмдан калий чиқиб кетишини чақириши мумкин.
Препаратни портал гипертензиясида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши симптомлари кузатилмади.
Препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин кислотаси юқори дозаларда қонда глюкокортикоидлар ва минералокортикоидлар даражасини ошиши билан характерланадиган сохта самарасини чақириш мумкин. Бу организмда натрийни тутиб қолишига ва калий миқдорини камайишига ва натижада АБ ошишига ва организмда сув тутиб қолинишига олиб келади.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан контур-уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур-уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.