📜 Инструкция по применению Креазим 10000, 20000
💊 Состав препарата Креазим 10000, 20000
✅ Применение препарата Креазим 10000, 20000
📅 Условия хранения Креазим 10000, 20000
⏳ Срок годности Креазим 10000, 20000

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КРЕАЗИМ 10000, КРЕАЗИМ 20000

KREAZIM 10000, KREAZIM 20000

 

Препаратнинг савдо номи: Креазим 10000, Креазим 20000

Дори шакли: ичакда эрувчи қаттиқ капсулалар.

Таркиби:

таъсир этувчи модда: панкреатин

Капсулаларнинг ичидагисини таркиби:

1 капсула Креазим 10000 ичакда эрувчи гранулаларда, ферментатив фаоллиги камида: Eur. Ph. 10000 ТБ липолитик, Eur. Ph. 8 000 ТБ амилолитик ва Eur. Ph. 600 ТБ протеолитик фаолликка эга бўлган панкреатин  сақлайди;

1 капсула Креазим 20000 ичакда эрувчи гранулалар, ферментатив фаоллиги камида: Eur. Ph. 20000 ТБ липолитик, Eur. Ph. 16 000 ТБ амилолитик ва Eur. Ph. 1 200 ТБ протеолитик фаолликка эга бўлган панкреатин сақлайди;

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 4000 (макрогол 4000), метакрилат сополимер дисперсия, симетикон, тальк, триэтилцитрат.

Капсула таркиби:

Креазим 10000: сариқ шафақ FCF (Е110), хинолин сариғи (Е104) титан диоксиди (Е171), желатин;

Креазим 20000: азорубин (Е122), сариқ шафақ FCF (Е110), бриллиант қораси (Е151), титан диоксиди (Е171), темир оксиди (Е172), желатин.

Таърифи: сарғиш-жигарранг рангли гранулалар сақловчи сариқ рангли цилиндр шаклидаги қаттиқ желатин капсулалар (Креазим 10000), ёки сарғиш-жигарранг рангли гранулалар сақловчи қизил рангли тиниқ бўлмаган корпусли ва қора рангли тиниқ бўлмаган қопқоқли қаттиқ желатин капсулалар (Креазим 20000).

Фармакотерапевтик гуруҳи: Овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи, шунингдек фермент воситалар. Фермент препаратлар.

ATХ коди: А09АА02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Полифермент препарати. Меъда ости безининг мувофиқ равишда ўсимлик ва ҳайвон ёғларини (глицерин ва ёғ кислоталаригача), полисахаридларни (декстринлар ва моносахаридларгача) ва оқсилларни (дипептид ва аминокислоталаргача) гидролизлаб, озиқ моддаларининг ингичка ичакда тўлиқроқ сўрилишига ёрдам берувчи ферментлари (липаза, амилаза ва протеаза) нинг танқислигини ўрнини тўлдиради. Овқат ҳазм бўлиши жараёнларини яхшилайди.

Препаратнинг махсус дори шакли меъда ширасининг таъсирида фаолсизланиши туфайли, ферментлар фаоллигини пасайишидан сақланишга имкон беради.

Препаратнинг капсулада сақланувчи ва кислотага чидамли қопламага эга гранулалари, меъданинг ичидагиси билан бир текис аралашади ва ўн икки бармоқ ичакка тушади. Ферментларни тез ажралиб чиқиши ва фаоллашиши унинг кучсиз кислотали ёки нейтрал муҳитида бошланади, у ерда гранулаларнинг қопламалари парчаланади.

Фармакокинетикаси

Классик фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган. Меъда ости бези ферментларини сақловчи препаратлар ўзининг самарасини намоён этиши учун сўрилиши талаб қилинмайди. Аксинча, кўрсатилган препаратларнинг тўлиқ терапевтик фаоллиги меъда­ичак йўллари оралиғида амалга ошади. Бундан ташқари, ўзининг кимёвий тузилиши бўйича улар оқсиллар ҳисобланади, ва шу боисдан, меъда­ичак йўлларидан ўтганида улар то пептидлар ва аминокислоталар шаклида сўрилмагунигача протеолитик парчаланишга учрайди.

Гранулалар рН 5,5 дан паст бўлган меъда муҳитида барқарордир. Меъда ширасининг иштирокида 45 минут давомида чидамлидир. рН = 6 бўлганида ферментатив фаолликни ажралиб чиқиши 1 соат давомида 75-100% ни ташкил қилади, рН = 6,8 бўлганида 30 минут давомида 100% , рН = 8 бўлганида 15 минут ичида тўлиқ ажралиб чиқади.

Қўлланилиши

Қуйидаги ҳолларда меъда ости безининг экзокрин фаолиятини етишмовчилигини даволаш учун ўринбосар терапияда қўлланилади:

  • сурункали панкреатит,
  • панкреатэктомия,
  • меъда ости безининг раки,
  • панкреатик ёки умумий ўт йўлининг (масалан, ўсма оқибатидаги) обструкцияси,
  • Швахман-Даймонд синдроми,
  • меъда ости безининг экзокрин фаолиятини етишмовчилиги билан кечувчи бошқа касалликлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, капсулаларни чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш керак.

Доза меъда ости безининг фаолиятини етишмовчилик даражаси ва парҳезнинг таркибига қараб, шахсий равишда танланади.

Агар бир марталик доза бир капсуладан ортиқ бўлса, овқат қабул қилишни бошида капсулаларнинг умумий миқдорини ярмини ёки учдан бир қисмини, қолган қисмини эса – овқат вақтида қабул қилиш тавсия этилади.

Ютиш қийин бўлганида капсулалар эҳтиёткорлик билан очилади, гранулалар эса чайнашни талаб этмайдиган суюқ овқатга қўшилади ёки суюқлик билан ичилади. Тайёрланган аралашмани сақлаб бўлмайди.

Даволашнинг бошида препарат овқатни асосий қабул қилиниши билан 10000-20000 ТБ липазадан буюрилади. Стеатореяни камайтириш ва пациентнинг оптимал ҳолатини тутиб туриш учун дозани ошириш мумкин: овқатни асосий қабули қилиниши билан қабул қилинадиган доза 20000-70000 ТБ липазани ташкил қилади, енгил тамадди қилиш вақтида – 5000-20000 ТБ липазани ташкил қилади.

Даволаш давомийлиги бир неча кундан (парҳездаги хатоликлар туфайли, овқат ҳазм бўлиши жараёнларини бузилишида) бир неча ойгача ва хатто бир неча йилгача (доимий ўринбосар даволашнинг заруратида) ўзгариб туриши мумкин.

Айниқса кучли суюқлик йўқотилишида мунтазам етарли миқдорлаги суюқлик қабул қилинишини таъминлаш керак. Суюқликни ноадекват қабул қилиниши қабзиятни кучайишига олиб келиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ўртача терапевтик дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари 1% дан кам ҳолларда кузатилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – диарея, қабзият, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, кўнгил айнаши.

Аллергик реакциялар: алоҳида ҳолларда – тери кўринишлари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Ўта юқори сезувчанлик, ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Панкреатин темир препаратлари билан бир вақтда қўлланганида охиргисини сўрилиши сусайиши мумкин.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири ёки ўзаро таъсирнинг бошқа турлари ҳақида маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги етарли ўрганилмаган. Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида қўллаш, агар она учун даволашдан кутилаётган самара ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина мумкин.

Болаларда қўлланилиши.

Препарат педиатрия амалиётда қўлланилади.

Автотранспорни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти.

Креазимни транспорт воситасини бошқариш ёки ҳавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гиперурикозурия, гиперурикемия кузатилиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан блистерда. 2 блистердан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.