ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КЛИМАКСАН ГОМЕОПАТИЧЕСКИЙ
CLIMAXAN HOMEOPATICI
Препаратнинг савдо номи: Климаксан гомеопатический
Дори шакли: гомеопатик гранулалар
Таркиби:
Фаол моддалар: Cimicifuga racemosa (Cimicifuga) С200; Lachesis mutus (Lachesis) С50; Apis mellifica (Apis) С200.
Ёрдамчи моддалари: гомеопатик гранулалар (қандли ёрма).
Таърифи: оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган, шарсимон шаклли бир хил гранулалар
Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик восита.
Қўлланилиши
Климактерик синдромининг кўринишларини (таъсирчанлик, эмоционал лабиллик, уйқуни бузилиши, бош оғриғи, бош айланиши, юрак уриши, терлаш, «қизиш» ҳисси) симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бир қабул қилишга – 5 гранула (оғизда тўлиқ эриб кетгунича ушаб турилади – овқатланиш вақтида эмас), кунига 2 марта, эрталаб ва кечқурун қабул қилинади.
Симптомларнинг оғирлигига қараб препарат қабул қилишни кунига 3-4 мартагача ошириш мумкин.
Препаратни қўллашни тавсия қилинган давомийлиги 6 ойни ташкил қилади. Шифокорнинг тавсияси бўйича такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан номутаносиблик ҳоллари қайд этилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат билан даволаш курсини ўтказиш даврида 2 ойда камида 1 марта даволашни тўғрилаш мумкинлиги мақсадида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маълумотлар йўқ.
Чиқарилиш шакли
Гомеопатик гранулалар. 10 г дан грануладан алюминий фольга асосида тайёрланган мажмуавий материалли пакетда. Ҳар бир пакет давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.