ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПРОРЕНАЛ
PRORENAL
Препаратнинг савдо номи: Проренал
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидаrиларни сақлайди:
фаол моддалар:
DL-3-метил-2-оксо-валериан кислотаси
(DL-изолейцинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи |
67 мг |
4-метил-2-оксо-валериан кислотаси
(лейцинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи |
101 мг |
2-оксо-3-фенил-пропион кислотаси
(фенилаланинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи |
68 мг |
3-метил-2-оксо-мой кислотаси
(валинни α-кето-аналоги), кальцийли тузи |
86 мг |
DL-2-гидрокси-4-метилтио-мой кислотаси
(метионинни α-гидрокси-аналог), кальцийли тузи |
59 мг |
L-лизин моноацетати | 105 мг |
L-треонин | 53 мг |
L-триптофан | 23 мг |
L-гистидин | 38 мг |
L-тирозин | 30 мг |
ёрдамчи моддалар: изопропил спирти, поливидон, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, тальк, магний стеарати;
қобиғини таркиби: титан икки оксиди, дихлорметан, этанол, FDC сариқ 5 Al-Lake, макроголлар, гипромеллоза, ванилин.
Таркиби: бир томони текис ва бошқа томонидан бўлиш учун чизиғи бўлган, сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: буйрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланадиган восита.
АТХ коди: V06DD
Фармакологик ҳусусиятлари
Проренал (ХПН – аминокислоталарни кетоаналоги) буйрак фаолиятини бузилиши фонида организмга алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни етарли даражада тушмаслиги туфайли бузилган моддалар алмашинувини тикланишига олиб келади. Буйрак фаолиятини сурункали бузилиши бўлган беморларнинг организмида оқсил синтезига олиб келади, оқсил алмашинуви маҳсулотларини организмга токсик таъсир қилиш даражасини пасайтиради, умумий ҳолатини яхшилайди.
Проренал – таркибига алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар кирувчи дори препаратдир, бу аминокислоталарсиз организм тўғри фаолият кўрсата олмайди. У буйрак тўқимасини шикастланиши ва қонда моддалар алмашинуви, энг аввало, оқсил алмашинуви оқибатида ҳосил бўлган заҳарли моддаларнинг миқдорини аста-секин кўпайиб бориши фонида буйрак фаолияти бузилганида буюрилади. Беморнинг қонида организмга токсик таъсир кўрсатувчи қолдиқ азот ва унинг компонентларини катта миқдори аниқланади. Қолдиқ азот – мочевина, аминокислоталар азоти, сийдик кислотаси, креатин ва креатининдан таркиб топган оқсил бўлмаган азот (плазмада оқсиллар алмашинуви маҳсулотлари) йиғиндисидир.
Оқсил алмашинувини бузилиши, организм ҳаёт учун зарур бўлган аминокислоталарни олмайди, айни вақтда қонда оқсиллар алмашинувининг заҳарли маҳсулотлари катта миқдорда тўпланишига олиб келади. Организмга токсик таъсирини камайтириш учун беморга оқсиллар миқдори чекланган парҳез буюрилади, бу оқсил етишмаслигига олиб келади.
Проренал организмга алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни олиб келади (улардан одам организми оқсиллари қурилади), аммо бунда организмга тушаётган азотнинг миқдори чекланган бўлади. Бу ҳолат кетостерилнинг таркибига организм томонидан тез ўзлаштириладиган ва оқсиллар алмашинувининг токсик маҳсулотларини утилизациясига олиб келадиган аминокислоталарнинг кетон аналоглари кирганлиги туфайли шундай амалга ошади.
Бундай таъсир механизми оқсиллар ва минераллар алмашинувини яхшиланишига, ва демак беморнинг умумий ҳолатини яхшиланишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган, чунки унинг барча компонентлари моддалар алмашинувида қатнашадиган табиий моддалар ҳисобланади ва организмда уларнинг ҳаракатини кузатиш имкони йўқ.
Қўлланилиши
Компенсацияланган ва компенсацияланмаrан сийдик тутилишида сурункали буйрак етишмовчилигини даволаш (кам оқсилли, юқори калорияли парҳез билан бир вактда) учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сурункали буйрак етишмовчилиги:
Кўпчилик холларда, кунига 3 марта қабул қилинади. Овқатланиш вактида 4-8 таблеткадан бутун ҳолида ютилади.
Компенсацияланган сийдик тутилиши:
Одатда 4-6 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади, таркибида кунига тана вазнига 0,5-0,6 оқсил/кг сақловчи, оқсил кам, юқори калорияли овқат билан бирга қабул қилинади, бу тахминан 35-45 г ни ва кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг ни ташкил этади.
Компенсацияланмаган сийдик тутилиши
Одатда 4-6 таблеткадан кунига 3 марта қабул қилинади, таркибида кунига тана вазнига 0,3-0,4 оқсил/кг сақловчи, оқсил кам, юқори калорияли овқат билан бирга қабул қилинади, бу тахминан 20-30 г ни ва кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг ни ташкил этади.
Юқорида кўрсатилган дозалаш тартиби тана вазни тахминан 70 кг бўлган катталар учун яроқлидир.
Кетокислота буйрак етишмовчилигининг даражасига боғлиқ равишда узоқ муддат даволаш учун қўлланади. Кетокислоталарни аёлларга ҳомиладорлик вақтида ва болаларга қўллаш бўйича натижалар олинмаган.
Ножўя таъсирлари
Гиперкальциемия ривожланиши мумкин. Зардобда калцийнинг миқдорини мунтазам равишда таҳлил қилиш керак. Етарли калорияли овқат истеъмол қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– Гиперкальциемия;
– Аминокислоталар метаболизмини бузилишида қўллаш мумкин эмас;
Хомиладор аёллар ва болалар учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган .
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сўрилишига халақит бермаслиги учун, кальций билан қийин эрувчан бирикмаларни ҳосил қиладиган препаратлар (масалан, тетрациклин) Кетокислота таблеткалари билан бир вақтда қабул қилинмаслиги керак.
Махсус кўрсатмалар
Калориянинг заҳираси етарли эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Кетокислоталар анаболик йўл билан ўзлаштирилишига кафолат бўлиши учун пациент кунига тана вазнига 150-170 кДж (35-40 ккал)/кг қабул қилиши керак. Кетокислота уремия симптомларини яхшиланганлиги сабабли, алюминий гидроксидини қабул қилиш, имкон борича, камайтирилиши керак.
Кальций: бир таблетка таркибида 50 мг кальций сақлайди. Кетокислота гиперкальциемияни чақириши мумкин. Кунига 25 дан ортиқ Кетокислота таблеткалари қабул қилинганида ёки таркибида кальций сақловчи бошқа препаратлар (масалан, гиперкальциемияни даволашда ионитлар) ёки антацидлар бир вақтда қабул қилинганида, айниқса гиперкальциемиядан сақланиш керак. Шунинг учун зардобда кальцийнинг миқдорини мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Проренал препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар келтирилмаган.
Препаратнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Қутида плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблеткадан 10 стрип ва қўллаш бўйича йўриқнома сақланади.
Сақлаш шароити
Хона хароратида (15-30оС) сақлансин. Ёруғликдан ҳимоялансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.