ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АСПАРКАМ
ASPARCAM
Препаратнинг савдо номи: Аспаркам
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): калий аспарагинати ва магний аспарагинати.
Дори шакли: таблеткалар.
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 0,175 г (175 мг) калий аспарагинати ва 0,175 г (175 мг) магний аспарагинати;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, кальций стеарати, тальк.
Таърифи: оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Овқат ҳазм қилиш тизимига ва метаболизмга таъсир қилувчи воситалар. Минерал қўшимчалар.
АТХ коди: А12СС55.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат калий ва магний ионларининг манбаи ҳисобланади. Организмда аспарагин кислотасига қадар гидролизланади. Метаболик жараёнларни бошқаради.
Асосий таъсир механизми калий ва магний ионларини ҳужайра ички бўшлиғига ташувчиси сифатида аспарагинат билан боғлиқ.
Восита ҳужайраларда электролитларни мувозанатини нормаллаштиради, кардиомиоцитларни қўзғалувчанлигини ва миокардни ўтказувчанлигини пасайтиради (ўртача антиаритмик самара). Миокард инфаркти ва стенокардияси бўлган беморларда қон айланишини ҳар қандай етишмовчилигида юрак қоринчалари экстрасистолиясини ва пароксизмал липилловчи аритмияни бартараф этади, аммо кўпинча камайтиради. Коронар қон айланишини ёмонлашиши билан боғлиқ миокард метаболизмининг гипоксик бузилишларини камайтиради.
Қон айланишини зарбдор ҳажмини ошиши калийни эритроцитлардаги миқдорини нормаллашуви ва юрак фаолиятини бузилган ритмини йўқолиши ёки сезиларли даражада камайиши фонида кузатилади.
Фармакокинетикаси
Препарат тез сўрилади. Аспарагинат калий ва магний ионларини ҳужайрага киришига ёрдам беради.
Қўлланилиши
Гипокалиемия билан кечувчи ҳолатлар. Ангишвонагул препаратларининг токсик таъсири, яқинда пайдо бўлган юрак қоринчалари экстрасистолияси, бўлмаларни липпилашини пароксизми билан боғлиқ юрак ритмини бузилиши, юрак гликозидлари препаратларини ва диуретикларни (ҳалқали, тиазид, тиазидсимон) қўлланиши билан бўлган юрак ишемик касаллигини комплекс даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Аспаркамни овқатдан кейин сув билан ичган ҳолда қўлланади. -катталарга 2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Янада оғирроқ ҳолатларда (коронар қон айланишини бузилишларида, ангишвонагул препаратларини ўзлаштираолмасликда) – катталарга 3 таблеткадан суткада 3 марта, 2-3 ҳафтадан кейин дозани 1 таблеткагача суткада 2-3 мартага камайтирилади.
Профилактика ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун катталар 1 таблеткадан суткада 3 марта қабул қиладилар.
Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.
Ножўя таъсирлари
Узоқ қўлланганда кўнгил айниши, эпигастрия соҳасида нохушлик (ҳолециститда ва антацид гастритда), гиперкалиемия.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия ва гипермагниемия. II ва III даражали атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилишида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аспаркам юрак гликозидларга нисбатан сезувчанликни камайтиради ва охиргининг токсиклигини камайтиради. Калийни тежовчи диуретиклар ва ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда гиперкалиемияни ривожланиш хавфи (калийни плазмадаги даражасини назорат қилиш керак) ошади.
Махсус кўрсатмалар
Ритм бузилишини атриовентрикуляр блокадаси билан бирга кечишида препарат буюрилмайди. Препаратни гиперкалиемияни ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Узоқ қўлланганда қонда калий ва магний даражасини назорат қилиш керак. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат ҳайдовчиларга ва техника билан ишлайдиган одамларга салбий таъсир қилиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кўнгил айниши, қусиш, диарея. Гиперкалиемия ва гиперманиемия симптомлари: юзни қизариши, чанқоқлик, артериал босимни пасайиши, диарея, нафасни сусайиши, аритмия, тиришишлар, мушак заифлиги бўлиши мумкин.
Кўрсатилган ҳолатлар доза камайтирилганда ёки препарат тўлиқ бекор қилинганда йўқолади, симптоматик даволашни буюриш мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 ёки 50 таблеткадан блистерда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.