ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МИЛТ
MILT
Препаратнинг савдо номи: Милт
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): фенилэфрин, диметинден малеати
Дори шакли: назал спрей, эритма
Таркиби:
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 2,5 мг фенилэфрин, 0,25 мг диметинден малеати;
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди; лаванда экстракти; сорбит (Е420); лимон кислотаси, моногидрати; натрий гидрофосфати, додекагидрати; инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, кучсиз лаванда ҳидли суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: бурун бўшлиғи касалликларида қўлланиладиган воситалар.
АТХ коди: R01AB01.
Фармакологик хусусиятлари
Милт – таркибида фенилэфрин ва диметинден сақловчи мажмуавий препаратдир.
Препарат бурундан ажралмаларни камайтиради ва киприкчали эпителий ва бурун шиллиқ қаватининг физиологик фаолиятини бузмаган ҳолда бурун йўлларини тозаланишига ёрдам беради.
Фенилэфрин симпатомиметик аминларга тааллуқли. Қон томирларни ўртача даражада торайтирувчи таъсирга эга бўлган назал деконгестант сифатида қўлланилади, бурун шиллиқ қавати кавак веноз тўқимасининг α1-адренергик рецепторларини рағбатлантиради. Шундай тарзда бурун шиллиқ қавати ва унинг қўшимча бўшлиқлари шишини тезда ва узоқ муддатга бартараф қилади.
Диметинден – гистамин Н1-рецепторлар антагонисти, аллергияга қарши таъсирини намоён қилади. Паст дозаларда қўлланилганида самарали, яхши ўзлатирилади.
Милт маҳаллий қўлланилади, шу сабабли унинг фаоллиги қон плазмасида фаол моддаларнинг концентрацияси билан ўзаро боғлиқ эмас.
Тасодифий перорал қўлланилганида фенилэфриннинг биокираолишлиги камайган ва тахминан 38% ни, ярим чиқарилиш даври тахминан 2,5 соатни ташкил этган.
Перорал қабул қилингандан кейин диметинденнинг эритмадаги тизимли биокираолишлиги тахминан 70% ни, ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни ташкил этади.
Қўлланилиши
Шамоллаш, бурун битиши, ўткир ва сурункали ринитлар, мавсумий (пичан иситмаси) ва мавсумий бўлмаган аллергик ринит, ўткир ва сурункали синуситлар, вазомотор ринитларни симптоматик даволашда қўлланилади. Ўткир ўрта отитда ёрдамчи даволашда қўлланилади.
Бурун соҳасида жарроҳлик аралашувига тайёргарликда ва жарроҳлик аралашувидан кейин бурун шиллиқ қавати ва бўшлиқларида шишини бартараф этишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратни юборишдан олдин бурунни яхшилаб тозалаш лозим.
Катталар ва 6 ёшдан катта болалар
Ҳар бир бурун йўлига суткада 3-4 марта 1 пуркалади.
Флаконни тикка, пуркагичини юқорига қаратиб ушлаш лозим. Бошни тўғри тутган ҳолда учликни бурун йўлига қўйилади, қисқа кескин ҳаракат билан пуркагич босилади ва уни бурундан чиқариб олиб қўйиб юборилади. Пуркаш вақтида бурун орқали енгил нафас олиш тавсия қилинади.
Даволаш давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак ва касалликни кечишига боғлиқ.
Ножўя таъсирлари
Одатда препарат таъсири яхши ўзлаштирилади.
Алоҳида ҳолларда буруннинг шиллиқ қавати томонидан кучсиз ифодаланган вақтинчалик маҳаллий реакциялар (ачишиш ёки қуруб қолиш ҳисси) бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: аллергик реакцияларни ривожланиши (хусусан тери томонидан маҳаллий реакциялар, қичишиш, қовоқларнинг, юзнинг шиши, умумий холсизлик).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Таркибида фенилэфринни сақлаганлиги туфайли, қон томирни торайтирувчи бошқа воситалар каби ушбу препаратни атрофик ринитда, шунингдек моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни моноаминоксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилаётган ёки уларни аввалги 14 кун давомида қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Трициклик антидепрессантларни ва β-адреноблокаторлар каби антигипертензив препаратларни қабул қилаётган пациентларга қон томирни торайтирувчи воситаларни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Махсус кўрсатмалар
Милтни 1 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Қон томирни торайтирувчи бошқа воситаларни қўллашдаги каби препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. Препаратни ҳаддан ташқари кўп қўллаш, айниқса болалар ва кекса ёшдаги шахсларда қўллаш препаратнинг тизимли таъсири намоён бўлишини келтириб чиқариш мумкин.
Юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертензияси, ёпиқ бурчакли глаукомаси, қалқонсимон без касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик даврида буюрилмайди. Эмизикли аёлларга препарат буюрилмайди.
Болалар.
Препарат 6 ёшгача бўлган болаларда ушбу дори шаклида қўлланилмайди. Болаларда препаратнинг бошқа дори шакли – «Милт назальные капли» қўлланилиши лозим.
Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кичик болалар томонидан препарат тасодифан қўлланилганида бирор-бир жиддий ножўя таъсирлар ҳақида хабар берилмаган.
Кўпгина ҳоллар симптомсиз бўлган, жуда кам ҳолларда толиқиш ҳисси, меъдада оғриқ, кучсиз ифодаланган тахикардия, артериал қон босимини ошиши, қўзғалувчанлик, уйқусизлик, тери қопламаларининг рангпарлиги ҳақида хабар қилинган.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қўлланилади, кичик ёшдаги болаларда сурги воситалар қўлланилиши мумкин (меъдани ювиш талаб қилинмайди); катталар ва катта ёшдаги болаларда суюқликни катта миқдорда истеъмол қилиш буюрилади.
Чиқарилиш шакли
10 мл дан флаконда. 1 флакондан қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихонадан бериш тартиби
Рецептсиз.