ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
БАКЛОСАН
BACLOSAN
Қайд қилиш рақами: Б-8-242 № 2665
Препаратнинг савдо номи: Баклосан
Таъсир қилувчи модда (ХПН): баклофен
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: баклофен 10 мг ёки 25 мг;
Ёрдамчи моддалар: лактоза, картошка крахмали, желатин, тальк, магний стеарати, этилцеллюлоза.
Таърифи:
10 мг ли таблеткалар: оқ, думалоқ, икки томонлама қавариқ, бўлувчи рискали таблеткалар.
25 мг ли таблеткалар: оқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: марказий таъсир қилувчи миорелаксантлар
АТХ коди: М03ВХ01
Фармакодинамик хусусиятлари
Баклофен орқа мияни шикастланиши билан боғлиқ юқори мушак тонусини камайтиради. Препарат бир вақтда ва бир хил даражада тери рефлексларини ва мушаклар тонусини сусайтиради, бунда кам даражада пайлар рефлекслари амплитудасини пасайтиради.
Бу таъсирнинг механизми кўпроқ юқорига кўтарилувчи нервларни ўта қутбланиши ва орқа мия даражасида моно- ҳамда полисинаптик рефлексларни тормозланишидан иборат.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда баклофен допамин метаболизмини тезлаштирган, аммо одамларда препарат таъсири остида, орқа мия суюқлигида 5-гидроксииндол ацетати ёки допамин метаболитларининг концентрацияси ўзгармаган.
Баклофен юқори дозаларда қўлланганда марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтиришини чақириши мумкинлиги сабабли, препаратни орқа миядан юқорида жойлашган марказларга таъсир қилиш эҳтимоли борлиги мавжуд.
Баклофен шунингдек оғриқ сезувчанлигини камайтиради. Марказий нерв тизимига таъсир этувчи бошқа дори препаратларини қўллагандагига нисбатан, пациентнинг ўзини яхши хис қилиши ва тинчланиши камроқ қийинчилик туғдиради.
Баклофен меъда ширасини ажралиб чиқишини рағбатлантиради.
Фармакокинетик хусусиятлари
Сўрилиши
Баклофен меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади.
Сўрилиш даражаси юқори дозаларни буюрилганда камаяди.
Терапевтик концентрацияси 80-395 нг/мл ни ташкил қилади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда баклофен кўпчилик тўқималарда тақсимланиши, фақат кам қисми гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиши аниқланган.
Пациентларда қабул қилгандан кейин 2-3 соат ўтгач максимал концентрацияга Сmax (500-
600 нг/мл) эришилади, 200 нг/мл дан юқори концентрация эса 8 соат давомида сақланиб туради.
Тақсимланиши
Баклофен йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Препаратнинг минимал миқдори кўкрак сути билан ажралади.
Баклофеннинг тақсимланиш ҳажми баклофенни 0,7 л/кг плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30% ташкил қилади. Орқа мия суюқлигида таъсир этувчи модда концентрацияси зардобдагига нисбатан 8,5 марта кам.
Биотрансформацияси
Дезаминирланиш ҳисобига жигарда қабул қилинган дозанинг тахминан 15% биотрансформацияга учрайди.
Чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври 2,5 дан 4 соатгачани ташкил қилади.
Баклофен 70-80% ўзгармаган холда ёки метаболитлари шаклида сийдик билан чиқарилади. Қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.
Ичга қабул қилинганда баклофен 72 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади.
Кекса ёшли пациентлар
Кекса ёшли пациентлардаги фармакокинетикаси деярли катталардаги каби бир хил.
Баклофеннинг плазмадаги максимал концентрацияси соғлом, ёшлардагига нисбатан аҳамиятсиз паст, аммо AUC кўрсаткичи иккала гуруҳ пациентларда бир хил бўлади.
Қўлланилиши
Қуйидаги спастик ҳолатларда:
- тарқалган склерозда;
- орқа миянинг бошқа шикастланишларида (масалан, орқа мия ўсмаси, сирингомиелия, ҳаракат нейрони касаллиги, кўндаланг миелит, орқа мия жароҳатлари);
- мия инсульти;
- церебрал фалажда;
- бош мия ва орқа мия қобиқларини яллиғланиши;
- бош жарохатларида қўлланади.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
Баклофен болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда церебрал генезли ҳолатларида, айниқса, болалар церебрал фалажи натижасида юзага келган, шунингдек ўсмалар ёки дегенератив генезли бош мия касалликлари натижасида церебрал томирли инцидентларни симптоматик даволаш учун қўлланади.
Баклофен шунингдек орқа мия инфекциялари касалликларда дегенератив ўзгаришлар, натижасида пайдо бўлган, мушаклар спастиклигини, жарохатлар, ўсмалар ва келиб чиқиши номаълум тарқалган склероз, ён амиотрофик склероз, сирингомиелия, кўндаланг миелит, жароҳатга оид ёки пастки парапарез ёки орқа мия компрессиясини симптоматик даволаш учун кўрсатилган.
Қўллаш усули ва дозалари
Доза ножўя самаралари чақирмайдиган, самарали энг паст дозани аниқлаш мақсадида шахсий равишда аниқланади.
Препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.
Даволашдан олдин баклофен қабул қилгандан кейин пациентнинг умумий ҳолати қайси даражада яхшиланишини баҳолаш керак. Препаратнинг дозасини пациентнинг умумий холати меъёрлашмагунича аста-секин ошириш керак (айниқса 65 ёшдан катта шахсларда). Агар хаддан зиёд юқори бошланғич доза қўлланса ёки дозани ошириш тез юз берса, унда ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Бу айниқса пациентларда соғлом қўл-оёқлардаги мушакларни бўшашини камайтириш мақсадида ёки мушак таранглигини камайтиришга эришиш ҳолларида муҳимдир.
Агар тавсия этилган максимал доза қўлланганда, 6 ҳафта давомида даволашда терапевтик самарага эришилмаса, баклофен препарати билан даволашни давом эттириш масаласини ҳал қилиш керак.
Қуйидаги дозалаш схемаси тавсия этилади:
Катталар
Даволашни бир неча тенг қабул учун – 15 мг суткалик дозадан бошлаш керак.
Биринчи 3 кунда суткада 3 марта 5 мг дан (10 мг дан ярим таблетка),
кейинги 3 кун давомида – суткада 3 марта 10 мг дан, 1 таблетка
кейинги 3 кун – суткада 3 марта 10 мг дан 1 ½ таблетка,
кейинги 3 кун давомида – суткада 3 марта 10 мг дан 2 таблетка.
Кўпчилик пациентларда терапевтик самара суткада 30 мг дан 75 мг гача дозада эришилади.
Юқорида кўрсатилган тартибда қўллаш препаратни яхши ўзлаштираолишни таъминлайди.
Зарурати бўлганда дозани эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин.
Препаратни юқори дозаларда қўллаш зарурати бўлган пациентларда (суткада 75 мг дан 100 мг гача) баклофенни 25 мг ли таблетка шаклида қўллаш мумкин.
Дозани суткада 100 мг дан оширмаслик керак.
Даволашнинг давомийлиги пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ.
Баклофен препаратини тўсатдан бекор қилиш мумкин эмас, чунки галлюцинация ва спастик холатларни зўрайиш хавфи пайдо бўлиши мумкин.
Кекса ёшли пациентлар
Ножўя самараларни пайдо бўлиш хавфи ошиши сабабли, кекса ёшли пациентларда препаратнинг дозасини аста-секин эҳтиёткорлик билан ошириш керак.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар
Даволашни жуда паст дозалардан бошлаш керак қайта ҳисобланганда (суткада тахминан тана вазнига 0,3 мг/кг дозага мувофиқ), 2-4 қабулга (яхшиси жами 4 тенг қабулга).
Дозани болада оптимал терапевтик самарага эришилгунича бир ҳафта интервал билан, эҳтиёткорлик билан ошириш керак.
Одатда қўлланувчи тутиб турувчи даволашдаги суткалик доза тана вазнига 0,75 мг дан
2 мг/кг гачани ташкил қилади.
8 ёшдан кичик болаларда максимал суткалик доза 40 мг дан ошмаслиги керак. 8 ёшдан катта болалар учун максимал суткалик доза 60 мг ни ташкил қилади.
Тана вазни 33 кг дан кам болаларга баклофенни таблетка кўринишида буюриш мумкин эмас.
Буйрак фаолиятини бузилишлари билан бўлган пациентлар
Бундай пациентларда, шунингдек диализдаги пациентларда тавсия этиладиган дозани суткада 5 мг гача камайтириш керак.
Буйрак етишмовчилигини терминал босқичида бўлган пациентларда потенциал фойда хавфдан юқори бўлса, баклофенни қўллаш мумкин.
Бундай пациентларда эрта захарланиш симптомларини мониторингини ўтказиш керак (масалан, уйқучанлик, кома).
Церебрал спастик ҳолатлари бўлган пациентлар
Кўпинча ушбу гуруҳ пациентларда нохуш самаралар кузатилади. Бундай пациентларда дозалаш тартибини мувофиқ аниқлаш керак ва улар синчков шифокор кузатуви остида бўлиши керак.
Ножўя таъсирлари
Нохуш самаралар кўпинча даволашнинг бошида (масалан, тинчланиш, уйқучанлик ва кўнгил айниши), дозани тез оширилганда ёки баклофенни юқори дозалари қўлланганда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда кузатилади.
Асосан улар қайтувчан характерга эга ва доза камайтирилгандан кейин йўқолади. Ножўя таъсирнинг оғир холларида препаратни бекор қилиш зарурати туғилади.
Агар кўнгил айниши доза камайтирилгандан кейин давом этса, баклофенни овқат билан ёки сут билан қабул қилиш тавсия этилади.
Анамнезида руҳий касаллиги ёки цереброваскуляр касаллиги (масалан, инсульт), шунингдек кекса ёшдаги пациентларда нохуш самаралар жиддий оқибатлар билан кечиши мумкин.
Баклофен қўлланганда намоён бўлиш тез-тезлиги бўйича гуруҳланган қуйидаги нохуш самаралар кузатилган:
Жуда тез-тез (≥1/10);
тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача);
тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача);
кам (≥1/100000 дан <1/1000 гача);
жуда кам (<1/10000);
номаълум – мавжуд маълумот /асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Рухий бузилишлар | |
Жуда тез-тез | онгни чалкашиши |
Тез-тез | уйқусизлик, дезориентация, эйфория, қўзғалиш, депрессия, галлюцинациялар, даҳшатли туш кўришлар, тиришишларга тайёрлик бўсағасини пасайиши ва тиришиш хуружлари сонини ошиши, айниқса тутқаноғи бўлган пациентларда |
Нерв тизими томонидан бузилишлар | |
Жуда тез-тез | уйқучанлик, тинчланиш |
Тез-тез | нафас депрессияси, бошда бўшлиқ хисси, чарчоқлик, бош оғриши, атаксия |
Кам | парестезия, нутқни бузилиши, таъмни бузилиши |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | |
Тез-тез | кўришни бузилиши, аккомодацияни бузилиши, нистагм |
Юрак-томир тизими томонидан бузилишлар | |
Кам | Юрак минутлик хажмини камайиши, бўғилиш хисси, юрак уришини тезлашиши, кўкрак қафасида оғриқ |
Томирлар томонидан бузилишлар | |
Тез-тез | қон босимини тушиши |
Кам | Хушдан кетиш, товонларни шишиши |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | |
Жуда тез-тез | Кўнгил айниши |
Тез-тез | Оғиз қуриши, таъмни бузилиши, овқатга кўнгил тортмаслиги, қусишга қистовлар, қусиш, қабзият, диарея |
Кам | қорин оғриши |
Жигар ва ўт йўллари томонидан бузилишлар | |
Кам | жигар фаолиятини бузилиши |
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар | |
Тез-тез | тошма, кўп терлаш |
Тез-тезлиги номаълум | қичишиш, эшакеми |
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар | |
Тез-тез | Мушаклар ҳолсизлиги, мушакларни титраши, мушакларда оғриқ |
Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар | |
Тез-тез | полиурия, беихтиёр сийиш, оғриқли сийишлар |
Кам | сийдикни тутилиши, тунги энурез, гематурия |
Сут безлари ва репродуктив тизими томонидан бузилишлар | |
Кам | эякуляцияни бузилиши, эрекцияни бузилиши, импотенция |
Метаболизм ва моддалар алмашинувини бузилишлари | |
Тез-тезлиги номаълум | вазнни ошиши |
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар | |
Кам | нафасни қийинлашиши |
Тез-тезлиги номаълум | Бурун битиш хисси |
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар | |
Тез-тез | холсизлик, чарчоқлик хисси, холдан тойиш |
Жуда кам | гипотермия |
Диагностик текширувлар | |
Тез-тезлиги номаълум | ахлатдаги яширин қон тахлилини ижобий натижалари |
Айрим пациентларда спастикликни ошиши (препаратнинг таъсирига парадоксал реакциялар) кузатилган.
Пациентлар учун юришда ёки мустақил харакатда қийинчилик туғдирувчи, кутилмаган даражада мушакларнинг таранглашиши,одатда дозани тўғрилагандан кейин ўтиб кетади (масалан кун давомида қўлланувчи, дозани камайтириш аммо кечки қабулда доза ошириш йўли билан).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Баклофенга ёки дори препаратининг бирон-бир ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Баклофенни марказий нерв тизимига таъсир қилувчи бошқа препаратлар, синтетик опиатлар ёки алкогол билан, бир вақтда қўлланганда уларнинг седатив таъсирини кучайтиради.
Баклофенни қўлловчи пациентларда нафас депрессияси ривожланиши хавфи ошади.
Юрак фаолияти ва нафас тизими мониторингини синчков ўтказиш керак, айниқса қон томир ва ножўя тизими ва нафас мушаклари холсизлиги ёндош касалликлари бўлган пациентларда.
Баклофен литий тузини бир вақтда қўлловчи пациентларда гиперкинезияни кучайтириш мумкин.
Трициклик антидепрессантлар баклофен таъсирини кучайтириш ва ахамиятли даражада мушак тонусини пасайтириши мумкин.
Баклофен антигипертензив воситаларни таъсирини кучайтиради (дозани тўғрилаш зарур бўлиши мумкин).
Буйрак фаолиятига (масалан, ибупрофен) таъсир этувчи дори воситаси баклофенни чиқарилишини секинлаштиради, бу захарланиш симптомларини пайдо бўлиши сабаби ҳисобланади.
Паркинсон касаллиги бўлган леводопа ва карбидопа препаратлари қабул қилаётган пациентларда, баклофен билан мажмуада қўлланганда, онгнинг чалкашуви, холатини галлюцинация ва руҳий қўзғалишлар пайдо бўлиши мумкин.
Баклофен фентанил чақирган анальгезияни узайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Рухий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар
Психотик синдромлар, шизофрения, тиришишлар холатлари, онгнинг чалкашиш холатлари ва паркинсонизм симптомлари баклофен билан даволаш вақтида кучаяди. Бундай пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, хамда пациент мунтазам шифокор кузатуви остида бўлиши керак.
Тутқаноқ
Бир вақтда баклофен билан даволаш зарур бўлган тутқаноғи бўлган пациентларга доимий клиник кузатув ва ЭЭГ ни бажариш керак, чунки тутқаноққа қарши қўлланувчи препаратларни самарадорлигини камайиши ва ЭЭГ ни кўринишини ўзгариши кузатилган.
Бошқалар
Тананинг вертикал ҳолатини ва мувозанатни сақлаш ёки ҳаракатлар амплитудасини ошиши яққол мушаклар харакатини зўрайиш ҳаракатига боғлиқ. Пациентларда баклофен билан даволашда эҳтиёткорликга риоя қилиш керак.
Антигипертензив препаратларни қўлловчи пациентларда баклофенни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (ўзаро таъсир пайдо бўлиши мумкин).
Инсульт, нафас тизими бузилишлари, жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак томонидан бузилишлар
Баклофен асосан ўзгармаган холда сийдик билан чиқарилади, шунинг учун буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай пациентларга препаратнинг дозасини мувофиқ камайтириш керак. Терминал даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган (ХЗП – 5 даражаси, СКФ <15 мл/мин) пациентларда фақат потенциал фойда хавфдан юқори бўлган холдагина баклофенни қўллаш мумкин.
Дозани ошириб юборилиш буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда баклофенни суткада 5 мг/кг дан кўпроқ дозада перорал қабул қилганларда кузатилган.
Ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда баклофен билан захарланиш холлари кузатилган.
Агар баклофен буйрак фаолиятига таъсир қилувчи бошқа препаратлар билан баклофен мажмуада қўлланилса, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Захарланишдан сақланиш учун, буйрак фаолиятини синчков назорат қилиш ва баклофенни суткалик дозасини белгилаш керак.
Бундан ташқари даволанишни бекор қилгандан кейин баклофен билан захарланган пациентлар учун гемодиализ альтернатив даволаниш усули бўлиши мумкин. Гемодиализ баклофенни организмдан самарали чиқаради, дозани ошириб юборилиш симптомларини клиник намоён бўлишини ва пациентларни яхшиланишини даврини камайтиради.
Сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Қовуқ сфинктерини тонуси юқори бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (сийдик тутилиб қолиши мумкин). Қовуқни бўшалишини нейроген бузилишлари бўлган пациентларда баклофенни қўллангандан кейин холатининг яхшиланиши кузатилади.
Лаборатор текширувлар
Баклофен билан даволанишдаги айрим пациентларда зардобда аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатаза фаоллигини ва глюкоза даражасини ошиши кузатилган. Жигар фаолиятини бузилишлари ва қандли диабети бўлган беморларда лаборатор текширувларни ўтказиш тавсия этилади.
Тўсатдан бекор қилиш
Препарат тўсатдан бекор қилинганда (айниқса узоқ муддатли даволанишдан кейин) хавотирли ва онгни чалкашиш ҳолатлари, галлюцинациялар, психотик реакциялар, маниакал, параноиидал ва тиришиш ҳолатлари, дискинезия, тахикардия, гипертермия пайдо бўлиши мумкин, шунингдек спастик холатларнинг кучайиши кузатилиши мумкин, шунинг учун препаратнинг дозасини 1-2 ҳафта давомида аста-секин камайтириш керак.
65 ёшган катта пациентлар
Кекса ёшли пациентларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (ножўя самараларни пайдо бўлиш хавфи ошиши).
1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилиши
Баклофенни бир ёшгача бўлган болаларда қўлланилишига оид чекланган клиник маълумотлар мавжуд.
Бундай гуруҳ ёшидагиларда баклофенни қўлланилиши хавф ва фойдани нисбатини шахсий равишда баҳоланишга асосланади.
Баклофенни бачадон ичи экспозициясидан кейин янги туғилган чақалоқларда тиришишлар пайдо бўлиши кузатилган.
Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги (Лаппа тури) ёки глюкоза-галактоза мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда дори препаратини қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактацияга таъсири
Ҳомиладор аёлларда препаратни қўлланилиши бўйича назоратли текширувлар йўқ.
Баклофен йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Баклофен препарати ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) агар шифокор фикрига она учун фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўлланилиши мумкин.
Онаси ҳомиладорлик вақтида суткада 80 мг дозада баклофенни қабул қилган етти кунли янги туғилган чақалоқда бекор қилиш синдромини (тиришиш) бир ҳолати кузатилган. Стандарт тиришишга қарши препаратлар билан тутқаноқни даволашни қўлланганда баклофенни юборилгандан 30 минутдан кейин йўқолган.
Баклофен терапевтик дозаларда қабул қилинганда янги туғилган чақалоқлардаги нохуш таъсири пайдо бўлмайдиган жуда кам миқдорда она сути орқали ажралади.
Автотранспортни бошқариш ва харакатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилитига таъсири
Баклофен тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши ва диққатни жамлашни пасайтириши мумкин. Пациентлар даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқармаслиги ва харакатланувчи механизмлар билан ишламаслиги, шунингдек бошқа хавфли фаолиятлар билан шуғулланмаслиги керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратни дозасини ошириб юборилган ҳолатларда марказий нерв тизими томонидан қуйидаги ножўя ҳолатлар ривожланиши мумкин: уйқучанлик, хушдан кетиш, кома, нафасни сусайиши.
Қуйидаги бошқа симптомлар намоён бўлиши мумкин: онгни чалкашиш холатлари, галлюцинациялар, руҳий қўзғалишлар, аккомодацияни бузилишлари, қорачиқ рефлексини йўқлиги, мушаклар гипотонияси, клоник тутқаноқлар, рефлексларни сусайиши ва йўқолиши, тутқаноқлар, ЭЭГ да ўзгаришлар (авж олишини бостирилиши ва уч фазали тўлқинлар), периферик томирларни кенгайиши, гипотония ёки гипертония, брадикардия, тахикардия ёки тахиаритмия, гипотермия, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, кўп сўлак ажралиши, лактатдегидрогеназа аспартатаминатрансфераза ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани ошириб юборилиши симптомлари баклофенни пастроқ дозаларида кузатилиши мумкин.
Агар айни шу вақтда пациент марказий нерв тизимига таъсир этувчи (масалан алкоголь, диазепам, трициклик антидепрессантлар) бошқа препаратлар ва моддалар қабул қилган бўлса пациентнинг умумий ҳолатини ёмонлашиши.
Дозани ошириб юборилишини даволаш:
Специфик антидоти йўқ.
Гипотензия, гипертензия, тутқаноқ, нерв тизими ёки қон айланиши тизими депрессияси билан боғлиқ асоратларни чегаралашга асосланган, симптоматик даволашни қўллаш керак.
Иложи борича тез қусишни чақириш ва меъдани ювиш, шунингдек фаоллаштирилган кўмирни қўллаш керак.
Коматоз ҳолатда пациентларда меъдани ювишдан олдин интубация қилиниши керак.
Зарурати бўлганда тузли сурги воситаларини қўллаш керак.
Нафаси тўхтаган пациентларда сунъий нафас ўтказиш ва юрак томир фаолиятини тутиб туришни таъминлаш керак.
Айрим адабиётдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, енгил захарланишда, вена ичига юборилган физостигмни (1-2 мг дозада, 5-10 минут давомида), МНТ томонидан бўлган ножўя таъсирларни, айниқса уйқучанлик ва нафасни сусайишини бартараф қилади. Физостигминнинг биринчи дозасидан кейин яхшиланиш бўлмаса, кейинги дозани 30-60 минутдан кейин юбориш мумкин. Шунингдек баклофенни сийдик билан чиқарилишини ошириш мақсадида суюқликларни диуретиклар билан бир вақтда юбориш кўрсатилган. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларнинг оғир захарланиш холларида гемодиализ буюриш мумкин.
Агар тиришиш пайдо бўлса, жуда эҳтиёткорлик билан вена ичига диазепам юбориш мумкин.
Чиқарилиш шакли
Таблеткалар 10 мг ва 25 мг дан, 50 таблетка биринчи очилиши назоратсиз бўлган полиэтилен қопқоқчали полипропилен банкада. Банка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Препаратни 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ёруғликдан ва намликдан химоя қилиш мақсадида оригинал ўрамида сақлансин.
Полипропилен флакон картон қутида.
50 таблетка (1 флаконда 50 дона).
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.