📜 Инструкция по применению Кардио-Фосфин
💊 Состав препарата Кардио-Фосфин
✅ Применение препарата Кардио-Фосфин
📅 Условия хранения Кардио-Фосфин
⏳ Срок годности Кардио-Фосфин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИО-ФОСФИН

KARDIO-PHOSPHINE

 

Препаратнинг савдо номи: Кардио-Фосфин

Таъсир этувчи модда (ХПН): фруктоза натрий дифосфати

Дори шакли: инъекция учун эритма таёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун

Таркиби: 

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фруктоза натрий дифосфати (сувсиз) – 5 г;

эритувчиси: 50,0 мл инъекция учун сув. 

Таърифи: оқ ёки деряли оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита (фруктоза 1,6-дифосфати)

АТХ коди: С01ЕВ07

 

Фармакологик таъсири

Препарат организмга кириб, хужайра метаболизми, глюкоза метаболизмида иштирок этади ва турли энзимларни фаоллаштириш қобилиятига эга. Мавжуд маълумотларга кўра экзоген натрий фруктозодифосфат фосфофруктокиназа ва пируваткиназа фаоллигини, хужайра ичидаги АТФ оширади ва креатинфосфат концентрациясини ошириб, К+ оқимини кучайтиради, эритроцитларда дифосфоглицерат ҳосил бўлишини ошириб, кислороднинг эркин радикалларини даражасини камайтиради ва гистамин ажралиб чиқишини ингибиция қилади. Энергетик алмашинув ва глюкозани утилизациясида турли фармакологик самараларни чақириб, ишемияда, хужайралар гипоксиясида сезиларли даражада яхшиланишга олиб келади.

Шундай қилиб, миокард инфаркти бўлган пациентларга препаратни юбориш гемодинамикани яхшиланиши, ҳимояловчи таъсир кўрсатиб, миокарднинг некроз соҳаси ўлчамини чекланишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Натрий фруктозодифосфатнинг углерод изотопи (14 С) маркерини каламушларга вена ичига юбориш уни буйраклар, жигар, ёндош ичак, мушак тўқимаси, юрак ва бош мияда тақсимланишини намойиш қилган. 250 мг/кг дозада вена ичига юбориш тўхтатилгандан кейин 5 минут ўтгач препаратнинг плазмадаги концентрацияси 770 мл/л, Т1/2 10 минутдан 15 минутгачани ташкил қилади. Натрий фруктозодифосфат плазмадан қон томирдан ташқари тўқималарга кириши орқали чиқарилади, 10% эритроцитар ва плазматик фосфатазалар таъсири остида ноорганик фосфат ва фруктозагача гидролизга учрайди ва оз миқдори сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ушбу препарат гипофосфатемияда қўллаш учун мўлжалланган. Гипофосфатемия қон қуйиш; юракдаги операцияларда экстракорпорал қон айланиши; парентерал озиқлантириш; сурункали алкоголизм, узоқ вақт оч қолиш, сурункали нафас етишмовчилиги каби ўткир ҳолатлар юзага келганда пайдо бўлади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллаш усули: 1 г кукун 10 мл инъекция учун стерил сувда суюлтирилади (5 г кукун 50 мл да суюлтирилади), сўнгра эритма аралаштирилиб вена ичига юборилади (тезлиги минутига 10 мл дан ошмаслиги керак). Тайёрланган эритмани фақат бир марта ишлатиш мумкин. Қўллагандан кейин ҳар қандай миқдордаги қолдиқ ташлаб юборилиши керак.

Дозалаш: тавсия этилган доза: кунига 5-10 г. Гипофосфатемияни даволаш учун буюрилаётган миқдор, фосфорнинг миқдори ортиб кетишидан сақланиш учун танқислик даражасига боғлиқ бўлиши керак. Юқорироқ дозаларни юбориш зарурати бўлганида умумий суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш керак. 

Болаларга доза тана вазнига қараб танланади (70-160 мг/кг), буюрилган дозани ошириш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Лабларни увишиши, юбориш жойида оғриқ ва аҳамиятсиз реакциялар, бош айланиши, кўкракда қисилиш ҳисси ва аллергик реакциялар, масалан тошма кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, препаратга ўта юқори сезувчанлик, буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас ва фруктозага юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда қўллаш тақиқланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кардио-Фосфинни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири қайд этилмаган.

Мутаносиблик: Кардио-Фосфинни рН 5,5 да эримайдиган бошқа препаратлар, шунингдек кальций тузларининг ишқорий эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

  • Агар эритма мутлоқ тиниқ бўлмаса, у ишлатилмаслиги керак.
  • Инфузия жараёнида Кардио-Фосфин эритмаси тери остига тушиши ўртача маҳаллий оғриқ ва енгил маҳаллий таъсирланиш чақиради.
  • Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлган пациентларда қонда фосфатлар даражасини доимо назорат қилиш керак.
  • Кичик ёшдаги болаларда препарат фақат зарур бўлган ҳолларда ва қатъий тиббий назорат остида қўлланиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларни Кардио-Фосфин билан даволаганда ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмаган. Ҳомиладорликнинг I-II уч ойликларида ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқарганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши 

Кардио-Фосфин дозасини ошириб юборилишининг симптомлари номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

Резина тиқин ва алюмин қалпоқча билан беркитилган I тип флаконлар.

Кукун сақловчи 1 флакон ва эритувчи сақловчи 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

20°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, салқин жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.