ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВИС-НОЛ
VIS-NOL
Препаратнинг савдо номи: Вис-нол
Таъсир этувчи модда (ХПН): висмут субцитрати (bismuth subcitrate)
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 120 мг Ві2О3 га қайта ҳисобланганда 499,8 мг коллоид висмут субцитрати;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати.
Таърифи: корпуси оқ рангли, қопқоғи сариқ рангли, № 1 цилиндрик шаклдаги қаттиқ желатинли капсулалар.
Капсула ичидагиси – оқ рангли ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли кукунсимон гранулаланган аралашма, аммиак ҳидига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Пептик яра ва гастроэзофагеал рефлюксли касалликни даволаш учун воситалар. Висмут субцитрати.
АТХ коди: А02В Х05.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Гастропротектор таъсирга эга. Меъданинг кислотали муҳитида коллоид висмут субцитрати яралар ва эрозиялар юзасида ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади, бу уларнинг чандиқ ҳосил қилиб битишига ёрдам беради ва шиллиқ қаватни меъда шираси таъсиридан сақлайди. Препарат Е2 простагландини синтезини рағбатлантиради, муцин ҳосил бўлишини ва гидрокарбонат секрециясини кўпайтиради, нуқсон зонасида ўсишнинг эпидермал омилини тўпланишига олиб келади, пепсин ва пепсиноген фаоллигини пасайтиради.
Препарат Helicobacter рylori га нисбатан микробларга қарши фаолликка эга.
Фармакокинетикаси
Коллоид висмут субцитрати меъда-ичак йўлларида деярли сўрилмайди, фаол модданинг фақат унча катта бўлмаган миқдори қонга ўтади ва сийдик билан чиқарилади, бунда қон плазмасида висмут концентрацияси даволаш тугаганидан кейин тезда пасаяди. Асосан аҳлат билан чиқарилади.
Қўлланилиши
- Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, шу жумладан Helicobacter рylori томонидан чақирилган гастрит (хеликобактерияга қарши даволаш схемалари таркибида);
- сурункали гастрит ва зўрайиш босқичидаги, шу жумладан Helicobacter рylori томонидан чақирилган гастродуоденит.
Қўллаш усули ва дозалари
Оз миқдордаги сув билан бирга ичга қабул қилинади.
Катталар ва 14 ёшдан бошлаб болаларга суткада 4 марта 1 капсуладан овқатланишдан 30 минут олдин ва кечасига ёки суткада 2 марта 2 капсуладан овқатланишдан 30 минут олдин буюрилади.
8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга суткада 2 марта 1 капсуладан овқатланишдан 30 минут олдин буюрилади.
4 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларга суткада 8 мг/кг дозада, суткалик дозани 2 марта қабул қилишга бўлиб, лекин суткада 2 капсуладан ошмаган ҳолда буюрилади.
Даволаш курсининг давомийлиги – 4-8 ҳафта. 8 ҳафта давомида таркибида висмут сақловчи препаратларни қабул қилмаслик керак.
Helicobacter рylori мавжуд бўлганида хеликобактерияга қарши даволаш схемаларида Вис-Нолдан фойдаланиш шифокор томонидан буюрилади. Квадротерапияда Вис-Нолни суткада 4 марта 120 мг дозада қабул қилишни тетрациклин билан суткада 4 марта 500 мг дозада, метронидазол билан суткада 3 марта 500 мг дозада ва протон помпаси ингибитори (омепразол, ланзапрозол, пантапразол ёки эзомепразол) билан суткада 2 марта стандарт даволаш дозасида бирга амалга ошириш тавсия этилади. Мажмуавий даволаш давомийлиги – 10-14 кун.
Яра нуқсони регенерациясини яхшилаш учун Вис-Нол билан кейинги даволашни амалга ошириш: суткада 4 марта нонушта, тушлик ва кечки овқатланишдан 30 минут олдин, ва тўртинчи марта уйқудан олдин 1 капсуладан. Вис-Нол билан даволашнинг умумий давомийлиги – 6 ҳафтагача (энг кўпи билан 8 ҳафта).
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: аҳлатни қора рангга бўялиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея.
Тери ва тери ости тўқимаси томонидан: тошма, қичишиш.
Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Оғир буйрак етишмовчилиги.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Вис-Нолни қабул қилишга қадар ярим соат олдин ва қабул қилингандан кейин ярим соат кейин ҳеч қандай бошқа дориларни, овқат ёки ичимликларни, сут антацидлари, мевалар ёки мева шарбатларини истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки улар препарат таъсирини ўзгартириши мумкин.
Препарат тетрациклинларни сўрилишини камайтиради; таркибида висмут сақловчи препаратлар (викалин, викаир, ротер) ни бир вақтда қабул қилиш қонда висмут концентрацияси ҳаддан зиёд ошиб кетиш хавфини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қўлланилганида аҳлат қора рангга бўялиши мумкин. Бундай ҳолда шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилиш зарур.
Препаратни қабул қилишдан ярим соат олдин ва қабул қилингандан кейин ярим соат кейин антацид препаратларини қабул қилиш ва сут ичиш мумкин эмас, чунки мавжуд меъда шираси ҳимоя қатламини шакллантириш учун зарур бўлади.
Кам ҳолларда энцефалопатия юзага келиши туфайли, висмут бирикмаларини узоқ муддат давомида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни тавсия этилган қабул қилиш тартибига риоя қилинганида ушбу ножўя таъсир юзага келиши хавфи жуда ҳам кам. Бироқ Вис-Нолни қабул қилиш давомида таркибида висмут сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.
Тавсия этилмайди.
Болалар.
Вис-Нолни болаларда 4 ёшдан бошлаб қўлланади.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Вис-Нолни реакция тезлигига салбий таъсири ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бироқ препаратнинг бундай таъсири эҳтимоли кам.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг катта дозалари тез-тез қабул қилинганида доза ошириб юборилиши мумкин бўлиб, у 10 кундан кейин буйрак етишмовчилиги учун хос бўлган симптомлар (қон плазмасида висмут даражасининг ошиши) билан ифодаланиши мумкин.
Қон плазмасида висмут юқори миқдорда бўлиши билан кечувчи буйрак фаолиятини бузилишида комплекс ҳосил қилувчи бирикмалар – димеркаптоқаҳрабо ва димеркаптопропансульфон кислоталари қўлланилади.
Даволаш меъдани ювиш ва сўнгра фаоллаштирилган кўмир ҳамда осмотик сурги воситаларини қабул қилишдан иборат. Қўшимча даволаш сифатида висмут абсорбцияси мажбурий эмас. Буйракнинг оғир касалликлари билан кечганида гемодиализни ўтказиш лозим.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан блистерда. 3 ёки 10 блистердан қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.