📜 Инструкция по применению Кандифлю Капсулалар
💊 Состав препарата Кандифлю Капсулалар
✅ Применение препарата Кандифлю Капсулалар
📅 Условия хранения Кандифлю Капсулалар
⏳ Срок годности Кандифлю Капсулалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНДИФЛЮ

CANDIFLYU

 

Препаратнинг савдо номи: Кандифлю

Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуконазол

Чиқарилиш шакли: Капсулалар, 150 мг дан №1 контур уяли ўрамларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши воситалар.

 

Фармакологик хусусиятлари

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи.

Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р450 га қарам 14α-демиилоза ферментини яққол ингибирланиши ва буни оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компонети – эргостеролни синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp., Trichoptyton spp., Cryptococcus nеoformans, Blastomyces dermatitidis, Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин флуконазол яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90%. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Cmax) вена ичига (в/и) 2,5-3,5 мг/л дозада юборилгандаги плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади. Бир вақтда овқат қабул қилиш, қабул қилинган препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди. Плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан кейин 0,5-1,5 соатдан сўнг чўққисига эришади, флюканазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционал боғлиқ. Мувозанат концентрациясининг (Сss) 90% даражасига даволашнинг (суткада 1 марта қабул қилинганида) 4-5 кунида эришилади.

Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юкори зарб дозани (биринчи куни) юбориш иккинчи кунга келиб, 90% га мувофик келувчи мувозанат концентрацияси (Сss) даражасига эришиш имконини беради. Бўлиши мумкин бўлган тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий микдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражасига ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори унинг плазмадаги даражасини 80% ни ташкил қилади.

Шох парда эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагидан юқори концентрацияларга эришилади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

 

Қўлланилиши

  • криптококкоз. криптококкли менингит ва ушбу инфекциянинг бошқа жойда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери) ҳам иммун жавоби меъёрий бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда) қўлланади; препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин;
  • ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва инвазив кандидозли инфекциянинг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволашни хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, шунингдек кандидознинг ривожланишига мойиллиги бўлган бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;
  • шиллиқ қаватларнииг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози, ноинвазив бронх-ўпка кандидозилари, кандидоурия, тери кандидозлари; ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;
  • генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактика мақсадида қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда); кандидозли баланит;
  • цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;
  • тери микозлари, шу жумладан оёқ-панжаси, тана, чов сохаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикоз, тери кандидози;
  • чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва иммунитети меъёрида бўлган беморлардаги гистоплазмоз.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Капсулаларни ичга, чайнамасдан, сув ёки бошқа cуюқликлар билан қабул қилинади.

Катталарга криптакоккли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг буюрилади, сўнгра эса даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларида даволаш давомийлиги микологик текширишларда тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда даволаш одатда камида 6-8 ҳафта давом эттирилади.

ОИТС бўлган беморларда криптококкли менингитнинг қайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилгандан кейин, флуконазол билан даволашни суткада 200 мг дозада узоқ вақт давомида давом эттириш мумкин.

Кандидемияда, диссеминацияланган кандидоз ва башқа инвазив кандидозли инфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса – 200 мг данни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида, препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат одатда суткада 1 марта 50-100 мг дан буюрилади; даволаш давомийлиги 7-14 кун. Иммунитетни яққол пасайиши бўлган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 150 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун махаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидозни бошқа соҳаларда жойлашгани (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикстланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида ва бошқаларда даволашнинг давомийлиги 14-30 кун бўлганида, самарали доза одатда суткада 50-100 мг ни ташкил қилади. ОИТС бўлган беморларда бирламчи даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан кейин, орофарингеал кандидознинг кайталанишларини олдини олиш учун, препарат 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюрилиши мумкин.

Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. Кандидознн олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянннг ривожланиш даражасига қараб, суткада 1 марта 50-400 мг ни ташкил қилади. Ёйилган инфекциянинг юқори ҳавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат сақланаётган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади. Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Тери микозларида, оёкпанжаси, чов сохаси микозлари, тери кандидозларида тавсия килинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта – 300 мг ни ташкил қилади. Айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Даволашнинг муқобил тартиби 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир.

Онихомикозда тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқни алмашинувигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим. Қўл ва оёк панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Чуқур эндемик микозларда препаратни суткада 200-400 мг дозада 2 йил давомида қўллаш талаб қилиниши мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади ва у кокцидиомикозда 11-24 ойни; паракокцидиомикозда 2-17 ойни; споротрихозда 1-16 ойни ва гистоплазмозда 3-17 ойни ташкил қилиши мумкин.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Кандифлю хар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ каватларинииг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.

Иммунитети пасайган болаларда, инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.

Препаратни буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлганида 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриқлар, кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши) бўлиши мумкин.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда – тиришишлар.

Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения, нейтропения, агранулоцитоз.

Юрак-томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши: юрак коринчаларни хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда – хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар: кам ҳолларда – буйраклар фаолиятини бузилиши, алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия.

 

Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– терфенадин ёки астемизолни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш;

– препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқин воситаларга юқори сезувчанлик;

– 1 ёшгача бўлган болаларда;

– ҳомиладорлик лактация даврида қўллаш мумкин эмас;

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вактда қабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агарда тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган, оғир ёки хаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, қўллаш максадга мувофиқ эмас. Флюконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрацияси билан бир хил бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия килинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга олаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Флуконазол перорал гипогликемик воситалар – сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан, ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга йўл қўйилади, аммо шифокор гипогликемияни ривожланиши мумкинлигига эътиборга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўлланиши фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоиннинг қон плазмасидаги терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасини тўғрилаш йўли билан концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазолни рифампицин билан бир вақтда қўлланиши “концентрация – вақт” эгри чизиғи ости майдони (АUC) ни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан ярим чиқарилиш даврини (Т1/2) 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун бир вақтда рифампицин олаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазолни олаётган пациентларнинг қонида циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланган, флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш циклоспориннинг плазмадаги концентрациясини секин ошишига олиб келади.

Теофиллинни юқори дозаларда олаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллин дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин ёки цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (пируэт туридаги аритмиялар) ҳоллари таърифланган. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда, охиргисининг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутинни бир вақтда қўлланганда увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннннг комбинациясини олаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу охиргисини унинг метаболитига айланишини пасайиши билан чақирилган.

Флуконазолни мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан – нефротоксиклик хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Флуконазолнн қўллаш кам ҳолларда, асосан жиддий йўлдош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан кечган, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволашнинг давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчи бўлган; унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флюконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар қўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флюконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганда, препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида, синчиклаб кузатиш ва буллез ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак. Буйрак фаолияти бузилган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Қайта қўлланганда креатинин клиренсига (КК) қараб белгиланади. Агарда КК минутига 50 мл дан ортиқ бўлса, дозани тўғрилаш талаб қилинмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми 48 соат интервал билан қабул қилинади. Мунтазам диализда бўлган беморларда ҳар бир диализ сеансидан сўнг препаратнинг бир дозаси қабул қилинади. Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник-гематологик ремиссия пайдо бўлгунга қадар давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкун.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

8,2 г препарат қабул қилинганида галлюцинация ва параноидал ҳатти-ҳаракатлар пайдо бўлган ҳоллари таърифланган. Бемор шифохонага ётқизилган ва унинг ҳолати 48 соат ичида меъёрлашган. Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурезни таъминлаш ва симптоматик даволашни ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.