ПАЦИЕНТ УЧУН ИЛОВА-ВАРАҚА: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЙЎРИҚНОМА
Полькортолон, 4 мг ли таблеткалар
Triamcinolonum
Дори препаратни қўллашдан олдин, илова-варақанинг мазмуни билан танишиб чиқиш керак, чунки унда пациент учун муҳим маълумотлар бор.
- Ушбу йўриқномани, уни зарурат туғилганида яна ўқиб чиқиш имконияти бўлиши учун сақлаб қўйиш керак.
- Маслаҳат ёки қўшимча маълумот керак бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
- Ушбу дори препарати қатъий маълум бир шахсга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юбориш мумкин эмас.
- Бу препарат, уларда худди шундай симптомлар бор бўлса хам, уларга зарар келтириши мумкин.
- Қайсидир ноҳуш самара оғирлашган ҳолларда ёки илова-варақада эслатиб ўтилмаган ноҳуш ҳолатлар пайдо бўлганида шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
Илова-варақанинг мазмуни:
- Полькортолон дори маҳсулоти нима ва у қандай мақсадда қўлланади?
- Полькортолон дори препаратини қабул қилишдан олдин
- Полькортолон дори маҳсулотини қандай қабул қилиш керак?
- Мумкин бўлган ножўя таъсирлари
- Полькортолон дори препаратини сақлаш шароитлари
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар
- ПОЛЬКОРТОЛОН ДОРИ ПРЕПАРАТИ НИМА ВА У ҚАНДАЙ МАҚСАДДА ҚЎЛЛАНАДИ?
Полькортолон дори препарати стероидлар (тўлиқ номи – глюкокортикоидлар) деб номланадиган препаратлар гуруҳига мансубдир.
Полькортолон дори препарати кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга. Буйрак усти бези пўстлоғининг синтетик (сунъий) гормонини сақлайди.
Полькортолон қуйидагиларни даволашда қўлланилади:
- гормонал тизим томонидан бузилишлар (масалан, буйрак усти безининг бирламчи етишмовчилиги, буйрак усти бези-жинсий синдром),
- ревматик касалликлар,
- коллагенозлар (бириктирувчи тўқима касаллиги).
- тери касалликлари (масалан, десквамацион дерматит, оғир псориаз, пуфакли яра),
- бошқа даволаш усулларига резистент бўлган оғир даражали аллергик касалликлар,
- кўз касалликлари (масалан, конъюнктивит, кератит, ирит ва циклит),
- нафас тизими касалликлари (масалан, саркоидоз, ўпка туберкулёзи),
- гематология касалликлар.
- онкологик касалликлар (паллиатив даволашда).
- овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги),
- тарқалган склерозда.
- ПОЛЬКОРТОЛОН ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН
Полькортолон дори препаратини қачон қўллаш мумкин эмас?
- агар пациентда Полькортолон препаратининг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа ингредиентларига (6. бўлимга қаранг) юқори сезувчанлик бўлса,
- агар пациентда замбуруғли инфекция томонидан чақирилган касаллик аниқланса,
- агар пациентда вакцинация, айниқса тирик вирусларни сақловчи вакциналар билан вакцинация ўтказилиши лозим бўлса препаратни қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Полькортолон дори препаратини қўллаш вақтида айрим пациентларда қуйидагилар юз бериши мумкин:
- сувчечак, герпес ва қизамиқ каби айрим инфекцион касалликлар оғирроқ кечади. Инфекция юз берган ҳолларда шифокор тегишли давони буюради. Ушбу касалликларни ўтказмаган шахслар, ушбу инфекцияси бўлган одамлар билан контактдан сақланишлари керак.
- Инфекцияга чидамлилик пасаяди. Дори препарати инфекциянинг симптомларини ниқоблаши мумкин.
Полькортолон препаратини қўллашдан олдин қуйидагилар бўлса, шифокорни хабардор қилиш керак:
- меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги,
- ичак касаллиги (масалан, яқинда қўйилган ичак анасиомози, дивертикулларни мавжудлиги, чамбар ичакни яллиғланиши),
- тромбофлебит,
- буйрак етишмовчилиги,
- остеопороз (айниқса менопаузадаги аёлларда),
- мушак кучсизлиги ва толиқиш (миастения),
- вирусли ёки кандидозли вагинит,
- глаукома,
- холестерин ва триглицеридларнинг концентрациясини ошиши,
- юқори артериал босим,
- димланган юрак етишмовчилиги,
- тутқаноқ,
- жигар фаолиятини бузилиши, жигар циррози,
- офтальмогерпес,
- ўткир психоз ва руҳий бузилишлар. Препарат бу касалликларни кечишини кучайтириши мумкин,
- туберкулез,
- гипотиреоз,
- қандли диабет,
- қон ивиши омили (протромбин) танқислиги ва ацетилсалицил кислотасини бир вақтда қўллаш.
Полькортолон дори препарати амёбиазни (бу меъда-ичак йўлларининг содда паразит – дизентерия амёбаси томонидан чақирилган касаллиги) аниқлаши мумкин.
Полькортолон ва бошқа препаратларни қабул қилиш
Пациент қабул қилаётган ёки сўнгги пайтларда қабул қилган, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштираётган барча дори воситалари тўғрисида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериш керак.
Агар пациент қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлса, шифокорга хабар бериш керак:
- инсулин ва гипогликемик дори препаратлари,
- диуретиклар,
- кумарин ҳосилалари, индандион, гепарин (қон ивишига қарши препаратлар),
- стрептокиназа, урокиназа (фибринолитик воситалар),
- ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) деб номланувчи айрим оғриқ қолдирувчи воситалар, масалан, ибупрофен,
- анаболик стероидлар, андрогенлар (гормонал бузилишларда қўлланиладиган дори препарати),
- эстроген сақловчи орал контрацептивлар,
- вакцинация (полькортолон вакцинациянинг самарадорлигини пасайтиради),
- амфотерицин в (замбуруғли инфекцияни даволашда қўлланиладиган антибиотик),
- карбоксиангидраза ингибиторлари (глаукомани даволашда қўлланиладиган препаратлар),
- холинолитик препаратлар (асосан атропин),
- трициклик антидепрессантлар (депрессияни даволашда қўлланиладиган препаратлар),
- гипертиреозни даволашда қўлланиладиган препаратлар ва қалқонсимон без гормонлари, юрак гликозидлари (масалан, юрак етишмовчилигини даволашда қўлланиладиган юрак гликозидлари),
- изониазид (туберкулёзни даволашда қўлланиладиган дори препарати),
- мексилетин (юрак фаолиятини бузилишини даволашда қўлланиладиган дори препарати),
- Полькортолон организмнинг фолат кислотасига бўлган эҳтиёжини оширади.
Полькортолон препаратини овқат, ичимликлар ва алкоголь билан бирга қўлланиши
Полькортолон дори препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Препарат организмда натрийни тутилишига ёрдам беради, бу шишларни ҳосил бўлишини ва артериал қон босимини ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун тузни қабул қилишни чеклаш лозим.
Алкоголни истеъмол қилмаслик керак, чунки меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари хавфи ошади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида ёки агар ҳомиладорликка шубҳа бўлса ёки ҳомиладор бўлиш режалаштирилаётган бўлса, препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Полькортолон дори препаратини аёллар ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қабул қилмасликлари керак. Препаратнинг озгина миқдори кўкрак сути билан ажралиб чиқади.
Автотранспортни бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш
Полькортолон дори препарати бош айланиши, бош оғриғи ва хатто руҳий бузилишларни чақириши мумкин. Агар шундай симптомлар пайдо бўлса, транспорт воситасини бошқариш, механизмларга хизмат кўрсатиш ва диққатни жамлашни талаб этувчи бошқа ишларни бажаришга киришиш мумкин эмас.
Дори препарати лактоза сақлайди.
Дори препарати лактоза (қанд) сақлайди. Агарда пациентда илгари айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, у ҳолда у дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиши керак.
- ПОЛЬКОРТОЛОН ДОРИ МАҲСУЛОТИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК?
Дори препаратини доимо шифокорнинг тавсиясига мувофиқ қўллаш лозим. Саволлар ва шубҳа пайдо бўлган ҳолларда шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш лозим.
Полькортолон препаратининг дозаси ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.
Одатда препаратни суткада бир марта, эрталаб қўллаш тавсия этилади.
Катталар:
Одатдаги доза:
суткада 4 мг дан 48 мг гача қабул қилинади.
Баъзида юқори дозаларни қўллаш зарур бўлиши мумкин.
Болаларда қўлланиши
Шифокор пациент учун препаратнинг индивидуал дозаларини белгилайди. Дозанинг катталиги касалликнинг тури ва боланинг тана вазнига боғлиқ.
Вақти-вақти билан тиббий текширувлардан ўтиш керак. Полькортолон дори препарати болалар ва эмизикли болаларни ўсиши ва ривожланишини бузилишларини чақириши мумкин (айниқса препарат билан давомли даволашда).
Полькортолон дори препаратини тавсия қилинганидан каттароқ дозада қабул қилинган ҳолларда
Дори препаратини тавсия қилинганидан каттароқ дозада қабул қилинган ҳолларда, кечиктирмай шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Юқори артериал босим ва шишлар каби дозани ошириб юборилиши симптомлари аниқланиши мумкин.
Полькортолон дори препаратининг дозасини ўтказиб юборилган ҳолларда
Дори препаратининг дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда, уни иложи борича тезроқ қабул қилиш керак. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, у ҳолда ўтказиб юборилган дозани қабул қилмаслик керак.
Ўтказиб юборилган дозани тўлдириши мақсадида икки баробар дозани қабул қилиш керак эмас.
Полькортолон дори препаратини қабул қилишни тўхтатиш
Полькортолон дори препаратини қўллашни тугаганлиги тўғрисидаги қарорни даволовчи шифокор қабул қилади.
Глюкокортикостероидлар бекор қилинганида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: иситма, бўғимларда ва мушакларда оғриқ, ўзини ёмон ҳис этиш.
Кейинчалик дори препаратини қўллаш билан боғлиқ қандайдир шубҳалар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш лозим.
- МУМКИН БЎЛГАН НОХУШ САМАРАЛАРИ
Ҳар қандай дори препарати каби, Полькортолон ҳам, гарчи улар ҳар қандай пациентда юз бермасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.
Агар қуйидаги симптомлар кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим:
- Оғир аллергик реакция (тери тошмалари, қичишиш, юзни ва лабни шиши, нафас олишда қийинчиликлар) кўкрак қафасининг сиқилиши ҳисси,
- Кучли кўнгил айниши ёки қусиш, қон аралаш қусиш, мойсимон ахлат ёки янги қон билан ич келиши,
- хайз кўришни бузилиши,
- тиришишлар,
- юракни тез ва номунтазам уриб кетиши,
- томоқда давомли оғриқлар, шамоллаш касалликлари ва иситма,
- психоз симптомлари,
- панжалар ёки оёқларни шиши,
- кўкаришлар ёки қон кетишлар,
- тана вазнини ошиши,
- кўришни бузилишлари,
- руҳий бузилишлар (хаддан ташқари қувончли кайфият, яққол тушкун кайфият, шахсиятни бузилишлари).
Бошқа ноҳуш самаралар
- қон айланишининг димланган етишмовчилиги,
- юқори артериал босим,
- Мушак кучсизлиги, остеопороз, суякларни синувчанлигини ошиши, сон суягининг бошчасини ва елка суягининг асептик некрози,
- иштаҳани кучайиши, тана вазнини ошиши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, метеоризм, қизилўнгачда ачишиш ҳисси,
- меъда яраси, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, панкреатит,
- секин битувчи жароҳатлар, ҳаддан зиёд тук билан қопланиши, акне, стриялар, терини юпқалшиши,
- оёқларда шиш, терисини қизариши, юрганда кучаювчи оғриқ, терининг ҳароратини ошиши, тромбофлебит,
- бош айланиши ва бош оғриғи,
- Кушинг синдроми – ўзига хос клиник манзара: ойсимон юз, семириш, озғин қўл-оёқлар,
- болаларда ўсишни сусайиши,
- қонда қанд миқдорини ошиши (гипергликемия),
- тромбларни ҳосил бўлишини кучайиши,
- кальцийни чиқарилишини кучайиши.
Қайсидир нохуш самара оғирлашган ҳолларда ёки ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя реакция пайдо бўлган ҳолларда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
- ПОЛЬКОРТОЛОН ДОРИ ПРЕПАРАТИНИ САҚЛАШ ШАРОИТЛАРИ
Дори препаратини болалар олаолмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлаш лозим.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва намликдан сақлансин.
Полькортолон дори препаратини ўрамида ва картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин: “Яроқлилик муддати” Яроқлилик муддати ушбу ойнинг сўнгги кунини билдиради.
Дори препаратларини канализацияга ёки чиқиндилар учун уйдаги контейнерларга ташлаб юбориш мумкин эмас. Ишлатилмаган препаратни қандай утилизация қилиш тўғрисида фармацевтдан билиб олиш керак. Бу чора-тадбирлар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
- ЎРАМНИНГ ИЧИДАГИСИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР
Полькортолон дори препаратининг таркиби
Полькортолон, 4 мг ли таблеткалар
Препаратнинг таъсир этувчи моддаси – триамцинолон
Бир таблетка 4 мг триамцинолон сақлайди.
Ёрдамчи моддалар; картошка крахмали, магний стеарати, лактоза моногидрати.
Полькортолон дори препаратининг ташқи кўриниши ва ўрамнинг ичидагиси
Полькортолон дори препарати – оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, ясси таблеткалар. Таблеткаларда бўртиб туширилган ёзувлар бор: Таблетканинг бир томонида “о”, қарама-қарши томонида “4” (4 мг Полькортолон таблеткалари ҳолатида)/
Ўрами
25 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюминий фольгали блистерларда.
2 блистер пациент учун қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланад