ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕРРОН
FERRON
Препаратнинг савдо номи: Феррон
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): темир сульфати, фолат кислотаси
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 100 мг темирга эквивалент бўлган қуритилган темир сульфати, фолат кислотаси 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: қизил пелкот, этил целлюлоза, гидрокси пропил метил целлюлоза Е5, поливинил пирололидон, тальк, ПЭГ 6000, натрий метил парабен, натрий пропил парабен, нейтрал пеллетлар (18-20#), нейтрал пеллетлар (16-20#), изопропил спирти, дихлорметан, тозаланган сув.
Таърифи: қизғиш-жигарранг рангли, оч сариқ рангли ва оқ рангли сферик пеллетлар сақловчи қизил CT ва “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсула.
Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.
АТХ коди: B03AE10.
Фармакологик хусусиятлари
Феррон – мажмуавий антианемик препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан ифодаланади.
Препаратнинг таркибига кирувчи темир сульфати организмда темир танқислигини тўлдиради. Темир гемоглобин, миоглобин ва қатор ферментларнинг таркибига киради. Гемнинг структур компоненти бўлиб, эритропоэзда иштирок этади. Кислородни орқага қайтувчан боғлайди ва оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок қилади. Темир тузлари кўринишида қўлланганида организмда унинг танқислигини тез тўлиши кузатилади, бу анемиянинг клиник (ҳолсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, терини оғриши ва қуриши) ва лаборатор симптомларини аста-секин регрессиясига олиб келади.
Фолат кислотаси эритроцитларни ҳосил бўлиши ва етилишида иштирок этади. Фолат кислотаси мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар, нуклеин кислоталари, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорликда организмни тератоген омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилади, болаларда туғма нуқсонлар фоизини пасайтиради.
Препарат қонда темирнинг нормал даражасини тиклаш ва тутиб туришга ёрдам беради. Организмда темир ва фолат кислотаси танқислигида кузатилиши мумкин бўлган анемия (шу жумладан, ҳомиладорликда), ҳомилани тушиши, муддатдан олдинги туғруқ ва боланинг ақлий ривожланишининг бузилишини олдини олади.
Феррон капсулаларининг фаол компонентлари асосан йўғон ичакнинг юқориги қисмидан уларни сўрилишини таъминлайдиган махсус нейтрал қобиқда бўлади. Меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий қитиқловчи таъсирини йўқлиги, МИЙ томонидан препаратни яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг темир МИЙ дан яхши сўрилади. Темир плазманинг трансферринлари билан деярли тўлиқ боғланади ва гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидаза, каталаза ва пероксидазаларни ҳосил бўлиши жараёнига киришади ёки организмнинг тўқималарида ферритин кўринишида тўпланади. Темир танқислиги даражаси ва тизимли қон оқимига сўрилган темирнинг миқдори орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, сўрилиши шунчалик яхши бўлади).
Фолат кислотаси асосан МИЙ юқори қисмларида (ўн икки бармоқли ичак) сўрилади. Фолат кислотанинг плазма оқсиллари билан боғланиши 64%, биотрансформацияси жигарда юз беради.
Препаратнинг компонентлари меъда-ичак йўллари, шунингдек буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- темир ва фолат кислотасини биргаликдаги танқислиги билан чақирилган анемияни олдини олиш ва даволаш;
- ҳомиладорлик фонида, туғруқдан кейинги давр ва лактация даврида ривожланадиган анемияни олдини олиш ва даволаш;
- жарроҳлик аралашувларга тайёргарликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Клиник жихатдан яққол темир танқислигида.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат 1 капсуладан суткада 1-2 марта, қонда гемоглобиннинг даражаси нормал бўлгунигача буюрилади. Шундан сўнг организмда темирнинг заҳирасини тиклаш учун препаратни қабул қилиш бир неча ой давомида давом эттирилиши керак. Клиник жиҳатдан яққол темир танқислиги бўлганида, гемоглобинни нормал даражасига даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ойдан кейин эришилади.
Ҳомиладорликда суткада 1 капсуладан бутун ҳомиладорлик даври давомида қабул қилиш тавсия этилади. Темир етишмовчилигини олдини олиш ва яширин темир танқислигини даволаш учун препарат суткада 1 капсуладан буюрилади. Капсулаларни овқат вақтида ёки овқатдан сўнг дарҳол, бутун ҳолда ютиб қабул қилиш тавсия этилади.
Суткалик дозани бир марта ёки бир неча марта қабул қилиш мумкин.
Ферроннинг сўрилишини пасайишидан сақланиш учун қора чой, кофе, сут билан, шунингдек сут маҳсулотлари, хом сут билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда (одатда темир ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий сезувчанликда ривожланадиган) – терини қизариши, кўнгил айниши, иштаҳани анорексиягача пасайиши, қабзият, кам ҳолларда диарея, эпигастрал соҳада оғриқ, ичак санчиғи, хиқичоқ тутиш. Шунингдек яра касаллиги, энтерит, ярали колитни зўрайиши кузатилиши мумкин.
Даволаш
Ножўя самаралари яққол бўлмаганида (диспептик бузилишлар) дозасини пасайтириш мақсадга мувофиқ; шунингдек уни темирнинг бошқа тузини сақловчи препаратга ўзгартириш мумкин. ножўя самаралари яққол кузатилганида препаратни қабул қилиш тўхтатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- темир танқислиги (апластик ва гемолитик анемия, В12 витаминининг танқислиги чақирган мегалобласт анемия) билан боғлиқ бўлмаган анемиялар;
- организмда темирнинг миқдорини ошиши (гемосидероз, гемохроматоз);
- темирнинг утилизацияси механизмларини бузилиши (қўрғошин билан заҳарланиш оқибатидаги анемия);
- темир ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентини шахсий ўзлаштираолмаслик.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Феррон препарати алюминий, магний, кальций сақловчи антацид воситалар, шунингдек холестерамин сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, МИЙ дан темирни сўрилиши камаяди.
Тетрациклин, шунингдек пенициллин гуруҳи антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида, темир ва антибиотикларнинг сўрилишини камайтирувчи комплекс бирикмалар ҳосил бўлади.
Глюкокортикоидлар билан бир вақтда қўлланганида Феррон препарати эритропоэзни рағбатланишини кучайтириши мумкин.
Аскорбин кислотаси билан бир вақтда қўлланганида темирни сўрилиши яхшиланади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни жигарнинг сурункали касалликлари, алкоголли циррози ва меъда ости безини етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратни қабул қилишда аҳлатни тўқ рангга бўялиши кузатилади, бу сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ.
Ҳомиладорлик ва лактация.
Организмда темир танқислиги аниқланганида ҳомиладорлик ва лактация даврида Феррон препаратини қўллаш асосли ва хавфсиз ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида темир танқислигини олдини олиш мақсадида узоқ вақт қабул қилинганида, темир препаратларини клиник ёки эпидемиологик токсик, концероген ёки мутаген хусусиятлари аниқланмаган.
Автомобилни бошқариш, машина ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Феррон препарати автомобилни бошқариш ёки машина ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бевосита бузиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача Феррон препарати қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари ёки интоксикация белгилари таърифланмаган. Тавсия этилган дозасига риоя қилинганида дозасини ошириб юборилиш симптомлари кузатилмайди. Дозаси ошириб юборилганида (тасодифан ёки атайлаб) қуйидаги симптомлар:
– қорин оғриғи, диарея, қусиш (шу жумладан қон аралаш), бош айланиши, кейинчалик цианоз ривожланиши мумкин бўлган ҳолсизлик, онгни бузилиши, гипервентиляция кузатилиши мумкин.
Даволаш
Шифохонагача бўлган босқич – дозаси аҳамиятсиз даражада ошириб юборилганида –кейинчалик сут, хом тухум қабул қилиш ва сут маҳсулотларига бой пархезни буюриш билан меъдани ювиш буюрилади.
Даволаш муассасаларида – махсус даволаш ўтказилгунича – сут, хом тухум истеъмол қилиш буюрилади.
Махсус даволаш дефероксаминни (десфераль) ичга ва парентерал буюриш билан ўтказилади. Ўткир заҳарланишларда ҳали МИЙ дан сўрилмаган темирни боғлаш учун, 5-10 г дефероксамин 10-20 ампула ичидагисини ичимлик сувида эритиш йўли билан ичишга берилади. Сўрилган темирни йўқотиш учун дефероксамин 1-2 г дан ҳар 3-12 соатда мушак ичига юборилади. Шок ривожланиши билан кечувчи оғир ҳолларда 1 г дозадаги препаратни вена ичига томчилаб юбориш амалга оширилади ва симптомамик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.