📜 Инструкция по применению Легенд
💊 Состав препарата Легенд
✅ Применение препарата Легенд
📅 Условия хранения Легенд
⏳ Срок годности Легенд

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕГЕНД

LEGEND

 

Препаратнинг савдо номи: Легенд

Таъсир этувчи модда (ХПН): адеметионин

Дори шакли: инъекцияга эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: адеметионин (S-аденозил-L-метионин)-1,4-бутандисульфонат – 760 мг
(400 мг адеметионин катионига эквивалент);

5 мл эритувчи қуйидагиларни сақлайди:

L-лизин, натрий гидроксиди, инъекция учун сув

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли гигроскопик кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: МИЙ касалликлари ва моддалар алмашинувини бузилишини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар. Аминокислоталар ва уларнинг ҳосилалари. Адеметионин.

АТХ коди: А16АА02

 

Фармакологик хусусиятлари

S-аденозил-L-метионин (адеметионин) адемитионин танқислигини тўлдиради ва оганизмда, биринчи навбатда жигар ҳамда бош мияда ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Аденометионин молекуласи ҳужайра мембраналаридаги фосфолипидлар, оқсиллар, гормонлар, нейромедиаторлар ва бошқаларни метил гуруҳини бириктириш реакцияларида метил гуруҳини заҳирага киритади (трансметиллизация). Транссульфатизация реакцияларида физиологик тиол бирикмалари – цистеин, таурин, глютатион (ҳужайраларда детоксикация жараёнида оксидланиш-қайтарилиш механизмларини таъминлайди), КоА ва бошқаларнинг ўтмишдоши ҳисобланади. Декарбоксилизация бўлганидан сўнг полиаминларнинг ўтмишдошлари – путресцин (ҳужуараларни регенерацияси ва гепатоцитлар пролиферациясини стимулятори), рибосомаларнинг структурасига кирувчи спермидин ва спермин сифатида аминопропил гуруҳини бириктириш жараёнларида иштирок этади.

Адеметионин антихолестатик таъсир кўрсатади. Холестазнинг бўлаклар ичи вариантида (сафрони синтези ва оқимини бузилиши) самаралидир.

Антихолестатик самараси гепатоцитларнинг мембраналарида фосфатидилхолинни синтезини рағбатланиши оқибатида унинг ҳаракатчанлиги ва поляризациясини ошиши билан ифодаланади. Бу гепатоцитларнинг мембраналари томонидан ўт кислоталари (ЎК) транспорт тизимининг фаолиятини яхшилайди ва ЎК ни ўт чиқариш тизимига пассажига олиб келади.

ЎКни детоксикациясини рағбатлантиради – гепатоцитларда конъюгация ва сульфатизация бўлган ЎК нинг миқдорини оширади. Таурин билан конъюгация бўлиши ЎКнинг эрувчанлигини ва уларни гепатоцитлардан чиқарилишини оширади. Сульфатизация буйраклар орқали элиминация бўлишини таъминлайди, гепатоцитларнинг мембраналари орқали ўтишини ва сафро билан чиқарилишини енгиллаштиради. Бундан ташқари, сульфатизация бўлган ЎК жигарнинг ҳужайра мембраналарини сульфатизация бўлмаган ЎКнинг токсик таъсиридан ҳимоя қилади (жигар ичи холестазида гепатоцитларда юқори концентрацияларда бўлади).

Адеметиониннинг антидепрессив таъсири биринчи ҳафтада ривожланади ва даволашнинг иккинчи ҳафтаси давомида барқарорлашади. Амитриптилинга резистент бўлган рекуррент эндоген ва невротик депресияларда самарадорлигини намоён қилади. Депрессияни қайталанишларини тўхтатиш хусусиятига эга.

Жигар ичи холестаз синдроми билан хасталанган жигарнинг диффуз касалликлари (цирроз, гепатит) бўлган пациентларда терининг қичишиш яққоллигини ва биокиёвий кўрсаткичлар, шу жумладан боғланган билирубиннинг даражасини, ишқорий фосфатаза ИФ ва аминотрансферазанинг фаоллигини ўзгаришини пасайтиради. Даволаш 54% пациентларда астеник синдромни йўқолиши ва 46% беморларда унинг жадаллигини камайиши билан кечган.

Антиастеник, антихолестатик ва гепатопротектор самаралари даволаш тўхтатилганидан сўнг 3 ой давомида сақланиб турган.

Гепатотоксик дори воситалари (парацетамол ва бошқалар) сабаб бўлган гепатопатияларда самарадорлигини кўрсатган. Жигарни шикастланиши билан кечувчи опиоид наркомания бўлган пациентларни даволаш натижасида абстиненциянинг клиник кўринишларини регрессияси, жигарнинг функционал ҳолатини ва микросомал оксидланиш жараёнларини яхшиланиши, антидепрессив таъсири кузатилган.

Остеоартритларда препаратни эмпирик қўллаш оғриқ синдромини камайиши ва протеогликанлар синтезини рағбатланиши ва тоғай тўқимасини қисман регенерацияси билан кечган.

Фармакокинетикаси

Адеметионин вена ичига юборилганидан сўнг тўқималарга тез тақсимланиши билан характерланади ва ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5 соат (Т1/2 – 1,5 соат) ни ташкил этади. Мушак ичидан сўрилиши деярли тўлиқ (96%), плазмада чўққи концентрациясига юборилгандан сўнг 45 минутдан кейин эришади. Адеметионинни плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз даражада ва ≤ 5% ни ташкил этади.

Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Юборилиш йўлидан қатъий назар орқа мия суюқлигида адеметиониннинг концентрациясини сезиларли даражада ошиши кузатилади. Жигарда метаболизмга учрайди.

Буйраклар орқали ва ахлат билан чиқарилади, буйрак экскрецияси 48 соатдан кейин тахминан 15,5±1,5%, ахлат билан экскрецияси – 78 соатдан кейин тахминан 23,5±3,5% ни ташкил этади.

Қўлланилиши

  • цирроз олди ҳолатларида ва жигар циррозида жигар ичи холестази;
  • ҳомиладорликнинг III уч ойлигидаги жигар ичи холестази;
  • депрессив синдромда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Умумий терапевтик дозаси: кунига бир флакондан мушак ичига ёки вена ичига 15-20 кун давомида юборилади.

Депрессив синдромни даволаш: суткада 400 мг мушак ичига ёки вена ичига 15-20 кун давомида юборилади.

Жигар патологиясини даволаш: суткада 400-800 мг мушак ичига ёки вена ичига 2 ҳафта давомида юборилади.

Даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан шахсий равишда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Тез-тез – кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея;

Ривожланган ножўя кўринишларнинг тезлиги ва препарат билан боғлиқлигини ҳар доим ҳам аниқлаш имкони бўлмаган.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;

Нерв тизими томонидан: онгни чалкашиши, уйқусизлик, бош айланиши, бош оғриғи, парестезиялар, ҳавотирлик;

Юрак-қон томир тизими томонидан: кардиоваскуляр бузилишлар, қизиб кетиш ҳисси, юзаки флебит;

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, эзофагит, меъда-ичак бузилишлари, қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм (қоринни дам бўлиши), меъда-ичакда оғриқ, диарея, меъда-ичакдан қон кетиши;

Гепатобилиар тизими томонидан: жигар санчиғи, жигар циррози;

Тери қопламлари томонидан: гипергидроз, чиқишиш, тери тошмаси;

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, мушакларни тиришиши;

Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик, анафилактоид реакциялар ёки анафилактик реакциялар (гиперемия, ҳансираш, бронхоспазм кабилар), белда оғриқ, кўкракда дискомфорт, артериал босимни ўзгариши (гипотензия, гипертензия) ёки пульс тезлигини ўзгариши (тахикардия, брадикардия), хақилдоқни шиши, Квинке шиши, аллергик тери реакциялари (тошма, қичишиш, эшакеми, эритема);

Бошқалар: астения, эт увишиши, гриппга ўхшаш симптомлар, лоҳаслик, гипертермия, периферик шишлар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг бирон-бир компонентига юқори сезувчанлик;
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • метиониннинг метаболизмига таъсир қилувчи генетик нуқсони ва/ёки гомоцистеинурия ва/ёки гипергомоцистеинемияси (масалан, цистатион бета-синтетаза ферментини танқислиги, В12 витаминининг метаболизмини танқислиги) бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Адеметионин ва кломипрамин қабул қилган пациентларда серотонин синдромини ривожланганлиги юзасидан хабарлар бўлган.

Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессант препаратлар (кломипрамин кабилар), таркибида триптофан сақловчи доривор воситалар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Махсус кўрсатмалар

Вена ичига инъекция жуда секин амалга оширилиши керак.

Депрессия ўз жонига қасд қилиш фикрлари ҳавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар биринчи ҳафта давомида яхшиланиш кузатилмаган бўлса, пациентлар синчков мониторингдан ўтишлари керак. Клиник тажриба, ўз жонига қасд қилиш ҳавфи яхшиланишни эрта босқичларида кучайиши мумкин. Антидепрессантлар билан медикаментоз даволаш ҳар доим пациентларни, айниқса ривожланиш ҳавфи юқори бўлган шахсларни, айниқса даволашнинг бошланғич босқичида ва дозаси ўзгартирилгандан сўнг синчков мониторингги билан боғлиқ бўлиши керак. Пациентлар мониторингни зарурлиги юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари ва клиник ҳолатини ҳар қандай ёмонлашиши, сиуқасдлик ҳаракатлари ёки фикрларини бошланиши кузатилганида шифокорга зудлик билан хабар бериш керак.

Биполяр психозлари бўлган паицентларга қўллаш тавсия этилмайди.

Адеметионин гомоцистеинни аниқлаш учун ўтказиладиган иммунологик синамалар билан ўзаро таъсир қилмайди, бу адеметионин билан даволанаётган пациентларнинг қон плазмасида гомоцистеиннинг даражасини сохта ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу пациентлар тоифасида қон плазмасида гомоцистеиннинг даражасини аниқлашни иммунологик бўлмаган усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликнинг ІІІ уч ойилигада адеметионинни юқори дозаларини қўллаш бирон-бир ножўя реакцияларни чақирмаган. Ҳомиладорликнинг І ва II уч ойликларида фақат жуда зарур бўлган ҳолатларда қўлланади.

Лактация даврида препарат қўллашдан кутилган фойда гўдак учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўлланади.

Транспорт воситалари ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсири

Адеметионин билан даволанишда баъзи пациентларда бош айланиши ривожланиши мумкин. Кўрсатилган фаолият турларини бажаришда реакция тезлигига таъсир қилиши мумкин бўлган симптомлар бутунлай йўқолмагунича, транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Даволаш: организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини ва беморнинг клиник ҳолатини кузатиш фонида умумий тутиб турувчи даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Препарат 400 мг дан рангсиз шиша флаконда, резина тиқин билан ёпилган ва алюмин қалпоқча билан маҳкамланган.

Эритувчи 5 мл дан рангсиз шиша ампулада.

5 препаратли флакон ва 5 эритувчили ампула давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

30 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Инъекция уун эритмада суюлтирилгандан кейин – 6 соат.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.