ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРПрепаратнинг савдо номи: Пимафукорт®
Дори шакли:
Сиртга қўллаш учун крем
Сиртга қўллаш учун суртма.
Таркиби:
Крем:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
натамицин 10 мг
неомицин (неомицин сульфати кўринишида) 3500 ТБ
микронизация қилинган гидрокортизон 10 мг
ёрдамчи моддалар:
14,0 мг натрий цитрати (Е 331), 115,0 мг эмульгатор F, 30,0 мг сорбитан стеарати (Е 492), 60,0 мг цетилэфир муми, 150,0 мг цетиол V, 20,0 мг макрогол стеарати 100, 2,0 мг метилпарагидроксибензоат (Е 218), 0,50 мг пропилпарагидроксибензоат (Е 216), тозаланган сув 1000,0 мг гача.
Суртма:
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Натамицин 10 мг
неомицин (неомицин сульфати кўринишида 3500 ТБ
микронизация қилинган гидрокортизон 10 мг
ёрдамчи моддалар:
976,5 мг полиэтиленли суртма асоси (95% суюқ парафин, 5% полиэтилен).
Таърифи:
Крем: оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган крем.
Суртма: оқдан сариқ ранглигача бўлган суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: кортикостероидлар антибиотиклар билан мажмуада
АТХ коди: D07CA01
Фармакологик хусусиятлари
Антибактериал, замбуруғларга қарши, маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.
Неомицин аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга антибиотик, қатор граммусбат (Staphylococcus spp., Enterococcus spp.) ва грамманфий (Klebsiella spp., Proteus spp., Escherichia coli ва бошқ.) бактерияларга нисбатан фаол.
Натамицин полиен қатори замбуруғларига қарши препаратларга мансуб бўлиб, ачитқи ва ачитқисимон замбуруғларга, айниқса Candida spp. га нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади. Дерматомицетлар натамицинга камроқ сезувчандир.
Гидрокортизон яллиғланишига қарши ва томирларни торайтирувчи таъсирга эга. Дерматозларнинг турли кўринишлари билан бирга кечувчи, яллиғланиш кўринишлари ва қичишишни бартараф қилади.
Фармакокинетикаси
Натамицин ва неомицин шикастланмаган тери ва шиллиқ қаватлари орқали деярли сўрилмайди. Неомицин жароҳат, яраларга тушганида, препарат шикастланган тери орқали сўрилиши мумкин. Шикастланмаган тери орқали 1% дан 3% гача гидрокортизон сўрилади; дерматитда сўриладиган гидрокортизоннинг миқдори 2 марта ошади, терини инфекцион шикастланишларида 5 мартагача ошиши мумкин. Болаларда гидрокортизоннинг шикастланмаган тери орқали сўрилиши, катталарга қараганда юқори, тизимли қон оқимига препаратнинг сўрилиш даражаси ёш ошгани сайин камаяди.
Қўлланилиши
Глюкокортикостероидлар билан даволаш мумкин бўлган иккиламчи бактериал ва/ёки замбуруғли (айниқса Candida spp. авлодига мансуб замбуруғлар чақирган) инфекция билан асоратланган дерматозлар.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат катталар терининг шикастланган соҳаларига суткада 2-4 марта қўйилади. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг характерига қараб шахсий равишда белгиланади, даволаш курси одатда 14 кундан ошмайди.
Препарат крем шаклида ўткир ва нимўткир дерматозларни, шу жумладан намланиш билан кечувчи дерматозларни даволаш учун тавсия қилинади. Суртма нимўткир ва сурункали дерматозлар, айниқса терининг яққол қуруқлиги, лихенификация, себорея борлигида ёки суртманинг окклюзион хусусиятлари зарур бўлган ҳолларда даволаш учун мўлжалланган.
Болаларда қўлланиши
Препарат болаларда шифокорнинг назорати остида қўлланади, уни терининг чекланган соҳаларига қўйиш керак, окклюзион боғловлар остига қўлланмасин.
1 ёшгача бўлган болаларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ножўя таъсири
Пимафукорт сиртга қўлланганида ножўя самаралари, бошқа глюкокортикостероидлар қўлланганидаги каби кам ривожланади ва қайтувчи характерга эга.
- Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (қичишиш, ачишиш, қизариш ёки терининг қуруқлиги) кам ривожланиши мумкин
- Жуда кам – терини юпқалашиши ва атрофияси, телеангиэктазиялар, стериялар, пурпура, розацеасимон ва периорал дерматит, жароҳатларнинг битишини секинлашиши, депигментация, гипертрихоз, даволаш тугаганидан кейинги бекор қилиш синдроми
- Сиртга қўлланадиган глюкокортикоидлар узоқ вақт давомида терининг катта соҳаларига қўлланганида ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида, айниқса болаларда буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини бостирилиши каби тизимли таъсир қилувчи глюкокортикоидлар учун ўзига хос бўлган ножўя самаралари ривожланиши мумкин.
- Неомицинга контакт дерматит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик,
- тери туберкулёзи, бактериялар, замбуруғлар (шу жумладан ачитқисимон замбуруғлар), паразитлар, вируслар томонидан чақирилган терининг бирламчи инфекцион шикастланиши,
- захмнинг тери кўринишлари,
- трофик яралар, куйган жароҳатлар, терининг поствакцинал реакциялари, очиқ жароҳатлар,
- периорал дерматит, глюкокортикоидларни қўллаш чақирган атрофик стриялар,
- ювенил кафт дерматози,
- тери томирларини синувчанлиги, тери атрофияси,
- хуснбузар касаллиги, розацеа, ихтиоз.
Эҳтиёткорлик билан
Туберкулёзда (тизимли шикастланиш туфайли) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
1 ёшгача бўлган болаларда.
Анамнезида аминогликозидларни қўллаш фонида IX жуфт бош мия нервларини шикастланиши аниқланган пациентларда.
Ноғора пардани тешилишида ва неомицинни ўрта қулоққа бевосита таъсирида ототоксик таъсир қилишининг хавфи бор.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.
Неомицин ва кимёвий тузилиши ўхшаш бўлган препаратлар, масалан, канамицин, паромомицин, гентамицинлар орасида кесишган ўта юқори сезувчанлик ва неомицин ва аминогликозидлар гуруҳига мансуб бошқа антибиотиклар орасида кузатилиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Пимафукорт қовоқлар ва периорбитал соҳага қўйилганида кўз ички босимни ошиши, катарактани ривожланиш хавфи бор.
Препарат болаларда катта юзаларга ёки боғловлар остига қўлланганида, гипоталамо-гипофизлар-буйрак усти безлари тизимининг фаолиятини бостирилиши эҳтимолини кўзда тутиш керак.
Узоқ вақт даволаниш ҳолида, жароҳатлар ва яралар борлигида неомициннинг ототоксик ва нефротоксик таъсирининг назарий хавфи бор.
Суперинфекция пайдо бўлганида ёки замбуруғлар ҳаддан ташқари ўсиб кетганида, препаратни қўллашни тўхтатиш ва тегишли чораларни кўриш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик даврида препарат буюрилганида неомициннинг ототоксик таъсирининг назарий хавфини ҳисобга олиш керак, шунинг учун препаратни узоқ вақт қўллаш ва уни окклюзион боғловлар остига қўйиш мумкин эмас.
Эмизиш: натамицинни кўкрак сутига чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Терининг кичик соҳаларида қисқа муддат ишлатилганда кортикостероидлар ва аминогликозидлар сутда кам миқдорда аниқланади.
Препаратни терининг кичик соҳаларида ва қисқа муддатли даволашда қўлланган шароитдагина, пимафукортни эмизиш вақтида ишлатиш мумкин. Узоқ ишлатилганида, ёки терининг катта соҳаларига ёки шикастланган терига қўлланганида эмизиш тавсия этилмайди.
Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Пимафукортни транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ, ва бундай таъсирни пайдо бўлиши мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Ноғора пардани тешилиши борлигида ва неомицинни ўрта қулоққа бевосита таъсирида препарат ташқи эшитув йўли соҳасига қўйилган ҳолда, неомициннинг ототоксик таъсирининг назарий эҳтимоли мавжуд.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун крем ва суртма:
15 г дан эпоксид лак билан ишлов берилган, мембранани тешиш учун мосламаси бўлган алюмин мембрана ва бураладиган полиэтилен қалпоқча билан ёпилган алюмин ёки пластик тубаларда. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити ва муддати
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
крем – 3 йил, суртма – 5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.