ҚЎЛЛАШ БЎЙИИЧА ЙЎРИҚНОМА
РЕМЕТИК®
REMETIC®
Препаратнинг савдо номи: Реметик®
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Алюминий гидроксиди, магний гидроксиди, симетикон.
Дори шакли: Суспензия.
Таркиби:
5 мл суспензия сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: алюминий гидроксиди – 405 мг, магний гидроксиди – 100 мг, симетикон – 125 мг.
Ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол, маннитол, водород пероксиди, метилпарабен, пропилпарабен, сувсиз лимон кислотаси, натрий сахаринати, 95% этанол, қалампир ялпиз мойи, гуарон қатрони, тозаланган сув.
Таърифи: Оқ ёки деярли оқ рангли, ўзига хос ялпиз ҳидли суспензия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак ярасига қарши восита (антацидлар).
АТХ коди: А02АВ10
Фармакологик хусусиятлари
Препарат фаол моддаларнинг яхши мувозанатланган мажмуасидир.
Алюминий гидроксиди – меъдада алюминий хлоридини ҳосил қилиб, хлорид кислотанинг ортиқча миқдорини нейтраллайди. Алюминий хлориди хлорид кислотаси таъсири остида алюминийнинг ишқорий тузларига айланади, улар жуда ёмон қайта сўрилади, аммо меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Бунда қон зардобида алюминий ионларининг миқдори деярли ўзгармайди.
Магний гидроксиди – шунингдек магний хлоридига айланиб, меъдада хлорид кислотасини нейтраллайди. Ичакда бу туз ёмон сўриладиган магний карбонатни ҳосил қилади ва қонда магний ионларини концентрацияларини сезиларли ўзгартирмайди.
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда қон зардобида магний ва алюминий ионларининг даражаси, уларни чиқарилишини бузилиши оқибатида токсик кўрсаткичларгача ошиши мумкин.
Симетикон – бутун меъда-ичак йўллари бўйлаб таъсир қилади ва инерт бирикма ҳисобланади. Карминатив таъсир (метеоризмни бартараф қилувчи таъсир) кўрсатади. Фазалар бўлиниш чегарасида сирт таранглигини пасайтиради, бу ҳаво пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва меъда-ичак йўлларининг шиллиғи ва ичидаги осилмаларида уларни парчаланишга ёрдам беради. Симетиконни антацидлар билан қўлланганда уларнинг ўраб олувчи самарасини кучайтиради ва шу йўл билан шиллиқ қаватини агрессив омиллар таъсиридан ҳимоя қилади. У бошқа моддаларни сўрилишга таъсир қилмайди, тўпланмайди ва тўпланиб қолишга ёрдам бермайди, меъда-ичак йўлларини рH ва кимёвий муҳитини ўзгартирмайди ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Препарат умуман, эркин хлорид кислотасига нисбатан юқори нейтралловчи ва меъда-ичак йўлларини шиллиқ қаватига нисбатан ҳимояловчи хусусиятлар билан таъминланишга ёрдам беради. Антацид, ўраб олувчи ва сўриб олувчи таъсир кўрсатади. Хлорид кислотасини нейтраллаши ҳисобига кислоталик муҳитни сусайтиради, уни бир хил даражада тутиб туради.
Қўлланилиши
- меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини зўрайишларини олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида).
- ўткиргастрит, сурункали гастритни зўрайиши босқичи;
- дифрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси;
- рефлюкс-эзофагит;
- дуоденит;
- дискомфорт, метеоризм, эпигастрияда оғриқлар, нотўғри овқатланиш пайтида пайдо бўладиган нордон кекириш, алкоголни, қаҳвани, никотинни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун суспензия.
Қўллашдан аввал суспензияли флаконни яхшилаб чайқатинг. Катталарга 2 чой қошиқ (10 мл) дан овқатдан 30-40 минут олдин суткада 4 марта (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) қабул қилиш керак.
Рефлюкс- эзофагитда препаратни шунингдек 2 чой қошик (10 мл) дан овқатдан бир соатдан кейин қабул қилинади.
Эпизодик қўлланганида (нотўғри овқатлангандаги дискомфорт) 2 чой қошиқ (10 мл) дан бир марта буюрилади. Максимал суткалик доза 16 чой қошиқ (80 мл).
10 ёшдан катта болалар учун бир чой қошиқдан (5 мл) суткада 2 марта овқатдан 1 соатдан кейин (агар шифокор томонидан бошқача тайинланмаган бўлса) буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда юқори дозаларда қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, таъм сезишни ўзгариши.
Моддалар алмашинуви томонидан: препарат буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори дозаларда қабул қилинганда алюминийни буйраклар орқали чиқарилишини бузилиши ва уни суякларда тўпланиши билан боғлиқ остеомаляция кузатилиши мумкин, узоқ қўлланганда гипофосфотемия ривожланиши мумкин бўлиб, у оғирроқ шаклларда анорексияга, мушак ҳолсизлигига ва остеомаляцияга олиб келиши мумкин.
Бошқалар: артралгиялар, Альцгеймер касаллигини зўрайиши (кекса одамларда) кузатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
– буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
– 10 ёшгача бўлган болалар;
– ҳомиладорлик ва лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Реметик дори препаратлар: тетрациклин қатори антибиотиклари, витаминлар, дигоксин, H2-гистамин рецепторларининг блокаторлари, темир тузлари, ципрофлоксацин, фенотиазин, изониозид, бета-адреноблокаторлар, индометацин ва кетоконазол билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг терапевтик самарасини пасайтириш қобилиятига эга.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни жигар ва марказий нерв тизими касалликлари: алкоголизм ва тутқаноқ билан оғриган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганда қабул қилишлар ўртасида интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак.
Зарурат бўлганида препарат буйрак, жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга ва кекса ёшдаги пациентларга ўта эҳтиёткорлик билан ва даволовчи шифокорнинг назорати остида буюрилади. Препаратни узоқ қўлланганда қонда фосфор ва магний миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.
Препарат пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгаришини чақирмайди, автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бузмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: кальций, магний, фосфор алмашинувини бузилиш белгилари (ҳолсизлик, суякларда оғриқ, терини қизариши, ноадекват хулқ).
Даволаш: зарур бўлганда симптоматик даволашни ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
Суспензия 100, 200 мл дан флаконда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.
Сақлаш шароити
Куруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.