ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПОЛИЖИНАКС® ВИРГО
POLYGYNAX VIRGO
Препаратнинг савдо номи: Полижинакс® Вирго
Дори шакли: қин ичига юбориш учун эмулсия капсулаларда.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
неомицин сульфати 35000 ХБ,
полимиксин В сульфати 35000 ХБ,
нистатин 100000 ХБ;
ёрдамчи моддалар: гидрогенланган соя мойи, диметикон 1000, тефоз 63®: пальмитин кислотаси эфирлари ва стеарин кислотаси эфирлари;
капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерол, диметикон 1000, тозаланган сув.
Таърифи: оч-сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган, овал шаклли ўткир учли юмшоқ капсулалар.
Капсула таркиби: оч-сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган мойли эмульсия.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий антибиотик (антибиотиклар: аминогликозид+ полиен+циклик полипептид).
АТХ коди: G01AX
Фармакологик хусусиятлари
Граммусбат (Staphylococus aureus, коринебактериялар ва бошқалар) ва грамманфий микроорганизмларга (Enterococus faecium, Enterobacter aerogenes, Escherichia coli, Hemophilus influenzae, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumoniae, Mycobacterium tuberculosis, Pseudomonas aeruginosa, Ureaplasma urealyticum) бактерицид таъсир кўрсатади.
Патоген замбуруғларга, айниқса ачитқисимон – Candida albicans, Cryptococcus, Hystoplasma тури замбуруғларига фунгицид таъсирга эга. Қин шиллиқ қаватининг трофик жараёнларини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Қин шиллиқ қаватига текис тақсимланиб, маҳаллий бактерицид ва фунгицид таъсир кўрсатади. Қин шиллиқ қавати юзасидан деярли сўрилмайди.
Қўлланилиши
Даволаш учун.
- носпецифик, замбуруғли, аралаш вагинитлар, вульвовгинитлар ва цервиковагинитларда қўлланади.
Олдини олиш учун.
- жинсий аъзолар соҳасидаги жарроҳлик аралашуви олдидан;
- бачадон ички диагностика муолажаси олдидан қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Қин ичига юбориш учун буюрилади. Бир капсуладан кечки ҳожатдан кейин, уйқу олдидан буюрилади. Капсуланинг ўткир учи кесилади ва уни секин сиқиб капусуланинг ичидагисини қинга юборилади. Дори препарати қинга юборилганидан кейин, капсулани чиқиндиларга қўшиб ташлаб юборилади. Даволаш курси 6 кунни ташкил қилади. Олдини олиш мақсадида препарат 6 кун давомида қўлланилади. Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганида, даволашни одатдаги дозада қайтадан бошлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Препаратнинг компонентларига аллергик реакция. Узоқ вақт қўлланилганида, буйрак етишмовчилигида аминогликозидларнинг тизимли ножўя таъсирларни намоён бўлиши кучайиб боради.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентига аллергик реакцияда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Спермицидлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг фаоллиги пасайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препарат қиз болалар ва ўсмир қизларда қўллаш учун махсус ишлаб чиқарилган. Реинфекция хавфи ва касалликларнинг айрим қўзғатувчиларини унга чидамлилигини шаклланишини олдини олиш мақсадида, препаратни қўллаш муддати чегараланган бўлиши керак. Буйрак етишмовчилиги ҳолларида маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилинг. Даволаш вақтида қин ичига тампонларни қўллашдан сақланиш керак. Ҳайз кўриш вақтида даволашни тўхтатмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида шифокор маслаҳатисиз қўллаш тавсия этилмайди. Агар даволаниш вақтида Сиз ҳомиладор эканлигингизни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилинг, чунки фақат у даволашни давом эттириш кераклиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Эмизиш даврида препаратни қўллашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тавсия этилган дозаларда қўлланганда, дозани ошириб юборишининг эҳтимоли кам.
Чиқарилиш шакли
Қин ичига юбориш учун эмульсия, капсулаларда. 3 капсула ПВХ/алюмин блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
15оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.